RU

Последние новости

10:18Marca: ФИФА Винисиус ва Престианни воқеасидан кейин футболга янги қоида киритиши мумкин  0 09:49ФИФА Фаластинда футболни ривожлантириш учун катта миқдрода пул ажратади  2 09:21"Атлетико"нинг асосий юлдузи Жаҳон чемпионатидан кейин "Барселона"га ўтади  8 08:53"Ҳисобга қарамаймиз, асосийси барчага ўйин амалиёти бердик" - Вадим Абрамов Дубайдаги сўнгги ўйиндаги дуранг, сўнгги тайёргарлик ва Санчеснинг дебюти ҳақида  0 08:25"Андижон" 12 нафар футболчини Лига рўйхатидан ўтказди  3 07:57"Каттақўрғон" навбатдаги таржибали легионер билан келишувга эришди  3 07:30"Динамо" 19 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  2 07:20Ўртоқлик ўйини. "Динамо" БАА йиғинидаги сўнгги ўйинида "Елимай" билан дуранг қайд этди  1 03:06Конференциялар лигаси. Биринчи ўтиш ўйинлари меҳмонларга аталди  1 02:57Европа лигаси. "Штутгарт"дан йирик ғалаба, "Панатинаикос"дан дуранг ва бошқа натижалар  0 02:29Карло Анчелотти: "Шартномамни яна тўрт йилга узайтираман"  4 02:08ЎФА ва ЎзПФЛ Суперлига жамоалари вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказди  5 00:58Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" Хорватияда дуранг қайд этди ва бошқа натижалар  2 00:46Европа лигаси. Меҳмонлар учун аталган кеча: "Ноттингем" Туркияда "Фенербаҳче"ни аямади ва бошқа натижалар  1 00:21Чилаверт: "Реал"нинг 90 фоизи қора танлилар, бироқ муаммо фақат Винисиусда"  16

Янги мавсумда "Навбаҳор"ни ким бошқариши аниқ Новости

Янги мавсумда "Навбаҳор"ни ким бошқариши аниқ

Хабарингиз бор, "Навбаҳор" клуби раҳбарияти мавсум якунидан кейин жамоа бош мураббийи Андрей Канчельскиснинг фаолияти бўйича бош қотираётгани ҳақида хабар бергандик.

Суперлиганинг ўтган мавсумида чемпионат ўртасида жамоадан ҳайдалган ва мавсум якунига яқин ишга қайтарилган Канчельскиснинг келаси мавсумдаги фаолияти бўйича якуний қарорга келинган.

Андрей Канчельскисни истеъфо масаласини кўриб чиққан "Навбаҳор" раҳбарияти якунда россиялик мутахассисни жамоа рулида қолдиришни маъқул топди.

"Навбаҳор" билан яна 2,5 йиллик шартномаси мавжуд мураббийни истеъфоси "Навбаҳор"га 500-600 минг АҚШ долларига тушарди. Чунки Канчельскиснинг "Навбаҳор" билан тузган шартномасида товон пули ҳақида алоҳида банд кўрсатилган. Шу боис ҳам "Навбаҳор" раҳбарияти янги мавсумда ҳам Канчельскисга имконият беришга қарор қилди.

Эслатиб ўтамиз, Канчельскис "Навбаҳор" рулида жами 27 учрашув ўтказди. Ўтказилган ўйинларда 7 ғалаба, 11 дуранг ва 9 мағлубият қайд этилган. Тўплар нисбати: 24-28.


Қайд этиш керакки, агарда Канчельскиснинг эҳтимолий истеъфоси руй берганида, унда "Навбаҳор"ни бошқариш учун маҳаллий мутахассислар ичидан Отабек Ғуломхўжаев ҳамда "Насаф" бош мураббийи сифатида узлуксиз 7 йилдан буён ишлаб келаётган Рўзиқул Бердиев номзоди шорт-листдан ўрин олганди.


Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика