RU

Последние новости

19:55Футзал. БМБ "Оил Стар"ни 4 та тўп фарқи билан мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубогига эга чиқди!  6 19:49Суперлиганинг 20-турида ҳакамлар жуда кўп хатога йўл қўйди  1 19:46Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" - "Машъал". Таркиблар маълум  2 19:29Про лига. "Арал" "ФарДУ"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди   3 19:22Тимур Кападзе: "Ўмон билан ўйинда легионерлар бизга ёрдам беролмайди"  6 19:01Хаби Алонсо Рюдигернинг жисмоний ҳолати ҳақида тўхталди  0 18:34Онана Ла Лигага йўл оладими?  3 18:01Расман: "Боруссия Д" "Челси" ярим ҳимоячиси трансферини расмийлаштирди  2 17:22Варди фаолиятини А Серияда давом эттирадими?  4 16:35Абдулла Бўриев: "Иккинчи даврада таркибимизга легионер қўшиб олишимиз мумкин, янги мавсумда ҳаммага кураш тақдим қиламиз"  0 16:12Денис Иванков: "Дарвозабонлар муаммоси бугун пайдо бўлиб қолмади"  1 15:54Ҳали қайдномага ҳам кириб улгурмаган "Насаф" легионери сафдан чиқди  13 15:35"Олимпик"нинг қарзи 3 миллиардга етди, 4 ойдан буён маош йўқ  8 15:20"Тоттенхэм" яна оғзидаги ошни "Арсенал"га олдирмоқда   2 14:55"Реал" собиқ футболчиси "Байер"га ўтади  3

Янги мавсум регламенти: Ҳакамлик, назоратчилар, ПФЛ комиссари ва бошқа расмийлар фаолиятига ўзгартиришлар киритилди Новости

Янги мавсум регламенти: Ҳакамлик, назоратчилар, ПФЛ комиссари ва бошқа расмийлар фаолиятига ўзгартиришлар киритилди

Теги :  ПФЛЎФФ
Футбол бўйича мусобақаларнинг 2018 йилги регламентида ҳакамлик, учрашув назоратчиси, ПФЛ комиссари ҳамда бошқа расмийларнинг фаолияти борасида ўзгартиришлар киритилди.

Ҳакамлик айни регламент асосида, “Футбол ўйини қоидалари” (2017-2018 йиллар нашри), шунингдек ФИФА томонидан киритилган ўзгариш ҳамда тўлдиришлар бўйича амалга оширилади;

- Ҳакамликка ЎФФ Президенти қарори билан тасдиқланган, ПФЛ бош директори билан келишилган ҳолатда ЎФФ ҳакамлик ва назоратчилик қўмитаси томонидан тавсия этилган ҳакамларгина қўйилади;

- Суперлига, ПРО-Лига, шунингдек иккинчи лига иккинчи босқич ўйинларига ва Ўзбекистон кубоги учрашувларига ҳакамларни тайинлаш ЎФФ ҳакамлик ва назоратчилик бошқармаси тайинлов бўлими томонидан амалга оширилади;

- Суперлига асосий таркиблар ўйини бош ҳаками ўйиндан бир кун олдин, ПРО-Лига ва Суперлига ёшлар таркиблари ўйинлари бош ҳаками эса ўйин бошланишига камида 1,30 соат қолганидан ўйин назоратчиси ва иккала жамоа вакиллари билан келишган ҳолда жамоаларнинг либослари рангини аниқлаб олиши лозим. Ўйнайдиган жамоалар либоси (футболка ва гетрилари) бир-биридан ранг жиҳатидан фарқ қилиши зарур. Агар ранглар ўхшаш бўлиб қолса, мезбон жамоа либосини ўзгартиради. Агар ҳакамлар либоси ранги футболчиларники билан ўхшаш бўлса, ҳакамлар либосини ўзгартиради. Агар ҳакамлар либоси ранги дарвозабонларники билан ўхшаш бўлса, унда дарвозабонлар либосини ўзгартиради;

- Ўйин бошланишидан камида 1 соат олдин бош ҳакам (ўйин назоратчиси билан биргаликда) футбол майдонини кўздан кечириши ва 5 баллик тизимда уни баҳолаши, шунингдек ўйин қайдномасига бу ҳақда ёзиб қўйиши лозим;

- Захира ҳаками ўйин қайдномасига исми киритилган футболчи ҳамда расмий шахсларнинг ҳужжатларини текшириб чиқиши лозим. У ҳар икки жамоа раҳбарлари билан биргаликда спортчиларнинг ўйинга қўйилишини назорат қилишга масъул;

- Ўйин якунланганидан сўнг бош ҳакам назоратчи ва ПФЛ комиссари билан биргаликда 30 дақиқа ичида ўйин қайдномасини тўлдириши лозим.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика