RU

Последние новости

22:49"Бухоро-W" қизлари Қозоғистон жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди  0 22:12МТРК учун футбол мусобақаларини ёритишга мослашган КТС сотиб олинади  5 21:57ДАҲШАТ! "Фулхэм" дербида "Стэмфорд Бриж"да ғалабага эришди!  27 21:34АПЛ. "Вулверхэмптон" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблар маълум!  4 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  2 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  7 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  29 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  2 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 18:48"Шўртан": Суперлигага тайёргарлик давом этмоқда  1 18:41Қатор топ клублар ПСЖ футболчиси учун курашади  1 18:12"Чадормалу Ардакан" — "Истиқлол". Машарипов асосий таркибда  0 18:07Умид Эргашев "Насаф" билан хайрлашди. У "Навбаҳор"га ўтмоқда  9

Янги давра. А Серия 20-тур якунлари Новости

Янги давра. А Серия 20-тур якунлари

20-31 январь кунлари Италия чемпионатининг навбатдаги тури бўлиб ўтди.

"Ювентус" "Сампдория"ни енгди

Италия Кубогидаги муваффақият тўлқинидаги "Ювентус" чемпионатда ҳам ўз ўрнига қайтиш пайига тушди. Лекин навбатдаги рақиб "Сампдория" анчагача муносиб қаршилик кўрсатди ва бунинг оқибатида дарвозалар олдида вазиятлар ҳам деярли бўлмади. Бироқ биринчи хавфли вазиятоқ гол билан якунланди. Роналду тўпни қанотга Моратага етказди, у биргина уринишда жарима майдонига йўналтирди, Кьеза ҳам биринчи уринишда дарвозани ишғол қилди. Роналду доимгидек анча фаол эди. Унинг биринчи зарбасидан кейин тўп дарвозадан юқорироқ ўтиб кетган бўлса, иккинчи уринишда португалиялик посбонни ҳам алдаб ўтди, леикн яна мўлжалда адашди.

"Сампдория" танаффусдан кейин бироз жонлангандек бўлди. Лекин бу ҳужумлар туринликларга ортиқча муаммо келтириб чиқармасди. Пирло шогирдлари баъзи вазиятларда кучларини тежаб ўйнаётгандек ҳам тасаввур уйғотди. Охирги дақиқаларда эса "Сампдория" олдинга отилганда, яна гол уришга эришишди. Куадрадо тезлиги эвазига қарши ҳужумга қочиб кетди ва тўпни қизғанмади, Рэмси эса бўш қолган дарвозани аниқ нишонга олди. "Ювентус"нинг хотиржам ғалабаси. Шунингдек, жамоа тўртинчи учрашувда ҳам гол қўйиб юбормаганини таъкидлаш лозим. Чамамда, Пирло механизмга керакли ишлов бера олгандек, аммо "кекса синьора" учун барчаси олдинда. Айниқса бугун бўлиб ўтадиган ўйин биринчи жиддий синов бўлади. 


"Интер" "Беневенто"ни йирик ҳисобда таслим этди

"Интер" Италия Кубогидаги оғир ўйиндан кейин чемпионат доирасида ўзидан барча жиҳатларда кучсизроқ бўлган рақибга қарши дуч келиб омади чопди десак, муболаға бўлмайди. Ҳисоб 7-дақиқадаёқ очилди. Кристиан Эриксен жарима зарбасини шу қадар ажойиб ижро этдики, Импрота тўпни ўз дарвозасига тўғрилаб юборганини билмай қолди. "Интер" орадаги фарқни танаффусгача ошириши мумкин эди, таркибда айниқса Лаутаро машҳур эди. Бироқ зарбаларга аниқлик етишмасди. "Беневенто"нинг эса майдонда борлиги ҳам сезилмасди.

Иккинчи бўлим бошида Эриксеннинг ўзида гол уриш учун имконият бўлди, лекин тўп унинг зарбасидан кейин ҳимоячига тегиб, дарвоза тўсинига тегди. Шундай бўлса-да, "Интер"га гол керак эди ва у амалга оширилди. Гальярдинининг узатмасидан кейин Лаутаро қулай вазиятга чиқиб борди ва тўпни дарвоза бурчагига жойлаб қўйди. Орадан 10 дақиқа ўтиб, дарвозабон тўпни жарима майдонидан узоқлаштиришда қўпол хатога йўл қўйди ва у Лаутарога тегди, аргентиналик  чаққонлик билан Лукакуни тўп билан таъминлади ва Ромелу ишини аъло даражада бажариб, ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. Аммо ҳали бу ҳам ҳаммаси эмасди. Алексис Санчес захирадан майдонга тушди ва Лукакуга ажойиб тарзда тўпни етказди, бельгиялик футболчи эса аниқ зарбаси билан 14-голини расмийлаштирди ҳамда тўпурарлар пойгасида 2-ўринга кўтарилиб олди. "Беневенто" эса бутун ўйин давомида гол уёқда турсин, "Интер" дарвозасига аниқ зарба беролмади.


"Милан" "Болонья"дан устун

"Россонери"нинг таркиб билан боғлиқ муаммолари ҳамон долзарблигича қолмоқда. Пиоли таркибдаги барча футболчиларнинг ҳам хизматларидан фойдалана олмайди, қўшимчасига "Интер" билан оғир учрашув ўтди. Шундай бўлса-да, айнан миланликлар ўйиндаги 1-хавфли вазиятни юзага келтирди. Эрнандеснинг жаримадан берган зарбасини тўсин ўзига қабул қилди. Кўп ўтмай жарима майдони ичида Леао йиқитилди ва ҳакам иккиланмай нуқта томон ишора қилди. Златан зарбаси қовушмаган бўлса-да, Ребич такрорий уринишда тўпни дарвозага жойлаб қўйди. Бир неча дақиқа ўтиб, Сансоне ҳисобни тенглаштириши мумкин эди, бироқ Доннарумма яқин масофадаги тўқнашувда устун келди. "Милан" ҳам имкон туғилиши биланоқ ҳужумга ўтиб турди, Калабрия Златандан тўпни қабул қилиб, узоқ бурчакни нишонга олди, лекин Скорупски ишончли ҳаракат қилди.

Иккинчи бўлимнинг дастлабки 10 дақиқаси ортда қолган бир паллада Сумароро ўз жарима майдонида қўли билан ўйнади ва "Милан" яна пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлди. Бу сафар зарбани Кессиэ амалга оширди ва имкониятидан унумли фойдаланди. "Болонья"га тасанно, бундан кейин ҳам ўйнашдан тўхтаб қолмади ва ўйин сўнгига яқин Паласио, Ольсен, Поли комбинациясини "Милан"нинг собиқ футболчиси гол билан якунлади. Дарвоза тўққизлигидан жой олган ушбу тўп "россоблу"ни янада руҳлантирди ва жамоа янада катта куч билан олдинга отилди. Лекин охирги дақиқада Сорианонинг боши билан берган зарбасини Доннарумма қайтаришга эришди. "Милан" қийин, аммо муҳим ғалабани қўлга киритди. Бу эса жамоанинг характери билан муаммолар йўқлигини кўрсатади.


"Лацио" сафарда "Аталанта"ни енгди

Чоршанба куни бу жамоалар Кубок доирасида тўқнаш келганди, бу сафар чемпионат доирасида янги жанг. Шу сабабли бўлса керак жамоалар рақибни ўрганишга ортиқча вақт сарфлаб ўтиришмади. Марушич тўпни қабул қилгач, Голлини "кепкада" бўлишига қарамай, қуёш нурлари остида ожизлигини сезди ва 3-дақиқадаёқ узоқ масофадан тўпни айлантириб дарвозага жойлаб қўйди. "Аталанта" карахт аҳволга тушиб қолди, "Лацио" эса кўп ўтмай яна гол уриши мумкин эди. Бироқ Милинкович-Савичнинг жаримадан берган зарбаси устуннинг ёнгинасидан ўтиб кетди. Навбатдаги чиройли эпизод Луис Альберто иштирокида бўлди, испаниялик футболчи атрофига 4 нафар рақибни тўплаб олди ва тўпни Иммобилега етказди, у эса ўз навбатида Анхель Корреани тўп билан таъминлади, лекин аргентиналик устунни нишонга олди. Бу орада "Аталанта" олдинда ўйини буткул қовушмасди.

Танаффус ҳам "бергамоликлар"га ёрдам бермади. Пепе Рейна эркин зарба билан тўпни ўйинга киритди, Иммобиле эса боши билан шундай узатмани амалга оширдики, Корреа дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб, киперни ҳам алдаб, бўш қолган дарвозани ишғол қилди. Орадан кўп ўтмай, бу сафар қанотдан Ладзарри ўта қулай вазиятга чиқиб кетди, Голлини бу сафар жамоасини қутқара олди. "Аталанта" эса ўйин тугай деганда "уйғонди". Муриэль зарба учун имкон топди, Рейна зарбани қайтарган бўлса-да, такрорий уринишда Пашаличга қаршилик қилолмади. Ана энди "Аталанта" олдинга боради ва ҳисобни тенглаштиришга астойдил уриниб кўрадигандек туюларди, аммо бунинг ўрнига "Лацио" гол уриб қўйди. Милинкович-Савич тўпиғининг ташқи томони билан Корреага тўпни оширди, аргентиналик қизғанчиқлик қилмади ва Мурикига тўпни етказди, у эса А Сериядаги биринчи голини расмийлаштирди.


"Рома" "Верона"дан устун

"Рома"нинг кейинги мураббийи ким бўлиши ҳақида кўплаб миш-мишлар айланиб юрган бўлса-да, жамоа ЕЧЛ йўлланмаси учун курашни давом эттирмоқда. Одатдагидек "жалоросси" ўйинни фаол бошлашди, Борха Майораль ўткир бурчакдан зарба берди, лекин тўп дарвоза тўрига ташқи томондан тегди. Ўйин секин-аста сокин руҳда давом этаётганди, Манчини ҳаммани "уйғотиб юборди". Пеллегринининг бурчакдан оширган тўпига Жанлука боши билан зарба берди. "Верона" ўзига келиб улгурмай, "Рома" яна бир гол урди. Борха Майораль узатмасидан кейин Гейнрих Мхитарян айланма йўналиш олган зарбаси билан голкиперга имкон қолдирмади. Орадан яна 6 дақиқа ўтиб, бу жуфтлик 3-голни ташкиллаштирди. Мхитарян жарима майдони ташқарисидан зарба берди, дарвозабон уни қайтарди, қайтган тўпга испаниялик биринчи бўлиб етиб келди ҳамда голли узатмага гол қўшиб қўйди. "Верона" анчадан буён бир бўлимнинг ўзида 3та гол ўтказиб юбормаётганди.

Иккинич бўлимда "Рома" футболчилари ўйиндан завқ олиш учун ҳаракатланарди ва вазиятларни кўкка совуришарди. Биргина Спинаццола икки марта гол уриши мумкин эди, Борха яна бир имкониятга эга бўлди, лекин голни "Верона" урди. Колли жамоаси учун таскин берувчи гол муаллифига айланди. Ортиқ "Верона" голли вазиятларга эга бўлмади. "Рома" ғалабани қўлдан чиқармади ва 3-ўринни сақлаб қолди. Римликлар яна биринчи бўлимда фаол ҳаракат қилишди, "Верона" эса кўплаб жиҳатларда ҳали меҳнат қилиши талаб этилади.

Шунингдек, "Наполи" "Парма"ни мағлуб этди, "Женоа" "Кротоне" устидан йирик ғалабани қўлга киритди, "Торино" ва "Фиорентина" муроса кўчасини танлади.


Сергей Румянцев
Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика