Яна бир Хитой клуби устози истеъфога чиқди
01 дек 2017 10:53
Новости
Яна бир Хитой клуби устози истеъфога чиқди
Немис мутахассиси Феликс Магат Хитойнинг "Шандон Лунен" клуби бош мураббийлиги вазифасини тарк этди.
Унинг ўрнини клуб собиқ футболчиси Ли Сяопин эгаллайди.
"Жаноб Магат 2016 йилнинг июнида бош мураббий этиб тайинланганидан сўнг жамоанинг рухини кўтарди ва натижаларни яхшилади. Жаноб Магат ишга бўлган жиддий муносабати туфайли клуб ва мухлислар ҳурматига сазовор бўлди. Жаноб Магатга миннатдорчилик билдирамиз ва келажакда унга омад тилаймиз" - дейилади клуб баёнотида.
"Шандон Лунен" якунланган мавсумда Хитой чемпионати турнир жадвалида 6-ўринни эгаллади.
Похожие новости
02:25
Саудия Арабистони Про лигаси. Сенсация қайд этилмади, "Ал Ҳилол", "Ал Насср" ва "Ал Шабаб"да ғалаба 0
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Комментарии