RU

Последние новости

01:30Педри ваъдасида туриб, мўйлов қўйди  1 00:30Левандовски: "Мбаппе - "Барселона" учун қўшимча мотивация"  3 00:00Назорат учрашувида "Пахтакор" "Машъал"га мағлуб бўлди  1 23:45"Челси" билан музокара ўтказган Кьеза "Тоттенхэм"га ўтиши мумкин  0 23:11"Арсенал" ҳужумчи борасида яна Италия клубига мурожаат қилди  2 22:44Мбаппе Франция клубининг бошқарув акциялари пакетини сотиб олади  0 21:55"Насаф" яна бир трансфер ҳақида эълон қилди  4 21:35"Арсенал" 45 млн. еврога ҳимоячи сотиб олди  2 21:23Клейди Даци - ОКМК футболчиси  5 21:14"Фулхэм" 34 млн. фунт эвазига "Арсенал" футболчисини сотиб олади  1 20:45"Барселона" футболчиси "Ал Ҳилол" таклифини рад этди  1 20:14Абдураимов "Нефтчи"га ўтди  2 20:00"BMW" Мбаппега машина совға қилди, лекин...  4 19:39ЎФА Остон Ўрунов ўрнига бошқа футболчини жалб этиш бўйича сўров юборди  43 19:36"Кейлор Навас — "Монца" футболчиси!"  4

Яна бир ноқулай рақиб ёхуд Япония терма жамоаси ҳақида Новости

Яна бир ноқулай рақиб ёхуд Япония терма жамоаси ҳақида

Кореяга сафар ортидан миллий терма жамоамиз бугун Япония билан Токиода ўртоқлик учрашувини ўтказишади.
Ушбу жамоалар биз учун қитъамизда энг ноқулай рақиблар саналади. Япония бир бор сафарда мағлубиятга учратганмиз, бироқ энг ҳал қилувчи учрашувларда японлар зарур натижани ўз томонларига оғдириб кетишган. Эҳтимол, бугунги беллашувда “самурайлар”ни яна бир марта доғда қолдиришнинг уддасидан чиқармиз.



ЯПОНИЯ ФУТБОЛ АССОЦИАЦИЯСИ
Ташкил топган йили:
1921
ФИФА аъзоси: 1929
ОФК аъзоси: 1954
Президенти: Куния Даини
Бош мураббийи: Воҳид Ҳалилходжич (Босния)
Терма жамоа сардори: Макото Хасебе
Энг кўп майдонга тушган футболчи: Ясухито Эндо (152 учрашув)
Энг кўп гол киритган футболчи: Кунишиге Камамото (80 гол)
Расмий интернет сайти: www.jfa.or.jp

Японлар қитъада 1980-йилларнинг охирларига қадар ҳам унчалик обрўга эга бўлишмаган. Фақат 1990-йилларнинг бошидан мамлакатда футболни кучайтириш устида кенг иш олиб борилди ва бу орадан ўн йилларча ўтиб, ўз самарасини келтирди. Миллий чемпионатга хориждан кўплаб таниқли футболчилар таклиф этилди. Уларнинг ўйинини кўрган ва савиясини ошириб борган ёш япон ўйинчилари йиллар ўтиб, ўзлари ҳам ўшандай юқори савияда тўп сура оладиган даражага чиқишди. 1992 йил Японияда ўтган Осиё чемпионатида айнан мезбонлар ғалаба қозонишди.

Финалда Саудия Арабистони 1:0 ҳисобида доғда қолдирилди. «Самурайлар»нинг кейинги муваффақияти сифатида 1998 йилги мундиалга йўл олишини таъкидлаб ўтса бўлади. Ўшанда Такеши Окада терма жамоага бошчилик қилган ва Япония «плей-офф»да Эронни 3:2 ҳисобида мағлуб этиб, биринчи марта жаҳон чемпионати финал босқичига йўлланма олганди. 2000 йил Ливанда ўтказилган қитъа чемпионати яна японларнинг Кубокни бошлари узра баланд кўтаришлари билан якунланди. Кейинчалик 2004 йил Хитойда ўтган қитъа чемпионати ҳам «самурайлар»нинг зафари билан интиҳо топди. Қатардаги мусобақада эса барча учрашувларни ажойиб тарзда ўтказган Япония яна бир қитъамизнинг тенгсиз жамоаси эканлигини кўрсатди. Ушбу жамоа олдида Австралия ҳам тиз чўкишга мажбур бўлди. Бу йилги Осиё Кубогида БАА терма жамоаси японларнинг юришига чек қўйди.



Охирги уч мундиал финалида Япония терма жамоаси иштирок этди ва бир марта нимчорак финалда ҳам тўп сурди. Бу 2002 йил Япония ва Жанубий Корея мамлакатларида ўтказилган финал босқичида рўй берганини ишқибозларимиз яхши эслашса керак. Бир неча йилдан буён жаҳоннинг етакчи термалари Японияга ўртоқлик учрашувиларини ўтказиш учун ташриф буюрмоқда. Улар қаторида Аргентина, Бразилия сингари терма жамоалар бор. Ўз навбатида бу терма жамоанинг нуфузи ортишига хизмат қилмоқда.

ЯПОНИЯ ТЕРМА ЖАМОАСИ
Лақаблари:
«Кўк самурайлар»
ФИФА рейтингидаги ўрни: 53
ФИФА рейтингидаги энг юқори ўрни: 9 (1998 йил, февраль).
ФИФА рейтингидаги энг паст ўрни: 66 (1992 йил, декабрь).
Биринчи учрашуви: Мексика – 5:3 (1927 йил 9 май, Сеул).
Энг йирик ғалабаси: Филиппин – 15:0 (1967 йил 27 сентябрь, Токио).
Энг йирик мағлубияти: Италия – 0:8 (1936 йил 10 июнь, Берлин).

«Самурайлар» муваффақиятида «J» лиганинг ҳам ўз ўрни бор. Осиёда энг кучли чемпионат ҳисобланган лигада барча жамоалар профессионал тизимда фаолият кўрсатишади. Ҳаттоки, иккинчи «J» лига ҳам ташкилотчилик ва бошқа жиҳатлар борасида қитъадаги 35-40 давлат биринчиликларини ортда қолдирса ҳам керак. Жамоалар савияси бир-биридан унчалик катта фарқ қилмайди. Бир жамоадан термага нари борса 4 нафардан ўйинчи таклиф этилади. Бу ҳам барча жамоалар бир-бири билан рақобатга кириша олишидан дарак беради. Европанинг етакчи чемпионатларида ўйнаётган япониялик футболчилар сони 15 нафарга етади. Таркиб борасида ушбу терма жамоани бемалол Осиё етакчиси сифатида эътироф этиш мумкин.
Терма жамоани ҳозирда босниялик мураббий Воҳид Ҳалилходжич бошқармоқда.

У Жазоир терма жамоаси билан ўтган йилги жаҳон чемпионатида яхши натижа қайд этиб, нимчорак финалда Германияга қўшимча бўлимларда имкониятни бой берганди. Фаолияти мобайнида бир қатор клублар билан муваффақиятларга эришган. Энди у Япония терма жамоасини жаҳон чемпионати саралаш баҳсларига тайёрлайди ва Россиядаги мундиалга “самурайлар”ни олиб чиқишга ҳаракат қилади.



Воҳид ҲАЛИЛХОДЖИЧ
Туғилган санаси:
15.02.1952
Туғилган жойи: Ябланика, Югославия
Футболчиликдаги позицияси: ҳужумчи
Ўйнаган жамоалари: 1971–1981 “Велез”, 1971–1972 “Неретва”, 1981–1986 “Нант”, 1986–1987 ПСЖ.

Югославия терма жамоасида 15 учрашувда 8 тўп киритган.
Бошқарган жамоалари: 1990–1992 “Велез”, 1993–1994 “Бюво”, 1997–1998   “Касабланка”, 1998–2002 “Лилль”, 2002–2003 “Ренн”, 2003–2005 ПСЖ, 2005–2006 “Трабзонспор”, 2006 “Иттиҳод” Жидда, 2008–2010 Котд Ивуар терма жамоаси, 2010–2011 “Динамо” Загреб, 2011–2014 Жазоир терма жамоаси, 2014 “Трабзонспор”, 2015 йилдан Япония терма жамоасида.



Япония терма жамоаси сафига қуйидаги футболчилар чақирилган:
Дарвозабонлар: Эйжи Кавашима ("Стандарт", Бельгия), Шусаку Нишикава ("Урава Ред Даймондс"), Шичи Гонда ("Токио"), Масааки Хигашигучи ("Гамба Осака")

Ҳимоячилар: Атсуто Учида ("Шальке", Германия), Мая Ёшида ("Саутгемптон", Англия), Готоку Сакаи ("Штутгарт", Германия), Масато Моришиге ("Токио"), Хироки Сакаи ("Ганновер", Германия), Томоаки Макино ("Урава Ред Даймондс"), Хироки Мизумото ("Санфречче Хиросима"), Косуке Ота ("Токио"), Хироки Фужихару ("Гамба Осака"), Ген Шожи ("Кашима Антлерс").

Ярим ҳимоячилар: Макото Хасебе ("Айнтрахт Ф", Германия), Ясуюки Конно ("Гамба Осака"), Шинжи Кагава ("Боруссия Д", Германия), Хироши Кийотаке ("Ганновер", Германия), Хотару Ямагучи ("Серезо Осака"), Тошихиро Аояма ("Санфречче Хиросима"), Гаку Шибасаки ("Кашима Антлерс").

Ҳужумчилар: Шинжи Оказаки ("Майнц", Германия), Кейсуке Хонда ("Милан", Италия), Такаши Инуи ("Айнтрахт Ф", Германия), Юя Осако ("Кёльн", Германия), Шинзо Короки ("Урава Ред Даймондс"), Йошинори Муто ("Токио"), Ю Кобаяши ("Кавасаки Фронтале"), Кенсуке Нагаи ("Нагоя Грампус"), Такаши Усами ("Гамба Осака").


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика