RU

Последние новости

20:24Ўзбекистон терма жамоасининг 11 ўйинлик мағлубиятсиз серияси якунига етди  6 20:08Русланбек Жиянов: "Уругвай каби кучли жамоаларга қарши учрашувларда катта тажриба оламиз"  10 20:00Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон – Уругвай 1:2  5 19:52"Манчестер Юнайтед" собиқ бош мураббийи "Рейнжерс" билан музокаралар ўтказмоқда  0 19:38Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон Уругвайга кичик ҳисобда мағлуб бўлди  399 19:13МЮни сотиб олишга даъвогар тадбиркор клубга "Олтин тўп" соҳибини олиб келмоқчи  2 18:49Туркиялик дарвозабон терма жамоа ихтиёридан кетиб қолди. У асосий таркибга киритилмаганидан хафа  1 18:22Ўзбекистон U-14 терма жамоаси бу сафар Қозоғистондан енгилди  1 17:59"Ньюкасл" ФИФАдан 6,5 миллион фунт олади  0 17:22Зидан тарихдаги энг яхши жамоани айтди, бу "Реал" эмас  34 16:53МЮ "Арсенал" ва "Челси" қизиқаётган футболчи учун курашга қўшилди  0 16:02"Маргарет Тэтчер, эшитяпсанми, сайлов кампаниянг қизиган пайтда менда сенга бир хабар бор..."  1 15:54Қишда "Нефтчи"ни қайси футболчилар эркин агент сифатида тарк этиши мумкин?   5 15:40Ўзбекистон – Уругвай учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  6 15:20Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Уругвайда жиддий йўқотиш  5

Яман "ЖАР"да машғулот ўтказди Новости

Яман "ЖАР"да машғулот ўтказди

Бугун Яман миллий терма жамоаси Амин Али Ҳусайн бошчилигида "ЖАР" стадионининг захира майдонида машғулот ўтказди.

ЎФФнинг расмий сайти хабар берганидек, яманликлар юртимизга 19 нафар футболчи билан ташриф буюрган. Уларда ҳам ҳужум чизиғида муаммо борга ўхшайди. Терма жамоа ихтиёрида айни пайтда бор йўғи икки нафар ҳужумчи бор. Тошкентга келган 3 нафар футболчи эса ҳориж чемпионатларида тўп тепадилар.




Аввалига чигал ёзди машқларини ўтказган яманликлар кейин икки таркибга бўлиниб тўп тепдилар. Оқлар ва кўклар ўртасидаги учрашув ярим майдонда бўлди. Икки таркибда ҳам асосий таркибда майдонга тушадиган футболчилар бор эди. 




Голлардан бири пенальтидан киритилди. Бу зарба йўналишини дарвозабон топган бўлсада, зарбанинг кучидан уни қайтара олмади.




Амин Али Ҳусайн Ўзбекистонга учишидан аввал БААда Уммон терма жамоасига 1:0 ҳисобида имкониятни бой берди. 3 сентябрь куни жамоаси билан сенсация қилишга ҳаракат қилса ажаб эмас. Аммо умид қиламизки, бизникилар бунга йўл қўймайдилар.


Нодирхўжа Юлдашев.




Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика