Ямал: "Мен зарба бермоқчи эдим, лекин Рафинья буни голга айлантирди"
12 мар 12:22
Новости
Ямал: "Мен зарба бермоқчи эдим, лекин Рафинья буни голга айлантирди"
Каталониянинг "Барселона" клуби вингери Ламин Ямал Европа Чемпионлар Лигаси 1/8 финалида Лиссабоннинг "Бенфика" жамоаси устидан қозонилган ғалабадан сўнг ОАВ вакиллари билан суҳбатлашди.
"Ўйинда жамоадошларим ишнинг катта қисмини бажаришди. Голли узатмам? Ўша вазиятда мен дарвозага зарба бермоқчи эдим, бироқ Рафинья буни голга айлантирди," - дея 17 ёшли испанияликнинг сўзларини келтиради УЕФА матбуот хизмати.
Эслатиб ўтамиз, жавоб баҳсида "Барселона" 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Биринчи учрашувда ҳам каталонияликларнинг қўли баланд келганди - 1:0. ЕЧЛ чорак финалида Ханс-Дитер Флик шогирдлари "Лилль" - "Боруссия" жуфтлиги ғолиби билан тўқнаш келади.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Комментарии