RU

Последние новости

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Якшанба кунги қаҳрамонлар ФОТО Новости

Якшанба кунги қаҳрамонлар ФОТО

Кеча Европа яшил майдонларида миллий чемпионат доирасидаги ўйинлар бўлиб ўтди. Унда қаҳрамонлик қилган футболчилар билан танишинг:


"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед" 3:0
Қаҳрамон:
Ўтган турда учта гол урган Алексис Санчес МЮ билан ўйинда 11 дақиқа ичида 2та гол урди. "Канонирлар" 8 ўйиндан сўнг "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб этди.


"Суонси" - "Тоттенхэм" 2:2
Қаҳрамон:
Кристиан Эриксен икки марта жарима тўпидан гол уриб жамоасига бир очко келтирди.



ПСЖ - "Марсель" 2:1
Қаҳрамон
: Жароҳатини даволаб бўлган Златан Ибрагимович "Марсель" билан ўйинда икки бор пенальти гол урди ва клуб тарихида энг кўп гол урган Педру Паулетани ортда қолдирди.



"Шальке-04" - "Кельн" 0:3
Қаҳрамон:
Бу мавсум деярли барча ўйинларда гол ураётган Энтони Модест Гельзенкирхендаги баҳсда ҳам ҳисобни очди.


"Бавария" - "Боруссия Д" 5:1
Қаҳрамонлар
: Дортмундликларнинг тор-мор этилишида асосий ролни ўйнаган ва иккитадан гол урган Томас Мюллер ҳамда Роберт Левандовски.


"Палермо" - "Рома" 2:4
Қаҳрамон
: Римликлар ҳужумчиси Жервиньо "Палермо"га қарши учрашувда ўз ҳисобига иккита гол ёзиб қўйди.


"Ювентус" - "Болонья" 3:1
Қаҳрамон
: Гол урган ва голли пас оширган Альваро Мората Турин клубига ғалаба келтирди.


"Лацио" - "Фросиноне" 3:0
Қаҳрамон:
Рим клуби ҳужумчиси Филип Жоржевич гол урди ва голли пас оширди.


"Милан" - "Наполи" 0:4
Қаҳрамон:
Лоренцо Инсинье "Сан Сиро"да дублга эришди ва биринчи голга ҳаммуаллифлик қилди.


"Аякс" - ПСВ 1:2
Қаҳрамон:
Гастон Перейро Амстердамда мезбонлар дарвозасига иккита тўп киритди.


"Атлетик" - "Валенсия" 3:1
Қаҳрамон:
Голли пас оширган ва ўзи ҳам гол урган Арис Адуриц "Валенсия"ни мағлуб этишда катта хисса қўшди.


"Атлетико" - "Реал Мадрид" 1:1
Қаҳрамон:
Кейлор Навас ўйин давомида бир неча марта рақиб зарбаларидан сўнг тўпни қайтарди. Энг асосийси биринчи бўлимда Гризманнинг пенальтисини қайтаришга эришди.


"Эскишаҳарспор" - "Бешиктош" 1:2
Қаҳрамон:
Сафардаги ўйинда иккита гол урган Марио Гомес 6та гол билан Туркия чемпионати тўпурари бўлиб олди.


Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика