RU

Последние новости

11:20"Бавария" Бруну Фернандешнинг трансфери бўйича қарор қабул қилди  0 10:51Жаҳон чемпиони "Ал Насср"га ўтишни истамоқда  0 10:26"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчиси учун 75 миллион евро тўлашга тайёр  1 10:02Кечаги учрашувда дубл қайд этган Роналду нималар деди?  1 09:37"Каттақўрғон" "Флуминенсе" U20 жамоаси аъзоси билан билан шартнома имзолади  2 09:11"Осасуна"дан мағлуб бўлган Арбелоа баҳс якунидан сўнг нималар деди?  8 08:43Милнер АПЛ рекордини ўрнатди  2 08:17Навбатдаги муҳим ғалабадан сўнг Гвардиола нималар деди?  2 07:52Андижон вилояти ҳокими: "Андижон” бу йили энг камида 3 таликга киради"  23 07:30Ла Лига. "Осасуна" — "Реал Мадрид" 2:1  11 07:25Sofascore. 45 дақиқа майдонда ҳаракат қилган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:10АПЛ. "Манчестер Сити" — "Ньюкасл" 2:1  0 03:05Лига 1. ПСЖ "Ланс"нинг мағлубиятидан фойдаланиб қолди ва ғалабага эришган ҳолда биринчи ўринга қайтди  0 03:00Ла Лига. "Атлетико" ва "Эспаньол" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди  6 02:55АПЛ. "Манчестер Сити" О'Райлининг дубли билан "Ньюкасл"ни мағлуб этди  11

Хуршид Олимов: "Ёшлар таркибида ҳам рақобат юқори" Новости

Хуршид Олимов: "Ёшлар таркибида ҳам рақобат юқори"

“Бухоро”-“Обод” учрашуви олдидан Ёшлар лигаси доирасидаги ўйиндан сўнг (1-0) мезбонлар ярим ҳимоячи Хуршид Олимовнинг мазкур ўйин ҳамда олий лига доирасидаги баҳс ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.

 - Ўйин жуда кескин ўтди. Голим жамоага ғалаба келтирганидан хурсандман. Қолаверса ушбу гол ўзимга нисбатан ишончимни оширишда ҳам муҳим аҳамият касб этади. Негаки бизда асосий таркиб билан бирга ўринбосарлар жамоасида ҳам кучли таркиб йиғилган. Бундай шароитда ўз устингда тинимсиз ишлаб, маҳоратингни ошириб бормасанг, четда қолиб кетишинг мумкин. Шу боис ўринбосарлар учрашувларидаги ҳар бир баҳсда бор имкониятимизни кўрсатишга ҳаракат қилаяпмиз. Ўз навбатида асосий таркиб билан ўтказилаётган машғулотлар жараёнида акаларимиздан маҳорат сирларини ўрганишга ҳаракат қилаяпмиз.  

Эртанги ўйин ҳақида гапирадиган бўлсак, “Обод” олий лигада яхши шаклланиб келаётган жамоалардан бири ҳисобланади. Биринчи даврада улар ўз уйида муносиб қаршилик кўрсатиб, дурангни сақлаб қолишганди. Ўзига хос реванш олиш учун ҳам жамоамизда ўйинга жиддий тайёргарлик кўрилмоқда. Насиб этса, ушбу тайёргарлик натижаси ҳисобда ҳам аксини топиб, ғалабага эришамиз, - дейди Х.Олимов.


"Бухоро" матбуот хизмати


Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика