RU

Последние новости

07:27Копа Америка. Эквадор мусобақани мағлубият билан бошлади  0 02:20Евро-2024. Бельгия - Румыния 2:0, Де Брюйнега дарвозабондан ассист  0 02:13Бердиев "Турон" бош мураббийига айланди  6 01:50Бельгия Руминияни мағлуб этди ва турнирдаги илк ғалабасини қўлга киритди. Гуруҳдагиларнинг барчасида учтадан очко бор  9 01:34Роналду 7та узатма билан Евро тарихидаги энг яхши ассистент бўлди  6 00:54Мбаппе Франциянинг "Падерборн"га қарши машғулот ўйинида ниқобда ҳаракат қилди ва иккита гол урди  6 00:25Евро-2024. Туркия - Португалия 0:3, Турклар кулгили автогол уришди  3 00:05Начо Саудиянинг "Ал Қодисия" клубида тиббий кўрикдан ўтди. "Реал" ҳимоячиси икки йиллик шартнома имзолайди  4 00:04Александр Крестинин: "Динамо"га қарши кечган учрашувдан анча тартибли футбол ўйнадик. Рақиб камроқ хато қилди ва ғалаба қозонди"  2 23:40"Сўғдиёна" жамоаси ёрдамчи мураббийи: "Иван Бошкович таркиб ва тактика танлаб берди. Ёзги трансферлар ойнасида таркибда катта ўзгаришлар бўлмайди"  4 23:30Евро-2024. Грузия – Чехия 1:1, Шик Грузиядан ғалабани тортиб олди  1 23:20Эндрик "Реал" ҳақида: "Дунёдаги энг катта клубга ўтяпман. Катталаридан бирига эмас, энг каттасига"  13 22:57Евро-2024. Туркияни йирик ҳисобда ютган Португалия кейинги босқич масаласини ҳал қилди   103 22:28"Челси" испан клуби учун Галлахернинг нархини пасайтирмади  2 22:15Суперлига. "Динамо" - "Андижон" 1:1  0

Хуршид Мухторов: “Навбаҳор” бўлажак мавсумда юксак мақсадларга эриша олади” Новости

Хуршид Мухторов: “Навбаҳор” бўлажак мавсумда юксак мақсадларга эриша олади”

Янги мавсумда ўз олдига юксак мақсадларни қўйган Наманганнинг “Навбаҳор” клуби ўз таркибига бир қатор маҳоратли футболчиларни қўшиб олди.

Улардан бири 25 ёшли маҳоратли ҳимоячи Хуршид Мухторов. Наманганликлар навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини ўтказиш учун Туркияга жўнаб кетишди. Мазкур сафар олдидан Хуршид Мухторов билан суҳбат уюштириб, унга ўзимизни қизиқтирган бир неча саволлар билан мурожаат қилдик.

Қуйида маҳоратли ҳимоячининг фикрларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

“Навбаҳор”га ўтиши, янги жамоаси, Канчельскис ҳақида

- Мени “Навбаҳор”га клуб вице-президенти Ойбек Арифович Саматов таклиф этиб, жамоа бош мураббийи Андрей Канчельскис таркибда кўришни хоҳлаётган футболчилар рўйхатидан ўрин олганлигим, янги мавсумда “Навбаҳор”нинг олдига юксак мақсад, яъни Осиё Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритиш вазифаси қўйилаётганлигини таъкидлади.

Шунингдек, Наманганга биринчи марта келганимда Наманган вилоят ҳокими Хайрулла Ҳайитбаевич Бозоров билан кўришиб, гаплашдим. Хайрулла Ҳайитбаевич футболни жуда яхши тушунадиган ажойиб инсон эканлар.

Ушбу омиллар, бундан ташқари, “Навбаҳор”ни ўз даврининг машҳур футболчиларидан бири бўлган россиялик мутахассис Андрей Антанасович Канчельскис бошқараётганлиги, шунингдек, “Насаф”даги жамоадошим Ислом Рашидхоновнинг ҳам мазкур клуб таркибига ўтиши, “Навбаҳор” сафига қўшилишимда муҳим роль ўйнади.

Бу вақтга келиб, Қаршининг “Насаф” клуби билан тузилган шартномамнинг муддати ўз якунига етганди. Шу боис, наманганликларнинг таклифларини қабул қилдим.

Албатта, бунгача “Навбаҳор” ҳақида етарлича маълумотга эга эдим.

Жумладан, жамоанинг ўзбек футболида ўз ўрнига эгалиги, Наманган футболсеварлар вилояти эканлиги, наманганликлар кўп маротаба совриндорлар сафидан жой олиб, 1996 йили чемпион бўлишгани, шунингдек, 3 марта Ўзбекистон кубоги, бир марта Суперкубокни қўлга киритишганидан хабарим бор эди.

Наманганликлар таркибидаги барча футболчилар билан олдин бир-биримизга қарши ўйнаганмиз ва уларнинг барчалари билан жуда яхши муносабатдамиз. Шу боис, мени жамоада жуда яхши кутиб олишди ҳамда янги жамоадошларимнинг барчалари билан яхши чиқишиб кетдим.

Ҳар бир мураббийнинг машғулот олиб бориш ҳамда майдонда тактика танлашда ўз услуби бўлади. Албатта, Андрей Канчельскис ҳам бундан мустасно эмас. У машғулотларни европача услуб ва руҳда ҳамда ранг-баранг тарзда олиб боради. Албатта, Андрей Антанасовичдан машғулотларда ўрганган услубимизни янги мавсумда майдонда намойиш этиб, ўз олдимизга қўйилган вазифани уддалаймиз, деган умиддаман.



Футболчи бўлиши, ҳавас қилган ўйинчилари, амплуаси тўғрисида


- Футболчи бўлишимда онамнинг ҳиссалари катта. Боиси, оғайниларим билан кўча-кўйда тўп тепиб юрганимда волидаи муҳтарамам мендаги миллионлар ўйинига бўлган қизиқиш кучлилигини кўриб, қўлимдан етаклаб, Гулистон шаҳридаги БЎСМга етаклаб борганлар. У ерда футболдаги илк сабоқларни мураббий Маҳмуд Абдураимовдан ўрганганман.

Сўнгра, таҳсилни Тошкентдаги “Пахтакор”га тегишли БЎСМда давом эттирганман. Фурсатдан фойдаланиб, пойтахтдаги футбол мактабидаги ўқиш давомида мендан ўз ёрдамини аямаган мураббий Рустам ака Ориповга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Қийинчиликка дуч келиб, ҳаттоки, айрим сабабларга кўра, футболни ташламоқчи бўлганимда ҳам, ушбу инсон мени қўллаб-қувватлаб, умидимни сўндирмаслигим, ҳали ҳаммаси олдинда эканлигини таъкидлаганлар. Бунинг натижаси ўлароқ, шу даражага етдим. Бунинг учун Рустам ака Ориповдан бир умр миннатдорман.

Бундан кейинги футболчилик фаолиятимда ҳам мазкур инсоннинг ишончини оқлайман, деган умиддаман.

Болалигимда хорижликлардан Роналдиньо, Зидан ва Бекхэм, ўзимизнинг футболчилардан эса Максим Шацких, Александр Гейнрих ҳамда Одил Аҳмедовнинг ўйинларини кўп томоша қилардим ва уларга ҳавас қилардим.

Болаликдан мураббийлар мени ҳимоя чизиғига қўйишган. Олдин марказий ҳимояда ўйнардим. Кейинчалик чап қанот ҳимоясига ўтдим. Ўз позициямда ўйнайдиган ўйинчилардан “Реал”нинг бразилиялик футболчиси Марсело ва бир пайтлари “Манчестер Юнайтед”да тўп сурган франциялик Патрис Эврага ҳавас қилардим.

Тўғри, ҳимоячига қийин. Боиси, рақибнинг кўплаб хавфли вазиятларини бартараф этиб, учрашув якунида битта хатога йўл қўйиб, сизнинг айбингиз билан жамоангиз дарвозасига гол урилса, мухлисларга ёмон кўринишингиз мумкин. Шу боис, ўйинлар вақтида иложи борича хатога йўл қўймасликка интиламиз.


Дарвозабон ва ҳужумчилар борасида


- Дарвозабон – ярим жамоа деган гапга қўшиламан. Боиси, ортингизда тажрибали ёки маҳоратли, шунингдек, ишончли дарвозабон бўлса, майдонда ўзингизни эркин ҳис қиласиз ва қўрқмай тўп сура оласиз.

Ҳимоячи асосан ҳужумчиларга қарши тўп суради. Шу боис, Суперлигадаги ҳужумчиларнинг қандай имкониятга эга эканликларини жуда яхши биламан. Улардан Шоҳназар Норбеков, Марат Бикмаев ва Темурхўжа Абдухолиқовга қарши ўйнаш қийин. Ушбу футболчилар тўп сурадиган жамоаларга қарши ўйинлар менга бироз қийинчилик туғдирган.

“Насаф”даги фаолияти ҳақида


- Қаршининг “Насаф” клубида 1,5 йил давомида тўп сурдим ва ушбу жамоадан жуда яхши хотиралар қолди. Айниқса, менга ишонч билдирганликлари учун фурсатдан фойдаланиб, қаршиликлар устози Рўзиқул Саъдуллаевич Бердиевга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Гарчи ўтган мавсумда “Насаф” таркибидан асосан ёш футболчилар ўрин олишган бўлса-да, ижобий натижани қайд этдик. Собиқ жамоамда барча футболчилар бир оиладек эдик. Рўзиқул ака тартиб-интизомга қаттиқ риоя қиладиган инсон эди. Жамоанинг муваффақиятларида Рўзиқул Саъдуллаевичнинг муносиб ҳиссаси борлиги барчага маълум. У жамоани ўйинларга қандай тайёрлаш ва футболчиларни қандай руҳлантириш лозимлигини жуда яхши билади.

Янги мавсумда собиқ жамоам “Насаф”га ҳам омад ёр бўлишини тилайман.



“Навбаҳор”нинг вазифаси ва мухлислари тўғрисида


- Таъкидлаганимдек, “Навбаҳор” олдига бўлажак мавсумда юксак мақсад қўйилмоқда. Жамоанинг ҳозирги таркиби бунга қодир, менимча.

Яна шуни ҳам айтиш лозимки, Ислом Рашидхонов билан “Насаф”да бирга ўйнаганмиз ҳамда майдонда бир-биримизни жуда яхши тушунамиз. Бу эса “Навбаҳор”да ҳам ўз самарасини беради, албатта.

Мана, Туркияга жўнаб кетяпмиз ҳамда у ердаги сал кам бир ойлик ўқув-машғулот йиғини янги мавсум давомида жамоамизга асқотади, деб умид қиламан.

Фурсатдан фойдаланиб, “Навбаҳор”га қулай шароитларни яратиб бераётган Наманган вилоят ҳокими Хайрулла Ҳайитбаевич Бозоров, Наманган шаҳар ҳокими Шавкат Шокиржанович Абдураззоқов, шунингдек, “Навбаҳор” клуби вице-президенти Ойбек Арифович Саматовларга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Бу йилги чемпионатда уларнинг ишончларини оқлаш учун майдонда барча имкониятимизни ишга соламиз.

“Навбаҳор” мухлисларининг Ўзбекистонда ўз ўрнига эга эканлигини барча яхши билади. Жамоани ҳар қандай вазиятда ҳам ишқибозлар ажойиб тарзда қўллаб-қувватлаб туришади. Улар ҳаттоки, машғулотларга ҳам ташриф буюришади. Шунингдек, сафар ўйинларга ҳам боришади.

Жамоа мухлисларидан шуни илтимос қилардимки, бу йил ҳам “Навбаҳор”га мухлислик қилишдан чарчашмасин. Биз эса сизларнинг ишончингизни оқлашга интиламиз.

Cўзим якунида фурсатдан фойдаланиб, мени шу даражага етишимга ҳисса қўшган барча устозларимга ўз миннатдорчилигимни билдираман.



Маълумот учун
Хуршид Мухторов
– 1994 йил 9 февралда Гулистон шаҳрида туғилган.
Футбол билан 9 ёшидан шуғулланишни бошлаган.
Биринчи мураббийи – Маҳмуд Абдураимов.
Гулистон БЎСМ ва “Пахтакор” БЎСМда таҳсил олган.
Амплуаси – ҳимоячи.
Ўйнаган жамоалари: “Гулистон” (Гулистон, 2013 йил), “Локомотив” (Тошкент, 2014 – 2015 йиллар ва 2016 йилнинг 1-давраси), “Сўғдиёна” (Жиззах, 2015 йилнинг 2-давраси), “Олмалиқ” (Олмалиқ, 2016-2017 йиллар ва 2018 йилнинг 1-давраси), “Насаф” (Қарши, 2018 йилнинг 2-давраси – 2019 йил).
2020 йилдан “Навбаҳор”да.
Мухлислик қиладиган жамоалари: “Ливерпуль” (Англия), “Реал” (Испания).
Ҳавас қиладиган футболчиси: Марсело.


“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика