RU

Последние новости

10:53Узоқ кутилган ғалабадан сўнг Слот нималар деди?  0 10:25Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  7 09:56Муҳаммад Салоҳ Премер-лигадаги Уэйн Руни рекордини такрорлади  1 09:28Камбекдан сўнг Роналду нималар деди?  2 08:59Кечаги учрашувда "Реал"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳат олди  2 08:30"Эл Класико"дан сўнг Ямал севгилиси билан муносабатларига нуқта қўйди  2 08:02МЛС. Мессининг голи жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолмади  7 07:36Opta АПЛнинг якуний жадвали қандай бўлишини тахмин қилди  5 03:03АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Астон Вилла"ни ишончли ҳисоб билан мағлуб этди  6 03:01Ла лига. "Реал" Мадридда "Валенсия"ни тор-мор этди  10 02:43А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Кремонезе"ни мағлуб этди, мезбонлар сафида Жейми Варди гол урди  3 02:00Бундеслига. "Бавария" марказий ўйинда "Байер"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  2 01:32Саудия Арабистони чемпионати. Роналду 90+15 дақиқада пенальтидан гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди  13 01:15АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Челси" ўртасидаги Лондон дербиси тақдирини биттагина гол ҳал қилди  3 23:53Лига 1. ПСЖ 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Ницца"ни мағлуб этди  0

"Худо хоҳласа, сизга кўп зираклар олиб бераман, она", Одил Аҳмедов ёшлигидаги воқеани эслади Новости

"Худо хоҳласа, сизга кўп зираклар олиб бераман, она", Одил Аҳмедов ёшлигидаги воқеани эслади

Одил Аҳмедовнинг "Орзунинг шонли йўли" номли китобидаги бир воқеани тақдим этамиз.

***
Кечки овқатдан сўнг ётоқхонага қайтаётсак гуруҳимиздаги бир бола қўлида бир жуфт бутсини менга кўрсатиб сўради:
- Одил, кийилган бўлса ҳам зўр бутси, оласанми?
Янгиси йигирма беш минг сўм туради, бунисини беш мингга бериб юбораркан.
Бутсини қўлимга олдим. “Puma”, бус-бутун, пишиқ. Ҳавасдан кўзларим ёниб кетди. У ёқ-бу ёғини айлантириб кўрдим.
- Кийиб кўрсам бўлармикин?
- Майли.
Йўл четидаги ўриндиққа ўтириб шошганимча бутсини кийиб кўрдим. Лоп-лойиқ! Худди ўзимга тикилгандек.
- Ошна, шуни мен олмоқчиман, уйдагилар билан гаплашиб кўрай, майлими?
- Гаплашиб кўр!
Бутсани ечиб, истар-истамай қайтардим. Кун кеч бўлган, уйдагилар билан гаплашишни эртага қолдирдим.
Эртаси куни яна Қўйлиққа ошиқдим. Телеграфдан уйдагилар билан боғландим. Дадам билан гаплашиб бўлиб, онамни чақириб қўйишларини сўрадим. Ҳол-аҳвол сўровидан сўнг кўнглимдагини аста тилимга чиқардим:
- Она...интернатга бутса олиб келишган экан. Кийилган-у, лекин пишиқ, кийса бўлади. Арзонга бераман, деяпти. Кийиб кўрсам мос тушди. Нима дейсиз, олаверайми?
- Олавер ўғлим, биз ҳам даданглар билан сени кўргани бормоқчи эдик.
Жуда хурсанд бўлиб кетдим.
- Қачон келасизлар, она? – негадир сабрсизландим. Тезроқ келишса дарров бутсиларни қўлга киритсам. Худди биров илиб кетаётгандек.
- Даданглар билан маслаҳат қилиб борамиз-да, ўғлим.
- Хўп...
Интернатга кўнглим тўлиб қайтдим. Бутси сотадиган болага айтиб, бировга сотмасликни тайинлаб қўйдим. У рози бўлди.
Ҳафтанинг охирида уйдагилар – дадам, онам ва акам келишди. Онам менга пул узатарканлар, туйқус уларнинг қўлоқларига кўзим тушди. Онамнинг зираклари йўқ эди. Ҳайрон бўлдим. Зиракларсиз кўчага – тўй-ҳашамлар, бирор нозикроқ жойга бормасдилар.
- Она, зирагингиз қани?
- Зиракни сотдик, ўғлим, сениям кам-кўстларинг кўпайиб кетди, - дедилар онам.
Ғалати аҳволга тушдим. Пулни олиш-олмасликни билмай қолдим. Ўзимдан-ўзим уялардим ҳам.
- Ма, ўғлим олмайсанми пулни?
Онамнинг овози бу ғалати аҳволимдан қутқарди. Журъатим етиб-етмай пулни олдим. Бундан бир неча сониялар аввал пулни оламан-у анов боланинг қўлига тутқазаман, деган ўйда эдим. Энди эса ўрнимда бўшашиб ўтирардим.
- Худо хоҳласа, сизга кўп зираклар олиб бераман, она! - овозим чиқдими-йўқми, билмадим.

Онамнинг жилмайганларини кўриб гапим етиб борганини тушундим. Бутсини қайтариб бергим ва пулни олиб онамдан илтимос қилгим келарди: "адашибман, ўша зирагингиз яхши эди..." Лекин тилимни нимадир боғлаган эди. Уятми, хижолатпарастликми...билмайман, эслолмайман.

Уйдагилар кўп туришмади. Наманганга етиб олишимиз керак, деб мен билан хайрлашишди. Уларни интернат дарвозасигача кузатиб чиқдим.

Туни билан уйқу келмади. Фақат йиғлардим. Битта эски бутсини деб онам яхши кўрган зиракларини сотдилар. Оламан деб туриб олмаганимда сотмас эдилар. Уни энди қандай қайтараман? Қайтара оламанми?... 

***


Одил Аҳмедовнинг "Орзунинг шонли йўли" номли китобидан 



Рейтинг: +35   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика