Хрубеш: “Гамбург”да етарлича билимга эга бўлмаган инсонлар кўп”
20 авг 2013 20:48
Новости


Хрубеш: “Гамбург”да етарлича билимга эга бўлмаган инсонлар кўп”
“Гамбург” клуби собиқ ҳужумчиси Хорст Хрубеш, клуб раҳбариятини қоралади, деб хабар беради немис ОАВ.
Хрубешнинг фикрича, клубда ўз касбини тўлиқ бажара олмайдиган етарлича билимга эга бўлмаган инсонлар кўп экан.
“Гамбург” клубининг бутун бошли тизими ҳеч нарсага ярамайди. У ерда оми инсонлар жуда кўп, бироқ шундай бўлсада улар қандайдир функцияларни бажариб юрибтилар”, - дея таъкидлади Хрубеш.
Эслатиб ўтамиз, Торстен Финк шогирдлари “Шальке-04” билан бўлиб ўтган сафардаги ўйинда дурангни қайд этишган. Бироқ ўз уйларида иккинчи тур доирасида “Хоффенхайм”га қарши кечган ўйинда 1:5 ҳисобида мағлубиятга учрашган.

Комментарии