RU

Последние новости

23:37"Ливерпуль" Салоҳнинг "Интер" билан ўйин таркибидан четлатилишини жазо деб баҳоламаяпти, бошқа интизомий чоралар ҳам кўрилмайди  1 23:00"Ливерпуль" Салоҳ билан боғлиқ вазиятни ўнглаш мумкин деб ҳисобламоқда  4 22:37ЖЧ-2026 ўйинларида об-ҳаводан қатъи назар, ҳар бир таймда уч дақиқалик сув ичиш учун танаффуслар бўлади  2 22:13Флик "Реал" ва "Сельта" ўйинини томоша қилмади: "Мен ухлаётгандим. "Барса" бор эътиборини ўзига қаратган ва "Мадрид" ҳақида гапиришни истамайди"  3 21:36"Маҳалланинг ўзида ўсган бола ҳам катта футбол саҳнасига чиқиши мумкин" — TBC Bank ва Элдор Шомуродов янги ҳамкорликни йўлга қўйди  5 21:30"Манчестер Сити"га қарши баҳсдан олдин Мбаппе чап қўлидаги бармоғини синдириб олди, аммо...  1 21:20Милитао узоқ муддатга сафдан чиқди  2 19:50Сон Хён Миндан пул талаб қилган жиноятчилар қамоқ жазосига ҳукм қилинди  0 19:22"Реал" Алонсо ўрнини босиши мумкин бўлган номзодларни аниқлаб олди  24 18:54Омадсизлар рейтинги: АПЛдан тушиб кетишга асосий даъвогарлар  7 18:26Ван Дейк, Салоҳ ва "Ливерпул"нинг бошқа асосий футболчилари Слот ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда  10 17:58Кожонинг кейинги тақдири нима бўлади?  2 17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  4 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  7 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  12

Хотира муқаддас, қадр абадий! Новости

Хотира муқаддас, қадр абадий!

Хотира ва қадрлаш тушунчалари чуқур маънога эга.

Халқимизда инсон хотираси билан тирик, қадри билан улуғдир, деган гаплар бежизга айтилмайди. Ўтганларни, уларнинг хайрли ишларини, жасоратини ёдга олмоқ, эъзозламоқ халқимизга хос эзгу фазилатлардан, миллий қадриятларимиздан бирига айланган. Бугун, орамиздан бевақт кетган ажойиб инсон, ўз касбига садоқатли, ҳар вақт эл-юрт корига лаббай дея жавоб берган, ўзбек футболи ривожига салмоқли ҳисса қўшган, ҳамюртлари орасида катта ҳурмат ва эътиборга лойиқ бўлган Амриддин Сайдалиев ҳаёт бўлганида 55 ёшни қарши олган бўларди.

Амриддин ака Қашқадарё вилояти Касби тумани “Қоратепа” қишлоғида туғилиб ўсди. Барча болалар каби у ҳам ёшлик чоғларидан миллионлар ўйини бўлмиш футбол оламига кириб келди ва кейинги тақдирини шу соҳага бағишлади. Ўз вақтида катта футболда ҳаваскор ва профессионал жамоаларда тўп сурди. Футбол сир-асрорларини мукаммал ўзлаштиргач, кейинги фаолиятини ҳакамлик соҳасида давом эттирди. Футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати Олий ва биринчи лигаларида, шунингдек мамлакат Кубоги баҳларида мунтазам равишда учрашувларни бошқаришда иштирок этди. Шу билан бирга нафақат Қашқадарё вилояти миқёсидаги, балки Республика даражасидаги барча футбол тадбирларида фаол қатнашди. Ҳаётининг сўнгги йилларида ўзи туғилиб ўсган Касби тумани футболини, айниқса болалар ва ўсмирлар йўналишини ривожлантириш йўлида меҳнат қилишга бағишлаган эди.

Бугун унинг хотираси оила аъзолари, яқинлари, шогирдлари ва ҳамкасблари ёдида. Унинг руҳига тиловатлар қилинади. Зеро яхши инсонлар хотираси қалбларда мангу яшайди. Ўтганларнинг охирати обод бўлсин!

Куни кеча эса Амриддин Сайдалиевнинг туғилиб ўсган Касби туманидаги “Қоратепа” қишлоғида унинг фарзанди Нуриддин Сайдалиев ҳамда кўплаб шогирдлари номидан Жамол Отақуловлар ташаббуси билан тўққизта ҳавоскор жамоалар ўртасида хотира турнири ўтказилди. Унда “Қоратепа”, “Қоратепа-2”, “Новқат”, “Талишбе”, “Навбаҳор”, “Шакаржўй” ва “Комилон” жамоалари ғолиблик учун кураш олиб боришди.

Мусобақа якунида “Қоратепа” жамоаси ғолибликни қўлга киритди. “Шакаржўй” ва “Новқат” жамоалари мос равишда иккинчи ва учинчи ўринлар соҳиби бўлишди.
“Амриддин Сайдалиев” хотира турнири финал босқич ўйинларининг натижалари:

Учинчи ва тўртинчи ўринлар учун
“Новқат” - “Қоратепа-2” - 3:0.
Финал
“Қоратепа” - “Шакаржўй” - 3:1



Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика