RU

Последние новости

18:49Ямаль: "Мен тун ярмида уйғониб, печенье ейиш учун эртароқ ухлайман"  1 18:20ПСЖ "Реал" асосий футболчисига фойдали шартнома таклиф қилишга тайёр  0 17:51"Челси"нинг икки футболчиси сафга қайтди ва "Астон Вилла"га қарши ўйинга тайёр  0 17:22"Манчестер Юнайтед" Семеньо бўйича муваффақиятсизликдан кейин "Лейпциг" юлдузига кўз тикди  3 16:54"Атлетико" Сёрлотни 35-40 млн евро эвазига сотишга тайёр  0 16:26"Андижон"га яна бир тажрибали футболчи келмоқда  17 15:59Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!  25 15:40Марокаш Африка Миллатлари Кубогида 1,2 млрд долларгача даромад олиши мумкин  0 15:13Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ортиқча вазнли футболчиларини четлаштиради  0 14:45Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасининг биринчи давра рамзий жамоасидан жой олди  2 14:22Ғалабасиз мавсум  17 13:54Аҳмедов "Навбаҳор"дан кетди: унинг янги жамоаси маълум  21 13:32"Манчестер Юнайтед" "Борнмут" ярим ҳимоячисини шорт-листга қўшди  1 13:03Рэшфорд кейинги режалари билан ўртоқлашди  0 12:34Расман: "Сўғдиёна" сербиялик дарвозабон трансферини эълон қилди  8

Хўш, бугун ёшларимиз бошлайди Новости

Хўш, бугун ёшларимиз бошлайди

Кеча Мьянма давлатида ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати старт олди.
Бугун эса Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси мусобақадаги иштирокини бошлайди. Футболчиларимиз Тошкент вақти билан соат 14:00да Индонезияга қарши майдонга чиқишади. Гуруҳдаги кейинги рақибларимиз эса Австралия билан БАА бўлади. Индозениянинг биздан кучли эмаслиги бор гап ва умид қиламизки, бугун ёшларимиз бу рақиб устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонишади. Чунки кейинги иккита рақиб бирмунча кучли ва жиддий, шу боис гуруҳ ўйинлари якунига етгач, тўплар нисбати роль ўйнаб қолиши мумкин.

Ҳозирда терма жамоамиз бош мураббийи Равшан Ҳайдаров кучли босим турибди, негаки Таиланддаги мусобақада қатнашган ўсмирларимиз ЖЧ йўлланмасини қўлга кирита олмай қайтиб келишди, Осиё ўйинларида иштирок этган терма жамоамиз ҳам чорак финалдан ортга қайтди (ваҳоланки, жамоа олдига биринчи ўринни қўлга киритиш вазифаси қўйилганди). Энди эса шу йил ҳисобидан бор умид ёшларимиздан.

Буни ўз навбатида Равшан Акмалович ҳам чуқур ҳис қилиб турганига шубҳа йўқ. Бу эса икки карра масъулиятни юклайди. Равшан Ҳайдаров матбуот анжуманида айтиб ўтганидек, бундай мусобақада чемпион бўлишни ҳамма хоҳлайди, шу жумладан биз ҳам. Ярим финалга чиқдик дегани эса жаҳон чемпионати йўлланмаси чўнтакда деганидир. Шундай экан, Таиланд ва Инчеондаги мусобақада вазифа бажарилмай қолгани учун ҳам бу сафар жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш биз учун жуда муҳим.

Таркиб ҳақида тўхталадиган бўлсак, аксарият футболчиларда халқаро ўйинларда майдонга тушиш бўйича тажриба етарли. Хусусан Сарвар Каримов, Акром Комилов, Одил Ҳамробеков, Иброҳим Абдуллаев, Рустам Ашурматов, Отабек Шукуров, Жавоҳир Сидиқов, Жамшид Болтабоев, Равшан Хурсанов каби футболчилар ўтган йил БААда ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон биринчилигида қатнашиб, ўзларидан яхши таассурот қолдира олишди. Қолаверса, бу футболчилар Эронда ўсмирлар ўртасидаги Осмиё чемпионатида ғолиб чиқишган.

Мана шу томонлама ҳам Равшан Ҳайдаров яхши таркибга эга. Энди эса гап вазифани бажаришда қоляпти. Лекин нима учундир асли “Машъал” тарбияланувчиси ҳозирда “Шўртан”да тўп тепаётган Дурбек Камолов мусобақага олиб кетилмади. Унинг катта ёрдам тегиши мумкин эди. Лекин ҳозирги футболчилар билан ҳам бемалол ЖЧ йўлланмасини қўлга киритса бўлади. Забихилло Ўринбоев, Достон Ҳамдаров сингари ҳужумкор футболчилар олий лигада озгина бўлса-да ўзларини кўрсата олишди. Энди навбат яна халқаро ўйинларга етиб келди ва бу сафар янада яхшироқ тўп суришга тўғри келади. ЖЧ йўлланмаси йўлида ёшлар терма жамоамизга омад ва зафарлар тилаб қоламиз.

Х.Холиқов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика