RU

Последние новости

22:01АПЛ. "Ман Сити" ва "Тоттенхэм"да ғалаба, "Челси"да эса дуранг  22 21:52"Лидс" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  2 21:49"Бетис" — "Барселона". Таркиблар маълум  2 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  0 21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  1 21:15"Интер" — "Комо". Таркиблар маълум  2 21:02"Башакшехир" — "Фенербахче". Таркиблар маълум  10 20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  3 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  35 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  17 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   1 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  2 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  3 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1 15:55"Барселона" туман туфайли "Бетис" билан ўйинга ўз вақтида учиб кетолмади  5

Хосе Венансио Лопес Нидерландияни нега мағлуб эта олмаганимиз ва Парагвай терма жамоаси ҳақидаги саволларга жавоб берди Новости

Хосе Венансио Лопес Нидерландияни нега мағлуб эта олмаганимиз ва Парагвай терма жамоаси ҳақидаги саволларга жавоб берди

Ўзбекистон футзал терма жамоаси бош мураббийи Хосе Венансио Лопес Парагвайга қарши учрашув олдидан сайтимизга кичик интервью берди.

- Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги ўз юришини бошлади. Нидерландия терма жамоасига қарши кечган дастлабки учрашув ҳақида гапириб ўтсангиз?

- Менинг фикримча, дастлабки учрашувда баъзи бир қийинчиликларга дуч келдик. Бутун ўйин давомида ҳисобда орта бордик, лекин рақибдан яхшироқ ўйин кўрсатдик. Нидерландия деярли ҳеч қандай хавф туғдира олмади, рақиб фақатгина биз йўлган қўйган хатолардан фойдаланди. Фикримча, ўша учрашувда ғалаба қозонишга биз кўпроқ лойиқ эдик. Энг муҳими, ҳисобда ортда боришимизга қарамасдан, жамоа характер кўрсата олди. Ҳеч бўлмаганда дуранг қайд этдик.

- Нидерландия кўпроқ ҳимояланди, деб айтиб ўтдингиз. Бундай "автобус" қўйиб олган жамоаларга қарши қандай ўйнашимиз мумкин? Биз Нидерландия ҳимоясини нима сабаб ёриб ўта олмадик? Нидерландияни мағлуб этишга нима етишмади деб ўйлайсиз?

- Бизга халал берган асосий жиҳатлардан бири - биз ҳисобда ортда қолганимиз. Ҳисобда ортда борганимиз бизга таъсир қилди, рақиб эса ушбу вазиятда ўзини эркинроқ ҳис қилди. Нидерландия ортиқча таваккал қилмади ва тартибли ҳимояланди, холос. Шу сабабли биз ҳимояни ёриб ўтишда қийналдик.

- Эртанги рақибимиз Парагвай терма жамоаси ҳақида нималар дея оласиз? Кўпчилик, Парагвай терма жамоасини кучли деб айтмоқда. Масалан, Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Парагвайни жуда кучли ва тажрибали жамоа деб айтди.

- Ҳа, Парагвай жуда кучли терма жамоа. Бош мураббий ҳам терма жамоа билан 7 йил давомида ишлаб келмоқда. Футзалчилар ҳам мураббий нимани истаётганини тўлиқ билишади. Парагвай терма жамоаси сафидаги футзалчилар кучли ҳисобланган Испания ва Италия лигаларида тўп тепишади. Қисқа қилиб айтганда, улар жуда тажрибали.

- Биздан кучли бўлган Парагвай терма жамоасини нима эвазига мағлуб эта оламиз?

- Биз максимум ҳаракат қилишимиз керак. Ўзимизнинг юз фоизли ўйинимизни намойиш этишимиз керак. Шунингдек, Нидерландияга қарши кечган учрашувдагидек ҳимояда хатолар қилмаслигимиз керак. Нидерландия позицион ҳужумда ҳеч қандай муаммо ярата олгани йўқ. Парагвайга қарши баҳсда ҳам имкон қадар ҳимояда хатоларга йўл қўймаслигимиз керак. Парагвай терма жамоаси стандарт вазиятлардан ҳам яхши фойдаланади. Шу сабабли ҳимояда хатосиз ўйнашимиз ва стандарт вазиятлардан фойдаланиб кетишимиз керак.

- Агар мухлисларга ёки оммага қандайдир мурожаатингиз ёки гапларингиз бўлса, марҳамат.

- Биринчи навбатда бизни қўллаб-қувватлашларингизни сўрайман. Нидерландияга қарши кечган учрашувдагидек мухлислик қилишларингизни илтимос қилган бўлардим. Фақатгина жипслашиш орқали Жаҳон чемпионатида яхши натижага эриша оламиз. Бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлислар ва ОАВ вакилларига ҳам катта раҳмат.



Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди


Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика