RU

Последние новости

17:58Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронни мағлуб этди  0 17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0 16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 16:33ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи  1 16:05"Андижон" Ўзбекистон терма жамоаси аъзосини жалб қилмоқчи  10 15:39Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси: "Севинч" ("Насаф") қачон ўйнайди?  1 15:20TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Барселона", "Ман Сити" ва бошқалар  0 15:14"Навбаҳор" Раҳмоналиевга даъвогарлик қилмоқда  4 14:52ПФЛ "Йил кашфиёти"ни эълон қилди  6 14:28"Арсенал" "Челси"га қарши ўйиндан кейин жаримага тортилиши мумкин. Нима учун?  0 14:02Комилов "Нефтчи"ни эмас, "Навбаҳор"ни танлади  11 13:33Номаълум ҳужумчилар Месси ҳайкалини синдириб ташлади: жаҳон чемпиони монументи иккинчи марта шикастланди  13 13:07"Навбаҳор" дарвозабони ОКМКга йўл олиши мумкин  1 12:41"Андижон" шорт-листидан кимлар ўрин олган?  10 11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  15

Хосе Венансио Лопес: "Бизга барқарорлик етишмаяпти. Ушбу муаммога имкон қадар тезроқ ечим топишимиз керак" Новости

Хосе Венансио Лопес: "Бизга барқарорлик етишмаяпти. Ушбу муаммога имкон қадар тезроқ ечим топишимиз керак"

Ўзбекистон футзал терма жамоаси бош мураббийи Хосе Венансио Лопес Гватемала устидан қозонилган ғалабадан сўнг (7:4) матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Биринчи бўлимда жуда кўп хатоларга йўл қўйдик, айниқса тўпни йўқотдик. Биринчи бўлимда ўтказиб юборган голларимизнинг барчаси ўз хатоларимиздан сўнг урилди. Ҳужумни қуришда ҳам бироз қийналдик.

- Мусобақа давомида ўтказилган қайси учрашувдан кўнглингиз тўлмади?

- Барча учрашувлар мени қониқтирди, аммо Қирғизистонга қарши кечган баҳснинг биринчи бўлимида ўйинимиз қовушмади. Бугун ҳам биринчи бўлимда хатоларга йўл қўйдик.

- Турнир давомида терма жамоамизга барқарорлик етишмади. Ўйин 40 дақиқа давом этса, биз тўлиқ ўйин бир хил темпда ўйнай олмадик. Бунга сабаб нима ва муаммони қандай ҳал этмоқчисиз?

- Фикрингизга юз фоиз қўшиламан. Барқарор ўйин намойиш эта олмаяпмиз. Агар биз муаммонинг ечими топганимизда, аллақачон буни тўғирлаган бўлардик. Ягона тўғри қарор - ишлашда давом этиш. Ўйинчиларнинг чарчоғи ҳам ўз сўзини айтмоқда ва биз шу сабабли кўп ротацияга қўл урмоқдамиз. Стабиллик етишмаётгани туфайли ўйинимизда пасайишлар кузатилмоқда. Биз бунинг ечимини имкон қадар тезроқ топишга ҳаракат қиламиз.




Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика