Хосе Мария Мендез: "Колумбияга турист бўлиб келмадик"
13 сен 2016 12:51
Новости
Хосе Мария Мендез: "Колумбияга турист бўлиб келмадик"
«Биринчи ўйинда йўл қўйиб бўлмас хатолар қилдик. Ёмон ўйнамадик, ўзимизнинг имкониятлардан фойдалана олмай рақибга гол уриш учун имконият яратдик. Колумбияга қарши баҳс янада қийин бўлади, сабаби бизга қарши ўтган мундиалда ярим финалга қадар етиб борган кучли жамоа ўйнайди», - дейи Хосе Мария Мендез.
«Колумбияда кўплаб юқори савиядаги футболчилар бор, улар ажойиб техника эвазига рақибларни алдаб ўта олишади. Агар Панамага қарши баҳсдаги каби ўйнасак, жазоланишимиз аниқ. Шу боис тезкорроқ, аниқроқ ва чаққонроқ бўлишимиз керак. Ҳа, бизга қийин бўлади, аммо бу ерга турист бўлиб келмаганимизни исботламоқчимиз. Жаҳон чемпионати – қандай рақибга қарши ўйнасанг ҳам ундан қўрқадиган мусобақа эмас. Панама билан баҳс натижаси тарихда қолди, энди бор эътибор Колумбия билан учрашувга қаратилди», - дейди Пулпис.
Комментарии