RU

Последние новости

13:39"Бавария" 2025 йил ёзида Симонс билан шартнома имзоламоқчи  1 13:14Мбаппе ёки Винисиус — пенальти ва жарима зарбаларини ким тепади?  1 12:48Расман: Ромеу "Жирона"га қайтди  2 12:22Танташев кеча олган жароҳати туфайли Элит ОЧЛ плей-офф учрашувида ишлай олмайди  5 12:15Мареска "Челси" нима учун Галлахерни сотишга мажбурлигини тушунтирди  0 11:55"Футбол олами". Суперлигада иккинчи давра старт олди  1 11:03Футзал. ЖЧ-2000. Ўзбекистоннинг дастлабки уриниши, 29 та гол ўтказган мезбон ҳамда бир ўйинда икки дарвозабонидан айрилиб, учинчи посбон билан Бразилиянинг гегемонлигига чек қўйган чемпион ҳақида ҳикоя қиламиз  0 10:34«Тоттенхэм» 75 миллионга ҳужумчи сотиб олади  2 10:02«Ньюкасл» Англия терма жамоаси аъзосини 70 миллион еврога сотиб олади  8 09:31Давид де Хеа фаолиятини Европанинг ТОП-5 чемпионатида давом эттиради  3 09:03Карло Анчелотти Беллингемнинг ҳаракатидан норози? Нега?  6 08:35Хулиан Альварес фаолиятини «Атлетико»да давом эттиради  9 08:08Федерико Кьеза фаолиятини Италиянинг бошқа бир топ клубида давом эттириши мумкин  2 07:40Бугун Ўзбекистон кубогининг чорак финалига старт берилади  5 07:17Бугун тўрт нафар ўзбекистонлик спортчи Париж Олимпиадасида қатнашади   4

Хосе Мария Мендез: "Жаҳон чемпионати муборак - Ўзбекистон" Новости

Хосе Мария Мендез: "Жаҳон чемпионати муборак - Ўзбекистон"

Осиё чемпионати чорак финалидан ўрин олган Ўзбекистон - Ироқ учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Хосе Мария Мендез қатнашди.
“Ироққа қарши ўйинда натижа муҳим эди. Ўйиндан олдин буни айтишни истамадик. Ҳозир айтаверсам бўлади. 6 нафар футзалчимиз шамоллаб қолишганди. Улар бугун ҳақиқий жангчилардек майдонга тушиб юрт шарафини муносиб ҳимоя қилишди. Шогирдларим билан фахрланаман. Олдинлари нимадир бўлиб Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига чиқа олмай қоларди. Ўша қора анъанани буза олганимиздан хурсандман. Ироқ терма жамоаси сафида клублар ўртасидаги Осиё чемпионати ярим финалига чиққан клубдан 12 нафар футзалчи бор эди. Рақиб бизга катта ташвиш туғдирди. Бу жамоага кейинги ўйинларда омад тилайман”, - дейди Хосе Мария Мендез.

- Олдинги ўйинларда ҳам жамоа иккинчи бўлимда яхшироқ ўйнади...
- Биз ҳар бир ўйинда босқичма босқич ҳаракат қилдик. Шу боис биринчи бўлимда кўп хатолар қилдик. Бугунги ўйинни умумий олсак яхши ўйнай олмадик. Фақат ҳисоб 3:0 бўлганидан кейингина тўпни ўзимизда сақлаб турдик.

- Жамоа аъзолари олдинги ўйинларга қараганда бугун дарвозага кўпроқ зарба беришди, бу сизнинг кўрсатмангизми?
- Албатта Ироқ терма жамоаси ўз дарвозасига яқин ўйнади. Ўзимиз зарба беришга мажбур бўлдик, танаффус вақтида уларга янада кўпроқ зарба бериш кераклигини тайинладим. Ироқ ҳимояда жуда яхши ўйнади. Бизнинг қуролимиз иш берди. Ярим финалда балки бошқача ўйнашни бошлармиз. Бу босқичда Осиёнинг энг кучли жамоалари ўйнайди.

Ярим финалда Таиландга қарши ўйнаймиз. Бу жуда кучли жамоа. Қоғозда фаворит. Энди бизнинг жамоамизда босим йўқ. Таиланд ҳужумга ўтади ва бизда ҳужум қилиш учун бўш зоналар кўпаяди. Ўша баҳс қизиқарли бўлади.

- Шамоллаб қолган футзалчиларга берилган дорилар допинг контрол вақтида панд бериб қолмадими?
- Йўқ, бизда малакали шифокоримиз бор. Барча рухсат берилган дорилар билан футзалчиларимиз оёққа турғазилди. Бу борада муаммо бўлмади.

- Таиланд терма жамоаси сафида 6, 7 ва 9-рақамли футзалчилар жуда тезкор. Уларга қарши қандай чора тайёрлаб қўйгансиз?
- Таиланд терма жамоасида камида 7-8 нафар футзалчини жуда яхши биламан. Бу жамоада 6 йил мураббий бўлиб ишлаганман. Уларни жуда яхши биламан, аммо муаммо шундаки улар ҳам мени жуда яхши билишади. Таиланд сафида сиз санаб ўтган 3 нафар футзалчидан ташқари яна 6 нафар ўйинчи бор. Агар мухлислар бугунгидек қўллаб туришса Таиланд билан имкониятимиз тенглашади. 20 йилдан ортиқ мураббий бўлиб ишлаб келаяпман, бундай ишқибозликни ҳали кўрмаганман.

- 6 нафар касал бўлиб қолган футзалчиларни айта оласизми?
- Андрей Шлёма, Жамолиддин Шарипов, Дилшод Раҳматов, Артур Юнусов, Нодир Элибоев. Охиргисини эслай олмадим (кулади).

- Испаниядан кимдир сизни табрикладими? Ёки сиз кимгадир қўнғироқ қилишга улгурдингизми?
- Кийиниш хонасига борганимда телефонимга 50дан ортиқ хабарлар келганди, жуда кўплаб дўстларимдан табриклар келди. Аммо ҳали уларни ўқиганим йўқ. Бу ерга 2012 йилда келганимда Жаҳон чемпионатига чиқиш уриниши жуда омадсиз чиққанди. Иккинчи марта таклиф олганимда бошқача назар билан келдик. Таиланд билан бирга мундиалда қатнашганим учун менга Жаҳон чемпионати керак эмасди. Аммо Ўзбекистон халқига бу мундиал орзу эди. Шу боис ҳам мен енг шимариб ишга киришдим. Бу ерда кўплаб инсонлар футзални ривожлантиришга ҳаракат қилишмоқда. Жаҳонгир Усмоновни алоҳида таъкидлаб ўтган бўлардим, улар орқали ЎФФ президенти Мираброр Усмоновга раҳмат айтаман. Бугунги Жаҳон чемпионати йўлланма барча мухлислар учун совға. Ўзбекистон олий лигасидаги барча мураббийлар Александр Петров, Абдулла Бўриев, Ахад Юсупов ва қолганларни ғалаба билан табриклайман. Уларнинг ҳам бугунги тарихий ютуқда катта хиссаси бор. Тайёргарликни 25 нафар футзалчи билан бошлагандик. Уларнинг кўпчилиги Осиё чемпионатида иштирок эта олишмади. Барчанинг ғалабада хиссаси бор. Жаҳон чемпионати муборак – Ўзбекистон.

Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг: +35   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика