RU

Последние новости

01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  12 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  1 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  2 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  2 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  1 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  3 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  1 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  24 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  3 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  5

Хосе Мария Мендез: "Чорак финал ҳақида ўйламаяпмиз, олдинда Ливан билан ўйин бор" Новости

Хосе Мария Мендез: "Чорак финал ҳақида ўйламаяпмиз, олдинда Ливан билан ўйин бор"

Теги :  Футзал
Осиё чемпионати 2-туридан ўрин олган Қирғизистон - Ўзбекистон учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Хосе Мария Мендез қатнашди.
"Ўйин жуда қийин бўлди. Сабаби икки жамоа бир бирини яхши билади. Ўйинни анализ қиладиган бўлсак. Ўйинни назорат қилдик. Ҳимояда жуда яхши ўйнадик. Қирғизистон терма жамоаси ҳужумда у қадар имкониятлар пайдо бўлмади. Фақат ўйин бошида тўп дарвоза устунига текканини ҳисобга олмаса. Биз эса ҳужумдаги ҳаракатларимизни яхшилашимиз керак", - дейди мураббий.

- Биринчи бўлим ўтган ўйиндаги биринчи бўлимга ўхшаш бўлди деган фикрга қўшиласизми?
- Йўқ. Бунга умуман қўшилмайман. Ўтган ўйинда жуда ёмон ўйнагандик. Бугун эса дастлабки 3 дақиқада ёмон ўйнадик. Қолган вақтда эса яхши ҳаракат қилдик. Саудия Арабистонига қарши баҳсда эса деярли 20 дақиқа яхши ўйнай олмагандик.

- Жамоа чорак финалга чиқиб бўлди. Ливанга қарши ўйинда асосий футзалчиларга дам берарсиз?
- Йўқ бундай бўлмайди. Биз асосий таркиб ўйинчиларини майдонга туширамиз. Бундан ташқари Қирғизистон ва Саудия Арабистонини ҳам ҳурмат қилган ҳолда ўйнаймиз. Уларнинг ўрнида биз ҳам бўлиб қолишимиз мумкин эди.

- Ўзбекистон биринчи ўрин билан чорак финалга чиқиб бўлди. Нариги гуруҳда Ироқ 90 фоизга иккинчи бўлиши мумкин. Ироқ жамоаси ҳақида нима дея оласиз?
- Ҳозирча Ироқ ҳақида ўйлаганим йўқ. Мусобақада кучсиз жамоа йўқ. Австралиями ёки Ироқми фарқи йўқ. Чорак финалда ҳар қандай жамоа Жаҳон чемпионатига чиқиш учун бор кучи билан ўйнайди. Олдинлари йирик ҳисоблар кўп кузатиларди. Албатта Эрон билан тушиб қолишни истамаймиз. Ироқ ҳам кучли жамоа, уларни ҳам ҳурмат қиламиз.

- Ўтган турда Чориев, бугун унинг акаси Раҳматов дублга эришди. Лекин улар бирга бир тўртликда ўйнашмаяпти? Балки кейинги ўйинда шундай бўлар?
- Кейинги ўйинга уларнинг укасини олиб келамиз (кулади). Агар жиддий гапирадиган бўлсак Чориев ва Раҳматов жуда ҳам бошқа типдаги футзалчилар.

- Айни пайтда Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида ўйлаяпсиз. Лекин Европа чемпионатида Испания ҳам ўйнамоқда. Ўша ўйинларни ҳам кўраяпсизми?
- Еврофутзални кўраяпман. Испаниянинг ўйинини 5-10 дақиқа кўриб Қирғизистонни ўргандим. Португалияга қарши ўйинларни кўрдим. Балки Испания чемпиони бўлар. Лекин айтганингиздек ҳозир бор эътиборим Осиё чемпионати билан боғлиқ.

- Шуҳрат Тожибоев ҳозир жамоада бўлганида Ўзбекистонни кучайтирармиди?
- Албатта таркибимиз учун муҳим футзалчи эди. Аммо у Осиё чемпионатига атига 3 кун қолганида тузалди. Осиё чемпионатида 16 нафар ўйинчини рўйхатдан ўтказиш мумкин бўлганида уни ҳам рўйхатга киритардик. 

Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика