RU

Последние новости

11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  6 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  5 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  9 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  35 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0

Хосе Мария Мендез: "Бундай мухлисликни 20 йиллик фаолиятимда кўрмаганман" Новости

Хосе Мария Мендез: "Бундай мухлисликни 20 йиллик фаолиятимда кўрмаганман"

Осиё чемпионати финалидан ўрин олган Ўзбекистон - Эрон учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Хосе Мария Мендез қатнашди.
“Эрон терма жамоасига қарши ўйнаш мумкинлигини кўрсатиб бера олдик. Балки биз бугун нималарга эришганимизни ва қайси босқичда ўйнаганимизни англаб ета олмаётгандирмиз. Кейинроқ буни тушуниб етармиз. Турнир давомида биз кучли рақиблар билан ўйнадик, Эрон эса ўзидан кучсиз бўлган рақибларни мағлуб этди. Бугун тезкор ўйин намойиш эта олмагандирмиз. Бугун мухлисларни алоҳида таъкидлаб ўтган бўлардим. Қайтараман, 20 йиллик мураббийлик фаолиятимда бундай мухлисликни кўрмаганман. Уларга катта раҳмат айтаман”, - дейди Хосе Мария Мендез.

- Учрашув тугагач Жаҳонгир Усмонов билан узоқ суҳбатлашиб турдингиз. Сир бўлмаса нималар ҳақида гаплашдингиз?
- Фақат ўйин ҳақида гаплашдик. Иккала голни ҳам консентрацияни йўқотиб қўйган пайтда ўтказиб юборганимизни муҳокама қилдик.

- Мусобақани секин бошлаб ҳар босқичда кучайиб бординглар.
- Агар Эрон терма жамоасини 10 дақиқада тўхтата олсак рақиб саросимага тушиб қолишини билардик. Улар дастлабки 5 дақиқада голлар уриб ўйин тақдирини ҳал қилиб қўйганди. Бугун имкон қадар кам хато қилиш ва гол ўтказмасликка ҳаракат қилдик. Иккинчи гол ўтказилган вазиятда шогирдларим бир неча сонияга бўшашишди. Бундан рақиб унумли фойдаланиб кетди.

- Таиланд мураббийи ҳакамлар тайинланиши ва мусобақа тақвимини танқид қилди. Сизнинг фикрларингиз қандай?
- Тўғриси мен ҳакамларнинг қандай тайинланишини билмайман. Бунга аралашмайман ҳам. Улар ўз ишини бажаришди. Биринчи навбатда Жаҳон чемпионатига чиқиш борасида тақвим адолатли бўлди. Ўтган Осиё чемпионатида чорак финалда кичик ҳисобда ютқазган жамоалар бешинчи йўлланмага эга бўлганди. Бу мусобақада эса адолатли тақвим бўлди. Плей-оффда ким кучли бўлса ўша ғолиб бўлди.

Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг: +63   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика