RU

Последние новости

01:53Суперлига. "Насаф" - ОКМК 2:1  0 01:48Мактомини ва Лукаку "Наполи"ни чемпионга айлантирди!  19 01:29Озарбайжон. "Сумқайит" мавсумни йирик ғалаба билан якунлади, Абдихолиқовдан ассист  0 01:16"Бавария" "Брайтон" ва "Милан" юлдузларига кўз тиккан  0 00:43"Sky Sports" АПЛда мавсумнинг энг яхшиларини аниқлади  4 00:21Миржалол Қосимов: "Ютсак ҳаммамиз зўрмиз, ютқазсак барчамиз айбдормиз"  2 23:52Максим Шацких: "Суперкубок финалига яхши кайфиятда борадиган бўлдик. Танаффусда ўйинни ўзгартириб юборишга келишиб олдик, акс ҳолда "Ультрас" бизни кечирмас эди"  4 23:32Рўзиқул Бердиев: "Шуҳрат Муҳаммадиев 36 ёшида ёш футболчилардан ҳам тез югуради"  0 22:39Февзи Давлетов: "Дуранг бўлиши мумкин эди, аммо мағлубият эмас"  3 22:26Суперлига. "Андижон" - "Сурхон" 2:1. Мезбонлардан супер голлар!  2 22:15Месси ва "Интер Майами" музокараларни давом эттирмоқда  1 21:59Суперлига. "Насаф" тур марказий баҳсида ОКМКни ютиб, жадвалдаги етакчиликни тортиб олди  78 21:23Аморим жамоага тезкор футболчиларни олиб келмоқчи  1 20:54Суперлига. "Андижон" "Бобур Арена"да "Сурхон"ни енгиб ғалабасиз сериясига барҳам берди  53 20:19"Реал" Модричга ўринбосар топди  3

Хосе Мария Мендез: "Биринчи бўлимда жуда ёмон ўйнадик" Новости

Хосе Мария Мендез: "Биринчи бўлимда жуда ёмон ўйнадик"

Теги :  Футзал
Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувдан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида Хосе Мария Мендез қатнашди.
“Дастлабки 25 дақиқада Саудия Арабистони биздан яхши ўйнади. Якуний натижа мени қониқтирди. Аммо дастлабки 25 дақиқада Саудия Арабистони биздан яхши ўйнаганини тан оламан. Агар улар биринчи бўлимда гол уришганида ўйин умуман бошқача кечиши мумкин эди. Биринчи бўлимда жуда ёмон ўйнадик. Рақиб кучли ҳаракат қилди. Иккинчи бўлимда ҳимояда тартибли ўйнашни бошладик ва голлар урдик. Саудия Арабистони сафида икки нафар кучли футзалчи бор. Агар мусобақада яхшироқ натижага эришишни истасак мана шундай ўйнашимиз керак. Ўз ўйинимизни яхшилаб боришимиз керак", - дейди Хосе Мария Мендез.

- Футзалчиларда учрашув бошида руҳий босим бўлмадими? Якунийдан битта олдинги пас ҳам аниқ бўлмаётганди?
- Саудия Арабистонига қарши баҳсда паслар бўйича катта муаммолар бўлди. 13та пасда хатолик юзага келди. Бу кечирилмайдиган ҳолат. Рақиб яхши ўйнагани учун шундай бўлди. Стадион тўла ишқибозлар олдида, Жаҳон чемпионатига чиқиш маъсулияти турибди. Балки йигитларда босим бўлгандир. Лекин ўйин бошида биз ёмон ўйнадик, буни инкор қилиб бўлмайди.

- Қирғизистонга қарши ўйинда ишқибозларнинг босимини қандай енгиб ўтмоқчисизлар?
- Стадион тўлиши доим ёқимли. Ютамизми ёки ютқазамизми стадион трибуналари тўла бўлса ажойиб. Кейинги ўйинларда ҳам мухлислар келиб бизни қўллаб туришларини истардим. 2014 йилги Осиё чемпионатида Қирғизистон билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнагандик. Демак баҳс оғир кечади. Жаҳон чемпионатига чиқишни истар эканмиз барча ўйинларда ютишимиз шарт.

- Бугун жамоа сафида барча кўрсатмаларни бажарган футзалчи сифатида кимни айта оласиз?
- Биринчи бўлимда барча ёмон ўйнади. Танаффусда барча йигитларга ўйинимиз ўхшаши кераклигини айтдим. Таркибимизда супер юлдуз йўқ. Қайсидир ўйинчи яхши ўйнади деб айтмаган бўлардим. Иккинчи бўлимда мен гол уришни истаётган жамоани кўрдим.

- Ҳисобга олинмаган гол борасида нима дея оласиз?
- Мен видеони кўрдим. Гол ҳақиқий эди. Ҳакамлар эса тўп дарвоза ёнидан ўтиб кетди деб ҳисоблашди. Аммо хурсанд бўладиган томони бу гол ўйинга таъсир қилмади. Бу атайлаб қилинган деб ўйламайман.

- Нодир Элибоевнинг спорт формаси борасида нима дея оласиз?
- Менимча у ёмон ўйнамади. Иккинчи бўлимда энг яхши футзалчилардан бири бўлди. Баъзи футзалчиларимиз эса ўз ўйинларини кўрсата олишмади.

- Дастлабки бешталикда Дилшод Раҳматовнинг ўрнига Даврон Чориевни қўйса бўлмайдими? Чориев акасига қараганда чаққонроқ.
- Менимча уларни алмаштириш тўғри эмас. Чориев қанотларни алмаштириб ўйнайди. Раҳматов эса бир қанотда ҳаракат қилади. 22 ёшли Даврон иккинчи бўлимда энг яхшилардан бири бўлди. Яширмайман ўртоқлик учрашувларида худди шу тажрибани синаб кўрганмиз.

Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика