RU

Последние новости

18:36"Бавария" Гарначога қизиқмоқда, футболчи АПЛда қолишни истамоқда  1 18:07"Барселона" Япония бўйлаб тур тақвимини эълон қилди  2 17:39МЮ ҳимоячиси Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  0 17:16Рио Фердинанд Николас Жексонни Дрогбага қиёслайди  2 16:45Сонга Америкадан таклиф тушди  0 16:29Шамиль Яфаров 75 ёшда!  0 16:09"Ҳали трансфер ойнасидаги ишимизни тугатмадик. Ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирганмиз" — Вадим Абрамов  2 15:47"Истиқлол": Кожога омад тилаймиз  9 15:21"Насаф" асосий футболчиларидан бири билан шартномани узайтирди  5 15:00"Манчестер Сити" янги дарвозабон билан келишувга эришди — Here We Go!  2 14:43"Навбаҳор"дан трансфер тақиқи ечилди  8 14:18"Спортинг" Сегунда тўпурарини харид қилмоқда  0 13:50Instagram орқали мураббий излаётган Ҳиндистон Хавига рад жавобини берди  14 13:22Андреа Пирло Дубай жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди  3 12:54"Алавес" "Барселона" тарбияланувчиси трансферини эълон қилди  3

Иван Бошкович "Бунёдкор" ўринбосарлари жамоасида ишга киришди (ХОРВАТИЯ КУНДАЛИГИ) Новости

Иван Бошкович "Бунёдкор" ўринбосарлари жамоасида ишга киришди (ХОРВАТИЯ КУНДАЛИГИ)

Хорватия йиғини давом этади.

Кеча тушга яқин "Бунёдкор" ўринбосарларига бош мураббий этиб тайинланган Иван Бошкович етиб келди. Кайфияти яхши, келиши биланоқ футболчилардан кечаги ўйин ҳақида сўради. Керакли тавсияларини берди. Дастлаб назарий тушунчалар, кечки машғулотлар эса унинг бошчилигида ўтди. У илк кунданоқ футболчиларга тартиб-интизомга амал қилишни, футболка ва логотип шаънини ўйлаши кераклигини айтди. Майдондаги машғулотларда позицион ва тактик кўникмалар устида ишланди. Қуйида фотосуратларни томоша қилишингиз мумкин. 



Футболчилар машғулот ўтаётган паллада  эътиборимни тортган жиҳати шу бўлдики, бу ерда клублар биз ўрганган ФК эмас НК, деб юритилади. Нима учун?

Нима учун "ФК Полет" эмас, "НК Полет". Футбол инглиз тилидан олинган, фут - оёқ, бол - тўп. Яъни тўпга оёқни тегиш орқали ўйнайдиган спорт тури. Футбол ҳамма давлатда турлича номланади. Худди шу каби Хорватияда футбол "ногомет" номи билан юритилади. Яъни ногомет клуб "Полет".



"Медимурье" билан учрашувдан олдин чигалёзди машғулотларда жароҳат олган дарвозабон Жасур Умрзоқов айни пайтда ўзин яхши ҳис қилмоқда. Жамоа шифокори Икром Тоиров уни доими равишда кузатиб бормоқда. Кечаги кунги машғулотлардан сўнг кипер ўзининг фикрлари билан ўртоқлашди. 

— Хорватиядаги йиғинимиз яхши кайфиятда ўтмоқда. Йигитларнинг кайфияти аъло даражада. Янада яхши бўлишга ҳаракат қиляпмиз. Жароҳат олишда айб ўзимда бўлди. Шифокорлар кўригидан яхши ўтдим. Умид қиламанки, тез орада майдонга қайтаман. "Медимурье" билан ўйинга келсак, жамоадошларим ёмон ўйин кўрсатмади. Таркибимизда ёшлар кўп. Янгидан шаклланмоқда. Ушбу йиғинларда хатолар устида ишлаяпмиз. Рақибга келсак, ўзимизга ўхшаб пас ўйнашмоқда. Айтарли кўзга ташланадиган жойи йўқ. Жамоа номидан клубимиз раҳбарларига миннатдорчилик билдираман.

Кечки тушликдан сўнг сайрга чиққан ёш "қалдирғочлар" билан қўлида тўп ушлаган хорватиялик 13 ёшли бола расмга тушишни илтимос қилди. Улар ажойиб ҳиссиётлар остида суратга тушишди. Бу қайсидир маънода ёқимли ҳолатдир. 


Кечки сайр баҳонасида гольфда омадимни синаб кўрдим. Биз истиқомат қилаётган меҳмонхона атрофи гольф спорт турига ихтисослашган. Маҳаллий аҳоли учун оддий машғулот.  Эртага "қалдирғочлар" Загребнинг "Динамо" клуби ўринбосарларига қарши майдонга чиқади. Бу рақиб ҳақида кейинги кундаликларимда тўхталаман.

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика