RU

Последние новости

13:15Ўзбек клублари ўз тарихида илк бор ЖЧ учун ФИФАдан компенсация олади  1 13:10Футзал. Бугун Кака бошчилигидаги Қозоғистон терма жамоаси Тошкентга келади   0 12:57“Машъал” жамоаси 1111-расмий учрашув остонасида  1 12:50Месси терма жамоа тарихидаги рекордчига айланди  8 12:09Қайси терма жамоалар ЖЧ-2026 иштирокчисига айланиб улгуришди?  4 11:36Марокаш Германия ва Испания ўрнатган жаҳон рекордини янгилади   1 10:52Ван Бастен ван Дейк ҳақида: "У дунёнинг энг яхши ҳимоячиси бўлиши мумкин, лекин етакчи эмас"  4 10:23Пролига. 17-тур ҳакамлари маълум  0 10:10Ўртоқлик учрашуви. Аргентина йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Мессидан иккита ассист  9 09:54МЮ 33 ёшли Каземиро билан шартномани узайтириши мумкин, фақат бир шарт билан  0 09:25"Локомотив" стадионига чим ётқизиш ишлари бошланди  4 08:56"Манчестер Сити" Германия терма жамоаси ҳимоячиси учун "Реал" билан курашиши мумкин  0 08:27ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган Саудия Арабистони термаси футболчилари катта миқдорда бонус олишади  7 07:58Миср - Ўзбекистон ўртасидаги ўртоқлик учрашувининг санаси маълум  11 07:30ЖЧ-2026 саралаш. Африка қитъасидан ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган барча терма жамоалар номи маълум  8

"Хўрланганлар": "Барселона", "Боруссия" ва Сардор Рашидов Новости

"Хўрланганлар": "Барселона", "Боруссия" ва Сардор Рашидов

Донишмандларнинг айтишига кўра, футбол гол уриш учун ўйналади (рақиб дарвозасига).

Статистика билан шуғулланувчилар ҳам асосий эътиборини хотинига эмас, голларга қаратаркан. Табиийки, бу инглизлар ихтиро қилган ўйин (ёки спорт) ишқибозлари учун ҳам қизиқ. Шу туфайли Европанинг топ лигаларида учраган энг катта ҳисоблар ҳақида маълумот беришга қарор қилдик. Қани, рақибларининг шафқатсизлигидан қайси жамоа кўпроқ азият чеккан экан...

Англия. Сиз берилиб томоша қиладиган АПЛ бор-ку, унда барча жамоаларнинг савияси бир-бирига яқинлиги ҳақида кўп гапирилади. Лекин вақти-вақти билан "Туманли Альбион"да ҳам қайсидир жамоа "зўрлангани" тўғрисида хабарлар ёзилади. Лига тарихидаги энг йирик ҳисоб — 9:0. 

Сўнгги йилларда 2 бор шундай натижа қайд этилди. Энг қизиғи, ҳар 2 ўйинда "Саутгемптон" мазлум бўлган (МЮ ва "Лестер"дан егилган). Яна ҳам қизиқроқ томони шундаки, ҳар 2 баҳсда ҳам Гэмпшир клубини 1 мураббий бошлаб тушган — Ральф Хазенхюттль. Ундан ҳам қизиғини айтайми, австриялик мутахассис ҳалиям жамоа бошида. Агар бизнинг клублар бўлса, Хазенхюттль 9 марта ҳайдаларди.

Германия. Бундеслига тарихида энг йирик мағлубиятни қабул қилиб олган жамоани тахмин қилиб кўринг. Аминман, адашдингиз. Бу баҳс 1978 йилда тарихга кирган. "Боруссия"лар тўқнашувида Мёнхенгладбах клуби дортмундликларни шарманда қилган (12:0). Ўшанда сиз яхши танийдиган Юпп Хайнкес пента-трикка эришган экан.

Италия. А Серия тарихидаги энг катта ғалаба Турин клубига ёзилган. Аммо сиз ўйлаганингиздек, "Юве"га эмас. 1948 йилда "Торино" "Александрия" футболчиларнинг юзини шувут қилган эди. Ҳакамнинг якуний ҳуштаги чалингунига қадар "буқалар"нинг 6 вакили рақиб дарвозасига жами 10 та гол уришган.

Испания. "Барселона"нинг айни пайтдаги муваффақиятсизликларидан жиғибийрон бўлаётган "фанатлар" яхши ҳам ХХ асрнинг 2-чорагида яшамаган. Чунки жамоа тарихида бундан ҳам ёмонроқ кунлар бўлган, узоқ вақт. Буни қуйидаги маълумотлар ҳам тасдиқлайди. Ла Лига тарихидаги энг йирик мағлубиятлар айнан "Барса"га ёзилган. Каталон клуби 1931 йилда "Атлетик Бильбао"га 12:1, 1940 йилда "Севилья"га 11:1 ҳисобида енгилган эди. Ҳа, бугунги ҳолатимиз ўтмиш ва келажак тўғрисида тўла маълумот беролмайди.

Португалия. Навбатдаги тарихий ўйин бизнинг футболимизга ҳам тааллуқли. Мазкур баҳсда ҳамюртимиз Сардор Рашидов ҳам иштирок этган. Фақат ғолиблар эмас, жабрдийдалар томонидан. "Насьонал" "Бенфика"дан роппа-роса 10 та гол қабул қилиб олган баҳсда жиззахлик футболчи 90 дақиқа ҳаракатланган эди. Бу Рашидов учун Португалиядаги дебют эди.

Ўзбек футболи маликалари (2-қисм)

Автор :
Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика