RU

Последние новости

02:20ЕЧЛ. "Барселона" "Боруссия Д"га қарши ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозониб, ярим финал масаласини деярли ҳал қилди  119 02:10ЕЧЛ. ПСЖ чорак финалнинг биринчи баҳсида "Астон Вилла"ни мағлубиятга учратди  26 01:44Миржалол Қосимов: "Вазиятлар, шижоат ва ўйинимизда маъно бор. Дурангга мос ўйинда мағлуб бўлдик"  2 01:19Педру Морейра: "Рақибдан кучлироқ эдик ва натижа адолатли бўлди"  2 00:08U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонини йирик ҳисобда енгиб, гуруҳ босқичини пешқадам сифатида якунлади  48 23:44Рўзиқул Бердиев: "Навбатдаги босқич масаласи кейинги ўйинлардаги натижаларимизга боғлиқ"  1 22:45Тимур Султонов: "Насаф" каби жамоалар билан ўйнаш бизга катта тажриба бўлади"  0 22:40Салоҳ “Ливерпул”да қолади! (Фабрицио Романо)  4 21:59Ўзбекистон футзал терма жамоаси эртага йиғинга киришади  0 21:25Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" ОКМКни мағлубиятга учратди. Сергеевдан ғалаба голи  37 21:15U-17 Осиё кубоги. Саудия Арабистони – Ўзбекистон. Бошланғич таркиблар аниқ!  6 20:41Келаси мавсумдан ЕЧЛ плей-офф босқичида экстра-таймлардан воз кечилиши борасидаги хабарлар ўз тасдиғини топмади  2 20:21Кобби Майну сафга қайтди  1 19:55Ўзбекистон кубоги. "Насаф" - "Навоий ФА" 5:1  12 19:10Ўзбекистон кубоги. "Хоразм" қўшиб берилган дақиқаларда 2та гол уриб, камбэк ижро қилди  2

Хорижга нима учун чиқилади? Суперлиганинг 13 ва Про лиганинг бир клуби четда йиғин ўтказади. "Металлург" эса... Новости

Хорижга нима учун чиқилади? Суперлиганинг 13 ва Про лиганинг бир клуби четда йиғин ўтказади. "Металлург" эса...

Ўзбек клублари бўлажак мавсумга тайёргарлик жараёнини аллақачон бошлаб юборишган.

Клубларга мавсум олдидан хориж йиғини нима учун керак?

Одатда футбол жамоалари янги мавсум олдидан 2 ёки3та йиғин ташкиллаштиришади. Давралар оралиғидаги танаффусда эса вақт кўп бўлмагани сабаб фақат битта йиғин ўтказишади. Қишки йиғинларнинг камида биттаси, бўлмаса иккитаси хориж давлатларида ташкиллаштирилади.

Футболдаги мавсум олди йиғини исталган жамоа учун энг муҳим паллалардан ҳисобланади. Унда бўлажак мавсумда бош мураббий фойдаланмоқчи бўлган схемалар кўриб, текшириб олинади. Йиғинлар хатолар кўриб олинадиган ва тўғриланадиган пайт.

Клубларимизга хорижда йиғин ўтказиш нима учун керак?, - деган савол пайдо бўлиши мумкин. Қишда мамлакатимизда бирорта ҳам ажойиб ҳолатдаги майдонни топа олмайсиз. Айни кунларда ҳамма ер қор билан қопланган ва юртимиз бўйлаб аномал совуқ ҳаво изғиб юрибди. Бунақада нормал йиғин ўтказиш иложсиз. Кўнгилдагидек йиғин учун биринчи навбатда сифатли майдон керак, ундан кейин ўртоқлик ўйинлари учун етарлича рақиблар, футболчиларнинг яшашлари ҳамда еб-ичишлари учун яхши шароит. Бундай ташқари, машғулотлар учун шароит керак. Бугунги кунда Ўзбекистоннинг бирорта клуби январь ойида ўз базасида Туркия ёки БААдаги каби шароитларни ярата олишмайди. "Пахтакор", "Насаф", "Навбаҳор" ва бошқа клубларимизнинг барчасига хориж йиғини зарур. Айрим клубларимиз январдаги йиғинни БААда, февралдаги йиғинни эса Туркияда ўтказишмоқда. Баъзи клубларимиз эса биратўла иккала йиғинни битта қилиб Анталияга боришган.


Ўтган йили "championat.asia" сайтидан 2 кишилик гуруҳ бўлиб Анталиядаги йиғинларни ёритиб боргандик. Ўшанда кўплаб ўзбек клублари учун хориж йиғинини ташкиллаштириб берадиган "Enda Tour" компанияси президенти Режеп Шамиль Яшажан билан интервью уюштиргандик >>>>> 

Нима учун айнан Туркияда йиғин? Анталиядаги стадионлар ва у ерга йиғин учун борадиган клублар ҳақида "Enda Tour" президенти Шамиль Яшажан билан суҳбат


Дубай, Абу Даби ёки Анталияда об-ҳаво жуда яхши ва айни машғулотлар ўтказиш учун мос. У ерда ўртоқлик ўйинлари учун керакли рақибларни топиш ҳам ортиқча муаммо бўлмайди. Сабаби, кўплаб жамоалар ўша ерда бўлишади. Бугунги кунга келиб хорижда йиғинларни ташкиллаштириш алоҳида бизнесга айланиб кетган. Тўғри компанияни топа олсангиз бас. Уларни ўзи сиз учун ҳамма нарсани ташкиллаштириб беришади, сиз фақат танлайсиз. Албатта, чўнтагингиздан келиб чиқиб. Меҳмонхоналарда тренажер зали ва сауналар бор ва бу нарсалар спортчилар учун жуда зарур. Меҳмонхоналар, машғулот майдонлари, ўртоқлик учрашувлари учун рақиблар, ўйинларга ўша ердан ҳакамлар топиш ва ҳоказоларнинг деярли барчасини махсус компаниялар ташкиллаштириб беришади. Юқоридаги "Enda Tour" каби.

Бир сўз билан айтганда хориж йиғини клубларимиз учун жуда муҳим ҳисобланади. Ўзини ҳурмат қиладиган профессионал клуб йиғин учун албатта хорижга чиқиши керак.


Бу йил ўзбек клубларидан 14таси йиғин учун хорижга чиқмоқда. Суперлиганинг 13 ва Про лиганинг бир жамоаси.

Қуйида ўзбек клубларининг хориж йиғинларини саналари билан келтириб ўтамиз.

"Пахтакор": 13-27 январь, 31 январь - 14 февраль. Анталия, Туркия.

"Навбаҳор": 6 январь - 17 февраль. Анталия, Туркия.

"Насаф": 27 январь - 17 февраль. Анталия, Туркия.

АГМК: 15-29 январь. Дубай, БАА. 3-17 февраль. Анталия, Туркия.

"Қизилқум": 3-17 февраль. Анталия, Туркия.

"Сўғдиёна": 27 январь - 10 февраль. Анталия, Туркия.

"Олимпик": 27 январь - 15 февраль. Анталия, Туркия.

"Нефтчи": 6 январь - 20 январь. Анталия, Туркия.

"Бунёдкор": 14-25 январь. Абу-Даби, БАА. ("Қалдирғочлар" 2-йиғинни Анталияда ўтказишлари мумкин).

"Андижон": 27 январь - 17 февраль. Анталия, Туркия.

"Турон": 27 январь - 10 февраль. Анталия, Туркия.

"Бухоро": 20 январь - 10 февраль. Анталия, Туркия.

"Сурхон": 2 февраль куни Анталияга йўл олади (ҳозирча термизликларнинг йиғини қайси санагача давом этиши ҳақида бизда маълумот йўқ).

"Локомотив" (Про лига): 20 январь - 10 февраль. Анталия, Туркия.

"Металлург": .....


Кўриб турганингиздек Суперлига клубларидан фақатгина "Металлург" бу йил хорижга йиғин учун чиқмаяпти. Ҳар ҳолда ҳозирча шундай. Луисма Эрнандес жамоаси январдаги йиғинни Бекободда ўтказади ва йиғин давомида Про лигага тушиб кетган "Локомотив" ҳамда "Динамо" билан иккита ўртоқлик ўйини ўтказилади. Бекободликлар шу кунгача доимо хориж йиғинига чиқиб келишган. Бу йил нима бўлди? Бизга номаълум. Клуб февраль ойи учун йиғин режаларини эълон қилмади. Ҳозирча февраль учун мавҳумлик...

Юртимиздаги ҳозирги об-ҳаводан келиб чиқсак "Металлург" ўйинчиларига ҳавас қилиб бўлмайди. Футболчилар ортиқча ҳеч нимани ўйламай янги мавсум учун юкламаларни олиб тайёрланиш ўрнига Бекободда аввало совуқ ҳаво ва қор билан курашишлари лозим. Камига бу пайтда идеал майдонни топиш имконсиз. Балки, февралда жамоа хориж йиғинига чиқар, аммо ҳозирча "Металлург"да жим-житлик...

Автор : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика