RU

Последние новости

01:01Виталий Левченко: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак"  0 00:55Ҳаким Фузайлов: "Шундай юқори талаблар орқали ўзбек футболи тартибланиб боради"  0 00:10"Барселона" Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  1 23:37Вадим Абрамов: "Бу ташкилотнинг ички иши, ушбу ишларни сизлар муҳокама қилиш ва ёзишларингиз керак"  0 23:27Сергей Лушчан: "Биринчи бўлимда деярли юз фоизлик вазият бўлди, аммо..."  3 23:17Рўзиқул Бердиев: "Бундай ўйинларда кўп вазиятлар яратилмайди"  9 23:14ПСЖ — "Атлетико". Таркиблар маълум  9 22:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария" "Окленд Сити"ни "кўмиб қўйди". Германия чемпионлари Янги Зеландия жамоасига жавобсиз 10 та гол урди  26 22:33Жака итальян грандига ўтадими?  0 21:59Суперлига. "Насаф" Чераннинг пенальтидан урган голи эвазига "Навбаҳор"ни мағлуб этди  173 21:55Суперлига. "Динамо" "Хоразм" билан камбэк амалга ошириб,, мағлубиятсиз сериясини давом эттирди  26 21:53Суперлига. Термиздаги баҳсда "Нефтчи" "Сурхон"ни мағлуб эта олмади  31 21:47"Наполи" "Ал Насср" юлдузига қизиқмоқда  0 21:12"Рома" Шомуродовни сотишга тайёр, унга даъвогар ҳам бор  39 19:45Италия терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  8

Хориж сайти яна Ўзбекистон ҳақида мақола ёзди Новости

Хориж сайти яна Ўзбекистон ҳақида мақола ёзди

Хабарингиз бор, 31 октябрь куни ОФК штаб-квартирасида ташкилотнинг 28-конгресси бўлиб ўтди.

Маълумки, Конгресс давомида ОФК низомига ўзгартириш киритиш масаласи алоҳида кўриб чиқилди. Яъни, қабул қилинган янги Низомга кўра, эндиликда ОФК президенти бўлиш учун даъвогар шахс ОФКга аъзо исталган учта ташкилот номидан овоз йиғиб президентликка ўз номзодини қўйиши мумкин.

Конгресс пайтида Низомга шу бўйича ўзгартириш киритиш овозга қўйилганида ОФКга аъзо 46та давлатдан 42таси "Ҳа" деган бўлса, фақат тўртта давлат "Йўқ" деган жавобни кўтарди. Қизиғи шундаки, "Йўқ" деганлар орасида Ўзбекистон ҳам бор. Қолган учта давлат эса БАА, Жанубий Корея ва Саудия Арабистони.

Конгресс ниҳоясига етгач, insideworldfootball.com сайти Ўзбекистон "Йўқ" деган овозни кўтаргани ҳақида мақола чиқарганди. Кеча сайт журналисти Пол Никольсон яна мақола ёзди ва ўз мақоласига "Ўзбекистоннинг реформага рози эмаслигига нима сабаб бўлди?" деб сарлавҳа қўйди.

Мақолада шундай дейилади: "Бу ой ОФК оиласи учун жуда муҳим палла бўлиши мумкин. Чунки кечагина ўтказилган ОФК конгрессида Ўзбекистон ОФК Низомига ўзгартириш киритиш бўйича қарши чиққан тўртта давлатдан бири бўлди. Ўзбекистондан ташқари Саудия Арабистони, БАА ва Жанубий Корея ҳам "Йўқ" деган жавобни кўтаришди. Саудия Арабистони ва Жанубий Кореяни тушунса бўлади, чунки бу давлатлардан ОФК президентлигига номзод бор".

"Шу боис бу давлатлар ўртага ташланган таклифни қўллаб-қувватламагани тушунарли ҳол. Улар бу билан амалдаги президент Шайх Салмон бин Иброҳим Ал Халифа ва унинг тамойилларига қарши эканликларини билдириб қўйишди. Лекин бундан кейин президентликка ўз номзодини қўйган шахсга нисбатан ўзи фаолият юритаётган федерация қўллаб-қувватлаши мажбурияти юкланмайди".

"Аммо нима сабабдан Ўзбекистоннинг "Йўқ" дегани ҳамон тушунарсиз қоляпти ва бу ҳолат сентябрь ойида Тошкентда ташкил этилган ОФК Ижроқўм йиғилишида қатнашганларни жуда ҳайрон қолдирди. Тошкентдаги йиғилиш пайтида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (МОҚ) президенти ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов биринчилардан бўлиб кейинги сайловда Шайх Салмонни қўллаб-қувватлашини маълум қилганди. Шунингдек, ОФК Ижроқўм йиғилиши илк бор Тошкентда ўтказилиши Ўзбекистоннинг охирги йилларда Осиё футболига кўрсатган таъсири натижаси ўлароқ баҳоланганди". 

"Энди ЎФА ўз йўлидан оғди дейиш мумкинми? Ким нега бундай қилди ва нима учун? Яна беш ярим ойдан сўнг ОФК президентлиги учун сайлов ўтказилади. Бунга ҳам кам вақт қолди дейишимиз мумкин, бироқ бу ОФК футбол сиёсати учун узоқ даврдек кўринади". 

Хуллас, шунақа гаплар. Афтидан, бу мавзу ҳали давом этадиган кўринади. Кеча шу масала юзасидан ЎФАга борганимизда конкрет жавоб олишнинг имкони бўлмади. Қолаверса, Конгрессда иштирок этганлар ҳали Малайзиядан қайтмаган. Улар Тошкентга келганидан сўнг бу мавзуга яна қайтсак бўлади.

Х.Холиқов.

Рейтинг: +20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика