RU

Последние новости

18:22Футзал. Ўзбекистон кубоги баҳслари "Футбол" ТВда жонли эфирда намойиш этилади  1 17:55"Рома"га Анчелотти келишини истардим, лекин..."   3 17:21Алиссон: "ПСЖга қарши ўйин, балки фаолиятимдаги энг яхшисидир"  3 16:40ЎФА: Янги ташкил этилаётган Ўзбекистон U-23 терма жамоасига ким бош мураббий бўлиши кейинроқ эълон қилинади  19 16:21"Навбаҳор" янги мавсум олдидан таништирув маросимини ташкил этди  3 15:51Суперлига-2025. 1-тур расмийлари эълон қилинди  5 15:34Паулу Фонсека 9 ойга футболдан четлатилди  4 15:17Матбуот анжумани. Фарҳод Нишонов: "Ишдан кетишдан қўрқмайман, омадсизлик туфайли ютқаздик, терма жамоага коррупция аралашгани йўқ"  15 14:58Луис Энрике "Ливерпул"га имкониятни бой берганидан кейин: "Шу ўйинни такрорласак, кейинги босқичга чиқамиз"  14 14:37"Сўғдиёна" стадиони янги мавсумга шай!  4 14:15Расман: "Ал Ҳилол" асосий ўйинчинларидан бири бир ойга сафдан чиқди ва "Пахтакор"га қарши жавоб ўйинини ўтказиб юборади  11 13:55Болаларга футбол керак, лекин... (ПФЛ қарорига муносабат)  6 13:33Рафинья — 2024 йил бошидан буён ЕЧЛнинг энг самарали ўйинчиси  2 13:10Қизиқ факт. "Пахтакор" 18 йилдан буён ўз майдонида "Ал Ҳилол"га ютқазмаяпти  12 12:476 та жамоа иштирок этадиган ПРО Лига қуръаси қачон бўлиши маълум  3

Хоразм вилояти футболининг 2016 йил якунлари сарҳисоб қилинди Новости

Хоразм вилояти футболининг 2016 йил якунлари сарҳисоб қилинди

Хоразм вилояти футбол федерацияси томонидан ҳар йили 24 декабрь куни воҳа футболининг “Энг яхши”ларини тақдирлаш маросими ўтказилади. Албатта, жорий йил ҳам бундан мустасно бўлмади.

Урганч шаҳридаги муҳташам “Нозли” тўйхонасида ўтказилган тантанали байрам тадбирида Хоразм вилояти ҳокимлиги маданият ва спорт ишлари бошқармаси, вилоят футбол федерацияси, футбол йўналишидаги мактаб-интернат ҳамда спорт мактаблари мутассаддилари, мураббийлар, фахрийлар  ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасидан келган меҳмонлар иштирок этди.

Қувонарлиси шунда бўлдики, бу галги тадбирда Искандар Маҳмудов, Шуҳрат Ваисов, Илья Пак, Озод Абдуллаев, Эркин Қадамов, Зарипбой Абдалниёзов, Ўктам Отаев, Одамбой Қурбонниёзов, Бахтиёр  Ражаббоев сингари воҳанинг ўз даврининг кўплаб таниқли спорт фахрийларини учратиш мумкин эди.
Тантанада сўзга чиққан вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармаси бошлиғи Ш. Мадаминов, вилоят футбол федерацияси биринчи вице президенти Р. Атажоновлар мамлакатимизда спорт, хусусан, футболни ривожлантириш борасида олиб борилаётган ибратли ишлар ҳақида тўхталиб, тадбир иштирокчиларини кириб келаётган янги -2017 йил билан қутлашди. Ўз навбатида, вилоятда 2016 йил якуни бўйича “Энг яхши” деб топилган футболчилар, мураббий ва ҳакамлар, жамоалар, шунингдек,  футболга ихтисослаштирилган мактаб-интернати ҳамда БЎСМларни тегишли даражадаги диплом ва ташаккурнома билан тақдирлашди.
.
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ФУТБОЛИНИНГ 2016 ЙИЛ ЯКУНИГА КЎРА НОМИНАЦИЯЛАР БЎЙИЧА ҒОЛИБЛАРИ

1.“Йилнинг энг яхши ёш футболчиси”- Муҳаммадқодир РАҲИМБЕРГАНОВ(УОЗК, Урганч шаҳри).
2.“Йилнинг энг яхши иқтидорли футболчиси”- Руслан РАҲИМОВ(СЎЕАИБЎСМ, Урганч шаҳри).
3.“Йилнинг энг яхши футболчиси” – Бобур РАҲИМБЕРГАНОВ(“Ёшлик”, Урганч шаҳри).
 4.“Олий лига жамоаларида ўйнаётган йилнинг энг яхши хоразмлик футболчиси”- Жалоладдин МАШАРИПОВ(“Пахтакор”, Тошкент).
5.“Йилнинг энг яхши фахрий футболчиси”- Отабек РАҲИМОВ(“Хоразм”,Урганч).
6.“Йилнинг энг яхши ёшлар мураббийи”- Алишер РЎЗМЕТОВ (спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган БЎСМ).
7.“Йилнинг энг яхши мураббийи”- АЛИМАРДОН РОЗИКОВ (УОЗК, Урганч шаҳри).
8.“Йилнинг энг яхши ҳаками”- Дилшод ЖУМАНИЁЗОВ (Хива шаҳри).
 9.“Йилнинг энг яхши ёшлар жамоаси” - 2004 ЙИЛДА ТУҒИЛГАН БОЛАЛАР ТЕРМА ЖАМОАСИ (Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган БЎСМ).
10.“Йилнинг энг яхши жамоаси”- УОЗК(УРГАНЧ ОЛИМПИЯ ЗАХИРАЛАРИ КОЛЛЕЖИ) жамоаси.
11.“Йилнинг энг яхши мини футбол жамоаси”- “ЖАЙҲУН” жамоаси (Урганч шаҳри).
12.“Йилнинг энг яхши болалар ва ўсмирлар спорт мактаби” -  СЎЕАИБЎСМ (СПОРТ ЎЙИНЛАРИ ВА ЕНГИЛ АТЛЕТИКАГА ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН БЎСМ) жамоаси.
13.“Йилнинг энг яхши футбол мактаб интернати”- УРГАНЧ ШАҲАР 5-СОН ФУТБОЛ МАКТАБ ИНТЕРНАТИ.

Шунингдек, Урганч шаҳридан Жамоладдин Абдуллаев, Маъмур Ҳожиев, Санъат Ражапов, Умид Раҳимов, Аброр Қиличев, Шерзод Ибодуллаев, Питнак шаҳридан Артём Тўраев, Янгибозор туманидан Умид Жумамуротов, Боғот туманидан Бекназар Тожимовлар Хоразм вилояти ҳокимлиги Маданият ва спорт ишлари бошқармаси ва вилоят футбол федерациясининг ТАШАККУРНОМАсига лойиқ кўрилди.

- Ҳар йили энг яхши кўрсаткичга эришган воҳамиз футболи аҳлини ва жамоаларни тақдирлашни анъанага айлантирганмиз, - дейди Хоразм вилояти футбол федерацияси биринчи вице-президенти Равшан Атажонов. – Тадбирни ташкил этишдан асосий мақсад, футболимиз ривожига фойда келтираётган инсонлар ҳурматини бажо келтириш, бунинг баробарида, уларни янги марралар сари талпинтиришдан иборатдир. Саъй-ҳаракатларимиз эса бесамар қолмай, ижобий натижасини бермоқда. Бинобарин, мураббийларимиздан тортиб, футболчиларимизгача чиройли футбол намойиш этишга интилиб, мухлисларимизни қувонтиришяпти. Зеро, футбол – бу халқ ўйинидир.

- Бугун болалар ва ўсмирлар спорт мактабимиз ҳаётида жуда қувончли кун,-  дейди вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармасига қарашли СЎЕАИБЎСМ директори Ж. Абдуллаев.- Зеро, жорий йилги тақдирлаш маросими кайфиятимизни кўтариб юборди. Негаки, беш номинация бўйича ғолиблик айнан спорт мактабимиз вакилларига насиб этди. Бундан қанчалар фахрлансак арзийди. Насиб қилса, 2017 йили янада юксак кўрсаткичлар учун ҳаракат қиламиз.

Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ.



Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика