“Хоразм” Тошкентда шуғулланмоқда
09 авг 2015 11:15
Новости
“Хоразм” Тошкентда шуғулланмоқда
Айни дамда, воҳалик футболчилар Тошкент шаҳрига етиб келишган. Улар иккинчи босқич учрашувлари бошлангунига қадар пойтахтда машғулотлар уюштириши ва тиббий кўрикдан ўтиши белгилаб қўйилган.
Қолаверса, Вали Султонов шогирдлари машғулотлар билан чекланиб қолмай, назорат ўйинларида иштирок этишни ҳам режалаштирилган. Ана шундай ўйинлардан бири 8 август куни бўлиб ўтди. Шу куни урганчлик футболчилар “НБУ-Осиё” жамоасига қарши майдонга тушишди. Бу ўйинда ғолиб аниқланмади, 2:2. Тўпларни “Хоразм” жамоасидан Мирза Қурёзов ва Темур Исмоиловлар киритишди.
Эндиликда, “Хоразм” жамоаси “Пахтакор-2” билан куч синашади. Бу учрашув 9 август кунига белгиланган. Шунингдек, 10 август куни “Локомотив” жамоасининг ўринбосарлари “Хоразм”ликлар рақиби бўлиш кутилмоқда. Бош мураббийнинг таъкидлашича, ҳозирда жамоада бир неча янги футболчилар кўрикдан ўтишмоқда.
Кези келганда маълумот учун айтиб ўтиш жоизки, “Хоразм” жамоаси иккинчи босқичнинг илк учрашувини сафарда ўтказади. Воҳалик футболчилар 13 август куни Тошкент шаҳрининг “Оқтепа” жамоаси меҳмони бўлишади.
Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ.

Похожие новости
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Комментарии