RU

Последние новости

00:49"Бавария" "Барселона", "Ливерпул" ва "Реал" қизиқаётган ҳимоячи билан боғланди  0 00:15Жейми Каррагер: "Ливерпуль" деярли баскетбол жамоасига айланиб қолди"  0 23:31УЕФА "Барселона" ва "Милан"га АҚШ ва Австралияда ўйин ўтказишга рухсат берди, лекин ташкилот миллий лигалар ўйинларини чет элда ўтказишни қўллаб-қувватламайди  0 22:31ФИФА президенти Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийини табриклади  18 22:00"Барселона" Араухони қанчага сотмоқчи?  5 21:36"Қайрат" бош мураббийи Калмурзага машина совға қилиниши ҳақида: "Агар ёрдам бермоқчи бўлсангиз – клубга автобус ёки микроавтобус совға қилинг. Бир кишини алоҳида ажратиш нотўғри, бу жамоавий спорт"  3 21:08"Марсель" "Реал" ҳужумчисини ижарага олмоқчи  1 20:01"Челси" "Ювентус" етакчиси учун 66 млн евро таклиф этди ва рад жавобини олди  7 19:39Гвардиола Родрининг янги жароҳати ҳақида: "Биз унга ғамхўрлик қилишга ҳаракат қилдик, аммо бўлар иш бўлди"  2 19:16Шенсни "Барселона"да биринчи марта мағлубиятга учради   1 18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  32 18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   17 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  6 17:51Вальверде Ўзбекистон билан ўйинда қатнашмайдими?  0 17:24Фабио Каннаваро: "Шуни айта оламанки, мунидалдаги темп шунчаки даҳшатли" (матбуот анжумани)  65

“Хоразм” ўз қароргоҳида йиғин ўтказмоқда Новости

“Хоразм” ўз қароргоҳида йиғин ўтказмоқда

Биринчи лига вакили “Хоразм” айни пайтда ўз қароргоҳида ўқув-йиғин машғулотларини ўтказмоқда.
Жамоа 10 январдан машғулотларга киришган. Ҳозирча йиғин Урганчдаги “Хоразм спорт мажмуаси”да ўтказилмоқда. У ерда 40 нафарга яқин футболчилар шуғулланмоқда. Бош мураббий Мансур Давлетовнинг беътоблиги сабабли машғулотларни унинг ёрдамчиси Ойбек Қурёзов олиб бормоқда. Жамоа режасига февралда Тошкентга бориб, ПФЛ Кубогида иштирок этиш ҳам ўрин олган. Таркибдаги ўзгаришларга тўхталадиган бўлсак, айни пайтда бир қатор маҳаллий ёшлар жамоа кўригидан ўтмоқда. Уларнинг орасида ўтган йили “Олмалиқ”да ўйнаган Маъмур Абдуллаев, “Аланга”дан Тимур Бекчанов ҳам “Насаф” ёшлар жамоасидан Жамолиддин Машарипов борлигини айтиш мумкин. Маълум муддат “Олмалиқ” йиғинида иштирок этган тўпурар ҳужумчи Мурод Бобожонов яна жамоага қайтиб келган.

Ўтган йили жамоа шарафини ҳимоя қилган Қадамбой Нурметов, Азиз Жўраев, Собир Мамараҳимов, Собир Азизов айни пайтда жамоа билан бирга эмас. Ёш ҳужумчи Нурметов ҳозирда Игорь Шквирин бошқарувидаги “Олмалиқ”да кўрикдан ўтаётган бўлса, юқорида номлари келтирилган бошқа футболчилар эса “Хоразм”нинг Тошкентдаги йиғинига бориб қўшилиши айтилмоқда.

И.РУСТАМБЕКОВ.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика