"Хоразм" кейинги икки уй ўйинини сафарда ўтказади
07 апр 17:51
Новости
Суперлига 5-турини "Хоразм" Олмалиқда, 6-турни Тошкентда "Бунёдкор" майдонида ўтказади. Клублар бу масала бўйича ўзаро келишиб олди.
Унга кўра, ОКМК ва "Бунёдкор" расмий учрашувни регламент асосида ташкил этиш бўйича барча чорани кўради ва "Хоразм" клубига шароит яратиш устида ишлайди. Учрашув ташкил этиш билан боғлиқ ҳар қандай камчилик учун бевосита ОКМК ва "Бунёдкор" клублари жавобгар бўлади.
Шунингдек, U-21 жамоалари иштирокидаги беллашувлар учун ҳам мазкур келишув амалда бўлади. Мавжуд ҳолат ва шароитдан келиб чиқиб, "Хоразм" U-21 – "Бунёдкор" U-21 ўйини 19 апрель эмас, балки 17 апрель куни ташкил этилади. Бунда "Хоразм" ёшларининг бир сафар давомида Олмалиқ ва Тошкентда учрашувлар ўтказиши таъминланади.
Маълумот учун, "Хоразм" асосий таркиби 13 апрель куни ОКМК ва 18 апрель куни "Бунёдкор" билан ўйин ўтказади.
Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Комментарии