RU

Последние новости

16:21"Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" "Бавария" юлдузи учун 100 млн фунт сарфлашга тайёр  0 15:41"Вест Хэм" Поттерни 6 ўйиндаги 5 мағлубиятдан сўнг ишдан бўшатди  0 15:25"Брентфорд" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  4 14:58Йилнинг энг яхши мураббийини аниқлашда ўзбекистонлик журналист кимларга овоз берди?  1 14:27"Навбаҳор" клубини вақтинчалик ким бошқариши маълум бўлди  8 13:56Йилнинг энг яхши дарвозабонини аниқлашда ўзбекистонлик журналист кимларга овоз берди?  6 13:22Нарзулла Сайдуллаев "Олтин тўп" учун кимларга овоз берди?  10 13:08"Ал Ҳилол" ўйинчилари Нуньес ва Ал Довсари "Насаф"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  15 12:24Араухо "Барселона"даги келажаги ҳақида қарор қабул қилди  0 11:50АПЛнинг икки гранди 115 млн еврога баҳоланган футболчи учун "Манчестер Юнайтед" билан баҳслашади  8 11:22Кейн АПЛга қайтиш ҳақида ўйламаяпти: "Менга "Бавария"да ўйнаш ёқади. Шартномани узайтиришни муҳокама қилишимиз мумкин"  1 10:45"Қизилқум" 5 йилдан буён Наманганда гол ура олмаяпти  3 10:17"Ливерпуль" футболчиси учун мавсум якунланди  1 09:50Асосий рақиб мағлуб этилганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  20 09:21"Андижон" 14 йилдан сўнг ОКМКни мағлуб этди  7

"Хоразм" - "Ғиждувон" учрашуви шарҳи Новости

"Хоразм" - "Ғиждувон" учрашуви шарҳи

Урганчлик футболчилар қаторасига тўртинчи марта ғалаба қозонишди.
Жами ютуқлари сони эса бештага етди. Тўғри, “Ғиждувон” жамоасига қарши кечган мазкур ўйин мезбонларнинг тўла устунлигида ўтган бўлсада, майдон эгалари ушбу муваффақиятга  осон эришишмади.

Айтиш жоизки, баҳснинг дастлабки дақиқаларидан майдон эгалари меҳмонлар дарвозаси олдида пайдо бўла бошлашди. Ана шундай ҳаракатларнинг бирида ғиждувонликлар ҳимоячиси хатога йўл қўяди. У кутилмаганда ўз жарима майдончаси ичида тўпни урганчлик Низомжон Норовга олдиради. Ўз навбатида бу ҳужумчи “Ғиждувон” дарвозабонини алдаб ўтиб, тўпни янада қулай вазиятда турган жамоадошига узатишни лозим топади. Бироқ, у бунинг уддасидан чиқмайди. Шу ҳолат туфайли деярли бўш қолган дарвозага тўпни йўлланмайди. Шундан кейин орадаги мувозанат тиклангандай бўлди. 31-дақиқада Бухора вилояти жамоаси вакили Умид Худойбердиев мезбонлар жарима майдончаси ичига кириб, кучли зарбани амалга оширади. Тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетади. Бу биринчи бўлим давомида меҳмонлар томонидан  амалга оширилган ягона хавфли вазият эди. Бўлимнинг қолган дақиқалари “Хоразм”ликларнинг тинимсиз ҳужумлари остида ўтди. Илёс Хайров, Темур Бекчанов, Низомжон Норовлар учрашувда ҳисобни очиш учун қулай вазиятлар содир этишди. Тан олиш лозимки, баъзи ҳолатларда “Ғиждувон”лик дарвозабон Мақсуд Шабанов жамоасини муқаррар голлардан сақлаб қолди.

Муболаға эмас, ўйиннинг иккинчи қисми янада кескин ва қизиқарли давом этди. Урганчликлар бош мураббийи Вали Султонов танаффус пайтида шогирдларига қандай кўрсатма бергани бизга номаълум, лекин уларнинг интилишларидан фақат ва фақат ғалаба иштиёқида тўп суришаётганини илғаш мушкул эмасди. Дарҳақиқат, бўлим бошидаёқ Темур Бекчанов меҳмонлар ҳимоя чизиғини ёриб ўтишга муваффақ бўлиб, кучли зарба билан тўпни дарвоза томон йўллайди. Ўз навбатида меҳмонлар дарвозабони тўпни қийинчилик билан бурчакка чиқариб юборади. 57-дақиқада Ринат Байрамов тепган тўпни ҳам М. Шабанов чиройли ҳаракатлари билан бартараф этади. Умуман олганда, майдон эгалари тинимсиз қарши ҳужумлар остида ҳаракат қилишсада, нимагадир уларга омад ҳадеганда кулиб боқавермасди. Аксинча, “сен урмасанг, сенга уришади” ибораси бу ўйинда  исботини топишига оз қолди.  72-дақиқада эътиборсиз қолдирилган Ориф Шамсиддинов мезбонлар дарвозасини ишғол қилиши мумкин эди. У тепган тўп шундоққина дарвоза тўсини устидан учиб ўтди. Яна бир вазиятда эса Ғайрат Ўдаевнинг чаққонлиги эвазига дарвозаси дахлсизлиги сақлаб қолинди. Ниҳоят, ўйин тугашига беш дақиқа қолганида урганчлик футболчиларнинг ғалабага бўлган шижоати ва иродаси ўз “сўзи”ни айтди. Илёс Хайров яқин масофадан туриб тўпни боши билан “Ғиждувон” жамоаси дарвозасига туширди,1:0. Бу билан урганчлик футболчилар навбатдаги  уч очкони қўлга киритишди.

Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ


“Ғарб” минтақаси.  8- тур. 13 май (чоршанба)

“Хоразм” (Урганч) – “Ғиждувон” (Ғиждувон) – 1:0 (0:0). Янгибозор тумани ўйингоҳи. 1255 томошабин.

Ҳакамлар: Д. Каримов (Ташкент) – 8,1, Ж. Сарсенов (Нукус) – 8,1, Б. Қанназаров (Нукус) – 7,9, А. Алимов (Урганч) - 8

Назоратчи:Х. Мухторов (Самарқанд).

Гол: Илёс Хайров 85

“Хоразм”: 35.Ғайрат Ўдаев, 2.Шаҳзод Маннонов(17.Мардон Зарипов,86),3.Марат Қудратов(6.Маъмур Абдуллаев,60), 5.Темур Исмоилов, 7.Маркс Қуранбоев, 9.Низомжон Норов(14.Жавлон Эгамов,52), 10.Темур Бекчанов, 11.Сарвар Жуманиёзов, 13.Мирзо Қурёзов, 8.Ринат Байрамов(12.Азамат Йўлдошев,72, 18.Сирож Рўзметов,80),  15.Илёс Хайров.

“Ғиждувон”: 1.Мақсуд Шабанов, 3.Тўлқинжон Умаров, 5.Толиб Асланов, 6.Азизбек Бобоев, 11.Умид Худойбердиев(4.Достон Шабанов,85), 13.Шуҳрат Салимов, 17.Исломбек Шаропов(10.Умиджон Муҳаммедов,47), 18.Ориф Шамсиддинов, 20.Комил Солиев, 25.Шавкат Раҳматов, 77.Мансур Отақулов.

Огоҳлантиришлар: Ш.Салимов (65), Ш.Раҳматов (иккаласи “Ғиждувон”, 83)

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика