Холанднинг менежери ҳужумчининг кейинги жамоасининг номини айтди
03 фев 2024 11:01
Новости
Холанднинг менежери ҳужумчининг кейинги жамоасининг номини айтди
“Манчестер Сити” ҳужумчиси Эрлинг Холанднинг менежери мижозининг кейинги клубининг номини айтди.
Норвегиялик футболчининг агенти маълум қилишича, футболчининг “Ман Сити”дан кейинги клуби “Реал Мадрид” бўлади. Бироқ Холанднинг трансфери қачон амалга ошиши ҳақида аниқ фикр берилмаган.
Аввалроқ Холанднинг “Реал Мадрид”га ўтиши шахсий совринлар учун курашиш имконияти берилиши ҳақида хабарлар тарқалганди.
Маълумот учун, Холанднинг “шаҳарликлар” билан тузган шартномаси 2027 йилда якунланади. Футболчи жорий мавсум барча мусобақаларда 23 та учрашувда майдонга тушган. Унинг ҳисобида 19 та гол ва 5 та ассист бор.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии