RU

Последние новости

00:55Ўзбекистон билан бир гуруҳда бўлган Миср Муҳаммад Салоҳни Олимпиадага чақирадими?  2 00:40Вадим Абрамов: "Ўйин 0:2 ҳисобида бизнинг мағлубият билан бошлангандек таасурот уйғотди"  6 00:25Раде Петрович: "Нефтчи"га қарши ўйинда трибуналар мухлислар билан тўлишига шубҳа йўқ. Бор эътиборни мана шу ўйинга қаратамиз"  4 00:14Жамшид Саидов: "Бугун маҳаллий ишқибозлар ҳам бизга мухлислик қилишди"  6 23:55Суперлига. "Насаф" – "Навбаҳор" ва бошқа қолдирилган баҳсларнинг бошланиш вақтлари аниқ  10 23:22Миржалол Қосимов: "Имконим бўлганда биринчи бўлимнинг ўзида 7-8 нафар футболчини алмаштирган бўлардим"  5 22:53Суперлига. "Қизилқум" – ОКМК 1:0. Highlights  0 22:42Эшитдик-да! Самвел Бабаян "Навбаҳор"ни тарк этди  112 22:15Суперлига. "Сўғдиёна" - "Динамо" 4:2  1 22:03Суперлига. ОКМК 10 киши бўлиб "Қизилқум"га мағлуб бўлди  26 21:21ОФК Криштиану Роналдуни жаримага тортди  10 21:05Суперлига. Жиззахда 6 та гол урилган оқшомда "Сўғдиёна" "Динамо"га имконият қолдирмади  36 20:39БААлик журналист: "Эрон - гуруҳдаги яққол фаворит. Ўзбекистон терма жамоаси иккинчи ўрин учун асосий даъвогар"  9 20:00"Реал" Хоселуни сотиб юбориш учун сотиб олди  6 19:55Суперлига. "Локомотив" сафарда "Нефтчи" билан дуранг ўйнаган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  1

Холанднинг голи — Кройффнинг нусхаси! Йохан ўша куни доимий "учар голланд"га айланганди Новости

Холанднинг голи — Кройффнинг нусхаси! Йохан ўша куни доимий "учар голланд"га айланганди

Пеп бирдан афсонавий лаҳзани эслади.

Эрлинг Холанднинг "Дортмунд" дарвозасига сакраб урган мўжизавий голидан ҳамма ҳайратди.



Пеп Гвардиола табиий равишда биринчи ўринларда — у ажойиб таққослашни келтирди.


"Мени билган инсонлар эҳтимол Йохан Кройффнинг ҳаётимдаги аҳамиятини ҳам билишади — инсон, устози ва менежер сифатида.


У кўп йиллар олдин "Камп Ноу"да "Атлетико" дарвозабосига гол урганди ва бу Холанднинг голига жуда ўхшаш эди. Эрлинг гол урганда мен "О, Йохан Кройфф" деб ўйладим".


Пеп буюк голланднинг қайси голи ҳақида гапирмоқда. Мана у:




Ҳақиқатдан ҳам жуда ўхшаш:



Гвардиола буюк голланднинг фаолиятидаги энг муҳим ўйинлардан бирини эслади: Мадриднинг "Атлетико" жамоаси дарвозасига "Фантомча гол". Бу деярли 50 йил олдин содир бўлган эди — 1973 йилнинг 22 декабрида.


Шеригининг ноқулай пасидан сўнг Кройфф чимдан юқорига сакради, ишониб бўлмас даражада тўпга етиб борди ва оёғининг орқа қисми билан тўпни дарвозага йўналтирди. Дарвозабон қўлларини силкитди ва ҳеч нарса қила олмади. Ўшандан сўнг Йохан тўлиқ ўзига "учар голланд" лақабини олди.


"Барса" ҳам голни эслайди. Клуб 2022 йилнинг июлида голни NFT кўринишида 693 минг долларга сотди.


Бу афсонанинг голини акс эттирувчи анимация. Ном ҳам жарангдор — In a Way Immortal, яъни "Қайсидир маънода ўлмас".




Токен Барселона технология компанияси BCN Visuals билан ҳамкорликда ҳамда Йохан Кройффнинг ҳаёти ва мероси ҳақидаги маълумотларни сақлайдиган The World of Johan Cruyff веб-сайти ёрдамида ишлаб чиқилган. 40 сониялик видеода голливуднинг 40 нафар энг яхши компьютер графиклари ва махсус эффектчилари иштирок этишди. Умумий олганда, барчасига ўнг минг соатдан кўпроқ вақт кетди.


Гол бунга арзийди. Балки, Холанднинг голини ҳам шундай қилишар?


"Манчестер Сити" (Англия) – "Боруссия", Дортмунд (Германия) 2:1

Голлар: 0:1 – 56 Беллингем, 1:1 – 80 Стоунз, 2:1 – 84 Холанд.

"Манчестер Сити": Эдерсон, Стоунз, Аке, Аканжи, Жоау Канселу, Гюндоган (Бернарду Силва, 58), де Брюйне, Родри, Грилиш (Фоден, 58), Марез (Альварес, 58), Холанд (Филлипс, 90).

"Боруссия": Майер, Менье, Хуммельс, Зюле, Геррейру, Жан, Озжан (Адейеми, 88), Беллингем, Ройс (Мукоко, 88), Рейна (Мален, 62), Модест (Шлоттербек, 78).

Огоҳлантиришлар: Родри (53), Мален (79), Озджан (88), Фоден (90), Менье (90), Гвардиола (90).


Норвегияликнинг "Манчестер Сити"даги старти шунчаки "даҳшат": у 9та ўйинда 13та гол ва 1та ассист қайд этди.


ВИДЕО  ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Боруссия Д" 2:1


Манчестер Сити

Джон Стоунз - 80', Эрлинг Холанд - 84'

Лига Чемпионов - группа G . Тур 2

15/09/2022, 00:00

1
:
2
Завершен

Боруссия Д

Джуд Беллингем - 56'

Стадион: Etihad Stadium, 50441 зрителей

Главный судья: Даниэле Орсато

45'
90'
53'  Родриго Эрнандес
58'  Рияд Марез (Хулиан Альварес)
58'  Илкай Гюндоган (Бернарду Силва)
58'  Джек Грилиш (Фил Фоден)
80'  Джон Стоунз
80'  Кевин Де Брёйне
84'  Эрлинг Холанд
84'  Жуан Канселу
90'  Эрлинг Холанд (Калвин Филлипс)
90'  Фил Фоден
56'  Джуд Беллингем
56'  Марко Ройс
62'  Джованни Рейна (Дониэлл Мален)
78'  Антони Модест (Нико Шлоттербек)
79'  Дониэлл Мален
88'  Салих Озчан
88'  Марко Ройс (Карим Адейми)
88'  Салих Озчан (Юссуфа Мукоко)
90'  Тома Менье



Алишер Остонов таржимаси

Автор : Alisher
Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика