RU

Последние новости

02:58ЛаЛига. Антони "Бетис"даги дебютидаёқ энг яхши футболчи бўлди  1 02:40А Серия. "Рома" 90+2-дақиқадаги гол эвазига "Наполи" билан муроса кўчасини танлади, Шомуродов 80 дақиқа ўйнади  33 00:33Пеп Гвардиола йирик мағлубиятдан сўнг: "Ҳимояда яхши ҳаракат қилдик"  16 00:05А Серия. "Интер" "Милан"га қарши ўйиннинг охирги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди  12 23:46"Рома" – "Наполи". Шомуродов асосий таркибда!  37 23:22АПЛ. "Арсенал" ўз майдонида "Манчестер Сити"га 5та гол урди, Абдуқодир Ҳусанов майдонга тушмади  231 22:49МЮ бош мураббийи Мартинеснинг жароҳати жиддий эканини тасдиқлади  1 22:22Гавининг ҳолати бўйича маълумот берилди  2 21:50"Орзулар театри"? МЮ "Олд Траффорд"даги охирги олтита ўйиннинг бештасида мағлуб бўлди  17 20:58АПЛ. "Ман Юнайтед" бу сафар ўз уйида "Кристал Пэлас"га ютқазди. Лисандро Мартинес жароҳат олди  14 20:48Туркия. "Фенербахче" – "Ризеспор": Алиқулов сариқ карточкалари йиғилиб қолгани сабаб бу ўйинни ўтказиб юборади  0 20:16АПЛ. "Арсенал" – "Манчестер Сити". Абдуқодир Ҳусанов захирада  69 19:58Ла Лига. "Барселона" ўз уйида минимал ҳисобда "Алавес"ни таслим этди  63 19:33Гави жароҳат олди  5 18:55«Ал Насср» яна бир ТОП футболчи учун 100 миллион евро таклиф қилди  16

Холанд “Барселона”га ўтадими? Куман бу саволга жавоб берди Новости

Холанд “Барселона”га ўтадими? Куман бу саволга жавоб берди

“Барселона” бош мураббийи Рональд Куман “Боруссия” (Дортмунд) клуби ҳужумчиси Эрлинг Холанднинг Каталония клубига трансфер қилиниши борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Холанд? Биз билан келишувга эришамаган футболчи ҳақида ҳозир гапириш мавриди эмас. Бу унинг клубига нисбатан ҳам ҳурматсизлик ҳисобланади. Шартнома имзоланиши борасида гап сўзлар бўлаяпти, аммо бу менга ёқмаяпти. Мен учун қўл остимдаги футболчилар билан эртанга ўйинга муносиб ҳозирлик кўриш муҳим”, дея Куманнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Goal.

Илгарироқ каталонияликлар норвегиялик футболчини қўлга киритиш учун Коутиньо, Юмтити, Брайтвайт, Фирпо, Гризманн ва Дембеле сингари футболчиларни сотишга тайёр эканликлари ҳақида хабарлар тарқатилганди.

Эслатиб ўтамиз, Холанд 2019 йилнинг декабрида “Ред Булл Зальцбург” клубидан “Боруссия”га кўчиб ўтганди. Унинг жамоаси билан келишуви 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика