RU

Последние новости

17:27Манба: Катанец ёрдамчилари ЎФАни судга бермоқчи  0 17:02ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон бир поғона пастлади  7 16:49"Машъал" - "Хоразм" 0:0 (Матнли трансляция)  0 16:40Ислом Исмоилов иштирокидаги матбуот анжумани ўтказилмоқда  3 16:05Ўзбекистон терма жамоаси афсонаси Қозоғистон жамоасини бошқарадими?  6 15:37"Аҳал" ОЧЛ-2'даги уй учрашувини Эронда ўтказади  3 15:16Қозоғистон футзал термаси устози Кака: "Бизда легионерлардан Игита билан Эдсон қолди"  0 14:54Фабио Каннаваро Қаршидаги футбол академияси билан танишди  13 14:32Ўзбекистон Кубоги финалида жамоалар қандай рангдаги либосларда ўйнашига аниқлик киритилди  1 14:14Футзал бўйича Олий лига 4-тур учрашувларига қайси шаҳар мезбонлик қилиши маълум  0 13:59"Олимпик"нинг 11 ўйинлик мағлубиятли серияси якун топган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:40Испания футбол федерацияси президенти АҚШда бўлиб ўтадиган "Вильярреал" – "Барселона" учрашувига муносабат билдирди  9 13:12ФИФА Трампнинг ЖЧ-2026 ўйинлари Бостондан кўчирилиши ҳақидаги баёнотига жавоб берди  3 12:43"Насаф" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда мағлуб этган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  1 12:17Буни кўриш керак. Ўзбекистон футзалда ҳам Қозоғистонни мағлуб этди  2

Хитойнинг Куйтун шаҳри мэри бошчилигидаги делегация "Қўқон-1912" меҳмони бўлди Новости

Хитойнинг Куйтун шаҳри мэри бошчилигидаги делегация "Қўқон-1912" меҳмони бўлди

Қўқон шаҳрига Куйтун шаҳри мэри бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.

"Қўқон шаҳри ҳокимлигида икки томон расмийлари ва ишбилармон доиралари ўртасида ўтказилган мулоқот чоғида давлатларимиз раҳбарларининг ташаббуслари билан турли соҳаларда ўзаро манфаатли алоқалар ривожланиб бораётгани таъкидлаб ўтилди.

Куйтун шаҳри мэри Альтай Сакен бошчилигидаги делегация аъзолари шаҳримиз ҳокими Маъруфжон Усмонов ҳамроҳлигида "Қўқон-1912" жамоасига қарашли "Марказий" стадионига ташриф буюришди. 

"Хитойлик меҳмонлар ўзбек футболининг энг биринчи жамоаси тарихи билан қизиқишди. Жамоа раҳбари Акрамжон Мамадалиев меҳмонларга жамоанинг тарихи ҳамда ушбу кундаги жамоа ҳақида сўзлаб берди. Меҳмонлар футболчилар билан суҳбатлашиб, эсдалик учун суратга тушишди. "Марказий" майдонида Куйтун ҳамда Қўқон шаҳри ҳокимлари ўзаро тўп тепиш бўйича кичик беллашувга киришдилар.

Жамоа раҳбарияти томонидан жаноб Альтай Сакенга меҳмоннинг исми туширилган "Қўқон-1912" формаси ҳамда бошқа эсдалик совғалар тақдим қилинди. Куйтун шаҳри мэрида "Қўқон-1912" жамоасининг тарихи катта таассурот қолдирди.

Ҳар икки ҳокимлар Қўқон ва Куйтун шаҳарлари ўртасида дўстлик алоқаларини ривожлантириш борасидаги меморандумни имзоладилар", – дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика