RU

Последние новости

15:05Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, "Навбаҳор"да молиявий муаммолар бўлмайди"   3 14:45"Бунёдкор" хорватиялик легионер билан хайрлашди  1 14:20Забиҳилло Ўринбоев: "Ўтган йилги ички муаммоларни ҳозир айтиш нотўғри. Хатолардан хулоса чиқарамиз"  1 14:02МЮ вақтинчалик мураббий масаласида Сульшер ва Кэррик билан учрашув ўтказади  3 13:35Неймар ва "Сантос" шартномани 2026 йил якунига қадар узайтиришди  0 13:02Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Ливан U-23, Ҳусанов “Сити” билан уйда ва бошқалар  3 12:56Месси ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Гоҳида кимдандир "отписка" қилишни хоҳлайман, лекин бунинг оқибатларини биламан"  7 12:23U-23 Осиё Кубоги: юришимиз Ливандан бошланади. Рақиб ҳақида нималарни биламиз?   2 12:22"Ювентус"нинг мағлубиятсиз серияси 6 та ўйинга етди – 5 та ғалаба ва бир дуранг  2 11:54Месси Майамидаги ҳаёти ҳақида: "Бу ерда анча хотиржам яшаяпман. Одамлар футболга катта аҳамият беришмайди"  4 11:31"Ман Сити" 20 ёшли марказий ҳимоячисини Бундеслига жамоасига ижарага берди  0 10:48Лионель Месси келажакда ўзини мураббий сифатида кўриш-кўрмаслиги ҳақидаги саволга жавоб берди  1 10:20МЮни бошқариш учун асосий даъвогар маълум  11 09:53"Андижон" Туркияга йўл олди. Йиғинга йўл олган таркиб билан танишинг  14 09:26Расман. "Бунёдкор" янги мавсум олдидан илк трансферини эълон қилди  1

Хитой Суперлигасини кузатиб бориш учун 11 сабаб Новости

Хитой Суперлигасини кузатиб бориш учун 11 сабаб

Январь ойидаги трансфер бозори вақтида Хитой Суперлигаси клублари бутун дунёни ўзига қарата олишгани бор гап.

Тим Кэйхилл "Шанхай Шэнхуа" ҳужумчиси
Австралиялик тажрибали ҳужумчи ўтган йил Австралияда ўтган Осиё кубогидан сўнг Хитой Суперлигасига кўчиб ўтганди. 2015 йилги мавсумда у клуб сафида 28та ўйинда майдонга тушиб 11та гол урди.



Демба Ба "Шанхай Шэнхуа" ҳужумчиси
Дастлаб "Хоффенхайм" кейинроқ Англиянинг "Вест Хэм", "Ньюкасл" ва "Челси" клубларида ўйнаб танилган сенегаллик ҳужумчи Хитойга келишдан олдин бир йил "Бешиктош"да тўп тепди. Ба 2015 йил ёзида "Шанхай Шэнхуа" клубига кўчиб ўтган.



Свен Горан Эрикссон "Шанхай SIPG" бош мураббийи
Англия терма жамоасидаги фаолияти орқали мухлисларга танилган мураббий 2013 йилдан буён Хитойда ишлаб келмоқда. Дастлаб "Гуанчжоу РФ" клубида бир мавсум ишлаган Эрикссон 2014 йил ноябрь ойидан буён "Шанхай SIPG" бош мураббийи бўлиб фаолият олиб бормоқда.  



Асамоа Гьян "Шанхай SIPG" ҳужумчиси
Гана терма жамоаси ҳужумчиси Асамоа Гьян 2011 йилдан буён осиё қитъасида тўп тепиб келмоқда. Дастлаб БААнинг "Ал Айн" клубида ўйнаган Гьян 2015 йил июль ойида Хитойга кўчиб ўтган ва "Шанхай SIPG" билан шартнома тузганди. Ҳозирча ушбу жамоа сафида 10та ўйинда майдонга тушиб 4та гол урди.



Паулиньо "Гуанчжоу Эвергранд" ярим ҳимоячиси
Бразилиялик ярим ҳимоячи мухлисларга "Тоттенхэм"даги фаолияти орқали яхши таниш. 2013 йил Лондон клубида ўйнаган футболчи 2015 йил ёзида "Гуанчжоу Эвергранд"га кўчиб ўтди. Ярим йил ичида бу клуб сафида Хитой чемпиони ва ОЧЛ ғолибига айланди.



Альберто Заккерони "Бейжинг Гоан" бош мураббийи
Италиялик тажрибали мураббий 1983 йилдан буён турли жамоаларда ишлаб келмоқда. "Милан" билан бирга Италия чемпиони, Япония билан 2011 йил Осиё чемпиони бўлган Заккерони 2016 йилнинг 19 январь санасида "Бейжинг Гоан" клубига бош мураббий этиб тайинланди.



Луиз Фелипе Сколари "Гуанчжоу Эвергранд" бош мураббийи
"Бунёдкор"нинг собиқ устози дунёнинг энг машҳур мураббийларидан бири ҳисобланади. "Катта Фил" 2002 йил Бразилия терма жамоаси билан бирга Жаҳон чемпиони бўлганини, 2009 йил "Бунёдкор" билан Ўзбекистон чемпиони бўлганини кўпчилик унутмаган бўлса керак. 2014 йил ўз мамлакатида бўлиб ўтган Жаҳон чемпионати Германиядан учралган йирик ҳисобдаги мағлубиятдан сўнг терма жамоани тарк этиши аниқ эди. Ўша мундиалдан сўнг бир йил давомида "Гремио"да ишлаган Сколари 2015 йил июнь ойида Хитойнинг "Гуанчжоу Эвергранд" клуби бош мураббийи этиб тайинланди. Мураббий бу клуб билан бирга Хитойда ва Осиёда чемпион бўлди.  



Фредди Гуарин "Шанхай Шэнхуа" ярим ҳимоячиси
Футбол мухлисларига "Порту" клубидаги фаолияти орқали таниш бўлган Фредди Гуарин яқиндагина Хитойга кўчиб ўтди. "Порту" билан Португалиядаги барча совринларни ва 2011 йил Европа лигасини ютган колумбиялик футболчи 4 йил давомида Италиянинг "Интер" клуби сафида ўйнади. Бундан бир неча кун олдин "Шанхай Шэнхуа" Гуаринни 11 миллион евро эвазига сотиб олишга қарор қилди.



Жервиньо "Хебеи Чайна Фортуна" ҳужумчиси
Кот ДИвуар терма жамоаси ҳужумчиси барчага "Арсенал"даги ўйинларидан кейин танилган. Антиқа соч турмагига эга бўлган Жервиньо охирги уч йилни Римнинг "Рома" клубида ўтказди. "Хебеи Чайна Фортуна" клуби африкалик футболчи учун Италия клубига 18 миллион евро тўлаб қўйди.



Рамирес "Жиангсу Сунинг" ярим ҳимоячиси
Португалиянинг "Бенфика" клубида Европадаги фаолиятини бошлаган Рамирес 6 йил давомида Лондоннинг "Челси" клубида ўйнади. "Аристократлар" сафида Англия чемпиони, Англия кубоги, Англия лига кубоги, УЕФА Чемпионлар лигаси ва УЕФА Европа лигасида зафар қучган ярим ҳимоячи фаолиятини Хитой Суперлигасида давом эттиришга қарор қилди. Бразилия терма жамоаси аъзоси "Жиангсу Сунинг" клубига 25 миллион фунт стерлинг эвазига кўчиб ўтди.


 
Бонус:  
Егор Кримец ва Анзур Исмоилов.
2016 йилда ўзбекистонлик икки нафар футболчи Хитой Суперлигасида ўйнайди. Исмоилов 5 йилдан буён "Чанчун Ятаи" клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Кримец эса яқинда иккинчи бор "Бейжинг Гоан" клубига ижарага берилди. 




Демак 2016 йилги Хитой Суперлигасига бўлган эътибор янада юқори бўлиши табиий. Сайтимиз орқали ушбу чемпионат ўйинларини кузатиб боринг.


Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +23   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика