RU

Последние новости

18:25"Бунёдкор" собиқ бош мураббийи Парижда ўғриликка учради  0 18:01"Шўртан" учта трансферни амалга оширди  1 17:39"Ланс" "Челси" собиқ ҳимоячиси билан битим тузди. У Ҳусановга рақобатчи бўлади  1 17:15Тер Штеген – "Барса"да сардорлик учун асосий номзод  0 16:48"Хоразм" бир қатор футболчиларни сафига қўшиб олди  2 16:28"Манчестер Сити" янги мавсум учун захира либосини тақдим этди  1 15:59ФИФА Олимпиада ўйинларидаги воқеаларни текшириш учун эксперт тайинлади  0 15:34Тимур Кападзе: "Мисрнинг кучли томонлари ва имкониятларини яхши биламиз"  9 15:12Иброҳимҳалил ОТЖ лагерини тарк этди, унинг ўрнига бошқа ўйинчини қўшиш мумкинми? Кападзе жавоб берди  26 14:59"Манчестер Юнайтед" Уан-Биссакани Дюмфрисга алмаштирмоқчи  4 14:37Париж-2024. Ўзбекистон Мисрга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум  9 14:15АПЛ клублари "Лион" ҳимоячисига даъвогар  1 13:50Симонс "Лейпциг" ва "Бавария"дан бирини танлади  1 13:23"Арсенал" Евро-2024'да ёрқин ўйин кўрсатган ярим ҳимоячининг трансфери борасида музокаралар ўтказмоқда  1 12:57"Ньюкасл" ҳимоячиси Саудия Арабистони чемпионатига ўтиши мумкин  1

Хитой суперкучга айланиб, жаҳон чемпионатида ғолиб чиқмоқчи (2-қисм) Новости

Хитой суперкучга айланиб, жаҳон чемпионатида ғолиб чиқмоқчи (2-қисм)

Теги :  Хитой
Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин мамлакат футболни қайси йўл билан ривожлантирмоқчи.

Хитой суперкучга айланиб, жаҳон чемпионатида ғолиб чиқмоқчи (1-қисм)

Ўз вақтида Сиз Цзиньпин мактаб жамоасида тўп тепган, ҳозир эса тез-тез чет эл чемпионатларини телевизор орқали томоша қилади, унга кўпроқ АПЛ ёқади. Сўнгги йилларда хатто Хитой раҳбарида футбол хоббиси пайдо бўлди - у машҳур ўйинчиларнинг футболкаларини йиғишни хуш кўради. У футболкаларни алоҳида шкафда сақлайди ва ғурурланиб кўрсатади: "Бу Бекхэм (Дэвиднинг ўзи имзо қўйиб берган "Лос-Анжелес Гэлакси" футболкаси), бу Аргентина (10-рақам, Месси томонидан "Цзиньпин" сўзи ёзилган). Ҳайрон бўлишингиз мумкин, аммо хатто "Байер" ҳам бор - 2009 йилда Германияга борганида совға қилинган.


Си Цзиньпин чет элга уюштирган ҳар бир сафарида футболга вақт ажратишга ҳаракат қилади. Голландияда у Эдвин ван дер Сар билан учрашди, Англияда - Серхио Агуэро билан "Манчестер Сити" стадионини томоша қилди, Ирландияда эса - тўп билан баъзи футбол ҳаракатларини амалга оширди. Ирландия стадионидаги сурат - унинг энг севимлиларидан бири, бу расм раҳбарнинг иш столида рамкада туради.

Энди Хитойда нега футболга қизиқиб қолишганини тушунгандирсиз.



Болаларни қандай жалб қилиш мумкин?

Ислоҳот жиддий ўзгаришлардан бошланди - давлат маҳаллий футбол федерациясини молиялаштиришни тўхтатди. Хитой ҳукумати полиция текширувлари билан коррупцияни тўхтатиб бўлмаслигини тушуниб, федерациянинг ўзи пул топиши керак деб ҳисоблашди.

Бюджетдан пулни истаганича сафрлаган мансабдорларнинг бир қисмини ҳайдаб юборишди, бир қисмини фақат қуйидаги шартлар асосида олиб қолишди: Бозорда фақат ҳалол меҳнат, маркетингга оид янги ташаббуслар, ҳар йиллик аудиторлик текширувлари ва молиявий ҳисоботларнинг ошкоралиги. Асосий қарорлар учун жавобгарлик Суперлигадаги ақлли инсонларга юклатилган.

Аммо бу Хитой ҳукумати футболга маблағ сарфламайди дегани эмас. Си Цзиньпин ва унинг ёрдамчилари болалар футболини агрессив программасини ишга туширди, бу масштаби бўйича "Лойиҳа 119"ни эслатиб юборади - 2000 йилларда Хитойда оқсаган сузиш, енгил атлетика, елканли спорт ва бошқа спорт турлари бўйича кадрлар етиштириш. Ҳозир бу спорт турларида хитойликлар етакчи ҳисобланади. "Бунга узоқ муддатли меҳнат талаб этилиши мумкин, аммо биз кутишга тайёрмиз, чунки бизга сифат керак" - деган эди ХХР Раиси.

Хитой биринчи навбатда умумтаълим мактабларига эътибор қаратади. 20 минг мактаб 2017 йилда янги футбол майдонлари ва машғулот майдончаларига эга бўлади. Ҳукумат режаларига кўра, бу мамлакатга 100 минг нафар ўртача даражадаги футболчи беради, кейин уларни скаутлар ва академия мураббийлари кузатишади. 2025 йилда бу программада 50 минг мактаб иштирок этиши мумкин.

Мажбурий дарслар амалий ва назарий ўтилади. Турли ёшлардаги болалар ва ўсмирлар учун ҳозиргача 7 та китоб ёзилди. Китобларда нафақат зарба бериш, финт амалга ошириш, пас ошириш кўрсатилган, балки жамоавий ўйин параграфлари ҳам бор. "Хатто бола ҳаётини футбол билан боғлашни истамасада, бу дарслар уларга иродани кучайтириш, жамоавий ишларга ва жамиятдаги ҳаётига ёрдам беради" - дейди программа тузувчиларидан бири.


Китобларга QR кодлар ҳам қўшилади, болалар ўз смартфонлари ёрдамида уни сканерлаб футбол ҳақида қўшимча роликларни томоша қила олишади.


Хитой қандай қилиб футболда суперкучга айланмоқчи?

Хитой футбол бозори фақат болалар йўналишида ривожланаётгани йўқ. Масалан, молиявий имкониятлар катта темпда ўсмоқда: 2014 йилда клублар чет эллик футболчиларни харид қилиш учун 102 млн. доллар сарфлашди - бу ўтган йилгидан 3,5 баравар кўп (28 млн.).

Футболга бўлган эътиборни телекомпаниялар орқали ҳам кучайтиришяпти. Ҳар дам олиш куни Хитой Марказий телевидениясида текинга Англия Премьер-лигасининг икки учрашувини томоша қилишингиз мумкин, бу трансляцияларни 320 млн. киши томоша қилмоқда.

Хитой чемпионатини кўрсатиш нархи йилдан-йилга ошиб бормоқда. Келаси йил кучга кирадиган шартномага кўра, бир мавсум учун ТВ-ҳуқуқ 1,6 млрд. юанга баҳоланмоқда. Ҳозир трансляциялар келаси йилгидан 19 марта арзон туради, йилига 85 млн. юань. The Wall Street Journal маълумотларига кўра, Хитойда энг йирик ТВ-бозор мавжуд, у 460 млн. кишидан ортиқ. Шу сабабли сўнгги йилларда бу ҳуқуқ учун жиддий кураш кечмоқда, йирик ўйинчилар (компаниялар) пулни аямаяпти. Масалан, интернет-гигант Tencent Holdings Limited НБА медиаҳуқуқлари учун йилига 100 млн. доллар тўлаши керак.


Футбол бозорида бой тадбиркорлар ҳам Хитойга қудрат тақдим этишда ёрдам беришади. Масалан, миллиардер Ван Цзяньлиннинг Wanda Group компанияси ўтган йилнинг январь ойида "Атлетико"нинг 52 млн. доллар турадиган 20% акцияларини сотиб олди. Бу фақат йирик спорт-кўнгилочар лойиҳанинг бир қисми. 2016 йилда Цзяньлинь йирик спорт агентлиги Infront Sports & Media ни 1,2 млрд. долларга, триатлон ташкилотчиси Ironman ни 650 млн. долларга сотиб олди.

Шу билан бирга, хитойлик бизнесменлар "Ден Хааг", "Сошо", "Славия", "Эспаньол" каби клубларнинг бир қисмига эга бўлишди. Улар хатто АПЛ клубларига ҳам кўз олайтиришмоқда.

Улар пулни қаерга ишлатишни билмайдигандек кўринишмоқда. Хитой ҳукуматининг ғояси бўйича, академиялар жиддий рақобатга кўниктириш учун иқтидорли ва кучли футболчиларни энг яхши Европа чемпионатларига юбориши мумкин. Сиёсатчиларнинг фикрича, бу терма жамоани сезиларли даражада кучайтиради.

Дунёнинг энг йирик болалар академияси

Аммо кучли Хитой терма жамоасини қуришда болалар академияси катта рол ўйнайди. Маҳаллий ёшларни ривожлантириш бўйича асосий идеолог деб Сюй Цзяинни айтиш мумкин - мамлакатнинг энг йирик девелоперларидан бири Evergrande Group эгаси. Тадбиркорнинг бойлиги 7 млрд. долларга баҳоланмоқда.

2010 йилда Сюй Цзяинь таваккал қилиб, келишилган ўйинлар учун иккинчи даражали дивизионга тушириб юборилган "Гуанчжоу"ни харид қилади. Жамоани ботқоқдан кучли чет элликлар ёрдамида олиб чиқишга келишилди ва "Гуанчжоу Эвергранд" футболчиларга эмас, йилига 10 млн. евро оладиган италиялик Марчелло Липпига ишонилди.


Сармоя ўзини оқлади: Тез орада жамоа нафақат олий лигага қайтди, балки унда ғолиб ҳам бўлди ва Осиё Чемпионлар лигасида ғалаба қозонди. Бунгача Хитой клублари 23 йилдан бери қитъанинг асосий турнирида ғалаба қозонмаган эди. "Гуанчжоу Эвергранд" шунчалик тез ривожландики, у Alibaba Group асосчиси Жек Мани (бойлиги 30 млрд. долларга баҳоланмоқда) қизиқтириб қўйди. Олдинроқ Ма 192 млн. долларга клубнинг 50% акцияларини сотиб олди.

Сюй Цзяиннинг энг катта ютуғи - бу 2012 йил Гуанчжоудан 80 километр узоқликдаги тинч шаҳарча Цинюанда очилган академия. Evergrande International Football School қурилиши учун 115 млн. фунтдан кўпроқ маблағ сафрланди ва лойиҳа масштаби сизни ҳайрон қолдириши аниқ. Бу жаҳондаги энг йирик футбол мактаби: Бу ерда 2,5 минг бола яшайди, академияда 50 та, бино ва манежда эса 30 та майдон мавжуд. Очиқ ҳавода Олимпия ҳовузи (бассейн), супермаркет, кинотеатр, катта стадион ва 500 ҳодим ва мураббий яшайдиган 4 та минора қурилган. Қурилишга бор-йўғи 1 йил кетди.




Академияга кираверишда Жаҳон Кубогининг 4 метрли кўчирмаси ўрнатилган - лойиҳанинг асосий мақсади сифатида. Соврин яқинида Пеле ва Бобби Мур ҳайкали мавжуд, синф хоналарида эса Сократес, Платини ва Марадоналарнинг портрети осилган. "Кимгадир ўхшашни истасангиз фақат энг зўрларини танланг" - дейди Сюй Цзяинь.



"Мактабимиз Хогвартсга ўхшайди, асосий бинони "Гарри Поттер"дан олгандекмиз" - дейди академияда ўқийдиган 12 ёшли қиз Жанг Линьян. Кун ботганда Evergrande International Football School университет биноси Жоан Роулинг ("Гарри Поттер" китоби муаллифи) ёзганидек нозик кўк рангга киради ва нафис миноралар бир неча ўн километр узоқликдан кўзга ташланиб туради.




Бундай шароитларда ўқиш текин бўлиши мумкин эмас, йиллик ўқиш 5800 долларни ташкил этади. Аммо агар оиланинг тўлашга пули бўлмаса хафа бўлишга ҳожат йўқ. Ҳақиқатдан ҳам иқтидорли бўлган болаларга махсус яратилган хайрия фонди ёрдам беради.

Мактабнинг асосий мақсади - "Гуанчжоу Эвергранд"га сифатли футболчилар етиштириб бериш ва жамоа 8-10 йилдан сўнг трансферларга пул сарфламаслик. Хитойда бу лойиҳаларга мос мураббийлар йўқлиги туфайли, уларни Аргентина, Испания ва Португалиядан таклиф қилишга тўғри келди. Баъзилар кўп миллионли ҳамкорлик шартномаси туфайли "Реал" мактабини ҳам тарк этишди. Ҳозир улар турли ёшдаги 126 та жамоа билан ишлашади.

Агар Хитой ўйлаган режалари амалга ошса, бундан ҳеч ким ҳайрон бўлмаса керак.

Хитой суперкучга айланиб, жаҳон чемпионатида ғолиб чиқмоқчи (1-қисм)

Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика