RU

Последние новости

13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  1 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  1 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  1 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  3 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  1 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  43 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  11 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  5 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  24 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  1 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0

Хитой клуби 104 кундан кейин Уханга қайтди Новости

Хитой клуби 104 кундан кейин Уханга қайтди

Хитой Суперлигаси вакили "Ухань Залл" футбол клуби шу пайтгача мамлакатга кира олмаётганди.

Хитойда коронавируснинг ўчоғи ҳисобланган Ухань шаҳри клуби "Ухань Залл" 104 кунни мамлакатдан ташқарида ўтказди. Коронавирус сабаб бу жамоа январда Испанияга йўл олиб, ўша ерда ўқув-машғулотларни давом эттираётганди. 

Ҳозирги пайтга келиб Хитойда аҳвол анча яхшиланган, карантин қоидалари ҳам бирмунча юмшаган. Шу боис бу жамоа яна Уханга қайтиб келди. Жамоа мураббийлари ва футболчилар тиббий ниқоб таққан ҳолда вокзалдан чиқиб келишди. Уларни бир нечта ОАВ ходимлари ҳамда мухлислар гуллар билан қарши олишди. Ҳатто ишқибозлар жамоа шаънига қўшиқ куйлашди. 

Жамоа бош мураббийи Хосе Гонсалес илиқ кутиб олишдан боши кўкка етганини билдирди: "Уч ойдан кўпроқ вақт Испанияда бўлдик. Мана яна Уханга қайтдик. Таассуротлар аъло даражада. Футболчилар ўз уйларини соғиниб қолишганди". 

Испаниянинг Малага шаҳрида 104 кун машғулот олиб борган "Ухань Залл" Хитойга қайтгани билан бирданига машғулотларни бошламайди. Балки яқин уч ҳафтани карантинда ўтказади.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика