RU

Последние новости

22:23Анге Постекоглу: "МЮда ишлаш - жаҳон футболидаги энг қийин иш"  0 21:55Влаховичнинг олдида икки вариант бор  2 21:35Расман: ОКМК яна бир собиқ футболчисини қайтарди  0 21:21Моуринью "Бенфика"нинг тўққизинчи матбуот анжуманида қатнашмайди  0 20:59Владимир Бубаня: "Ҳаётимда кўп нарса шу рақам билан боғлиқ"  1 20:44ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1 20:24"Арсенал" Сака билан шартномани узайтирди  0 19:58Бир қатор Европа клублари Гринвудга қизиқмоқда  0 19:35Бразилия Лиссабондаги ирқчилик ҳодисасидан кейин Винисиус Жуниорни қўллаб-қувватлади  3 19:11Расман: Аҳмадалиев янги мавсумда ОКМК шарафини ҳимоя қилади  2 18:43"Арсенал" Гарначога даъвогар  2 18:16Магуайрнинг собиқ мураббийи уни жамоасида кўрмоқчи  0 17:48Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"  23 17:20"Бенфика" вингери Престианни Винисиуснинг айбловига жавоб берди  8 16:52"Ўзбекистон" стадиони янги мавсумга тайёрланмоқда  0

Месси ва Фати ўйнамаган баҳсда "Барселона" ғалаба қозонди Новости

Месси ва Фати ўйнамаган баҳсда "Барселона" ғалаба қозонди

Айни дамда Примеро доирасида "Хетафе" - "Барселона" учрашуви бўлиб ўтди.

"Хетафе" - "Барселона" 0:2

Гол: Луис Суарес (41), Фирпо (50).

Хетафе": Сория, Джене, Ньом (Кенеди, 46), Бруно Гонсалес, Кукурелья, Джейсон (Портильо, 72), Арамбарри, Максимович, Суарес, Анхель Родригес, Мата (Молина, 58).

"Барселона": тер Стеген, Лангле, Фирпо, Пике, Серджи Роберто, де Йонг, Артур, Бускетс (Ракитич, 80), Карлес Перес (Тодибо, 86), Суарес, Гризманн (Семеду, 75).

Огоҳлантиришлар: Бруно (35), Бускетс (44), Лангле (47), Максимович (64), Кенеди (64), Сержи Роберто (77).

Четлатиш: Лангле (83).


Учрашув якунланди. "Барселона" ниҳоят сафарда ҳам ғалабага эришди. Ажойиб ўйин учун икки жамоага ҳам ташаккур билдирамиз.

90+3. Икки томон ҳам таслим бўлди. Ўйин марказда кечмоқда.

Бош ҳакам иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берди.

85. ЗАРБАААААА!!! Анхелнинг боши билан берган зарбаси бироз ноаниқ кетди.

81. "Хетафе"нинг бурчакдан узатган тўпини "Барса" ҳимоячилари қайтарди.

76. "Барселона"нинг босимидан "Хетафе" чиқиб кетди.

71. Де Йонг шериги Пересга тўпни ажойиб тарзда ошириб берганди. Карлеснинг зарбаси ноаниқ кетди.

68. Суареснинг зарбасини "Хетафе" посбони ушлаб олди.

64. Бир вазиятнинг ўзида Кенеди ва Максимович огоҳлантирилди.

62. Хавфли вазият! Суарес рақиб посбони билан бирга бир вазиятга чиқиб борди ва зарба берди. Тўпни посбон қайтарди. Бунгача уругвайлик футболчи қўли билан тўпни ўйнагани учун хуштак чалинганди.

57. Ўйин сурати тушиб кетди. Вазиятлар жуда кам. "Хетафе" футболчилари рухан синди.

50. ГОООООООЛЛЛЛ! Фирпо дарвозабондан қайтган тўпни дарвозага жойлаб қўйди, 0:2!

47. Лангле ҳам огоҳлантирилди.

Иккинчи бўлим бошланди!

Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб 0:1!

45. Переснинг қанотдан узатган пасига Суарес зарба берди. Бироз ноаниқ.

44. Рақибини йиқитгани учун Бускетсга сариқ карточка берилди.

41. ГОООООООООООЛЛЛЛ!!! Тер-Штегеннинг ажойиб тўп узатишидан кейин Луис Суарес рақиб посбони билан бирга бир ҳолатга чиқиб бориб, тўпни унинг устидан ташлаб қўйди, 0:1!

35. Бруно Гонсалес рақиби Луис Суаресга қарши фол ишлатгани учун сариқ карточка билан жазоланди.

30. "Барселона" мудофаада жуда пала-партиш ўйнамоқда. Аввалига Бускетс, кейинчалик Пике жарима майдончаси ичида жуда қалтис ўйнади. Натижада тўп олдириб қўйилди. Кейинчалик "Хетафе" футболчисининг берган зарбаси анчагина ноаниқ кетди.

27. Энди "Хетафе" стандартдан унумли фойдалана олмади. Жаримадан ошириб берилган тўпга Мата зарба берди. Тўпни ҳимоячилар қайтарди.

25. "Барселона"да стандарт вазият юзага келганди. Гризманн ошириб берган тўпни ҳимоячилар қайтариб юборишди.

23. Суареснинг зарбаси бироз ноаниқ кетди.

22. Хавфли вазиятттттт!!!! Мата "Барса" посбони билан бирга бир вазиятга чиқиб борди ва зарба берди. Тўпни тер Штеген қайтарди.

16. ЗАРБААААААА!!! Суарес бирга бир вазиятдан унумли фойдалана олмади. У тўпни Пересга ҳам ошириб берса бўларди.

14. Ўйиннинг сурати жуда юқори. Томонлар кўплаб вазиятларга эга бўлишмоқда.

11. ЗАРБАААААА!! Карлес Перес рақибларни хато қилишга мажбур этди ва тўпни эгаллаб олиб, дарвоза томон зарба берди. Тўпни посбон қайтарди.

10. Қанотдан ошириб берилган тўпга Анхель зарба берди. Тўп ноаниқ кетди.

1. Учрашув бошланди!

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика