Хесе: "Саккиз ой азоб чекдим, шифокорларга, Ачелотти ва Пересга миннатдорчилик билдираман"
03 дек 2014 12:47
Новости
Хесе: "Саккиз ой азоб чекдим, шифокорларга, Ачелотти ва Пересга миннатдорчилик билдираман"
"Реал" ҳужумчиси Хесе Родригес "Корнелья" устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз ҳиссиётларини яширмади.
"Қироллик клуби" бош мураббийи Карло Анчелотти ёш ҳужумчини 55-дақиқада майдонга туширди. Шундай қилиб Хесе саккиз ойдан сўнг яна футбол ўйнай бошлади.
"Ғалабамиздан ва сафга қайтганимдан хурсандман. Бу саккиз ой мен учун азоб бўлди. Анчелотти ва клубимиз президентига катта раҳмат. Мухлисларимизни севаман. Сафга қайтишимни жароҳатдан тузалишда ёрдам берган инсонларга бағишлайман" - дейди Хесе.
Комментарии