RU

Последние новости

13:07"Навбаҳор" дарвозабони ОКМКга йўл олиши мумкин  0 12:41"Андижон" шорт-листидан кимлар ўрин олган?  3 11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  12 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  37 10:15"Бунёдкор" икки нафар футболчи билан келишувга эришди  5 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  7 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  1 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  6 08:28"Нефтчи" 20 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  2 08:03Азизбек Пирмуҳаммедов якунланган мавсумда Суперлигада ушбу натижага эришган ягона футболчи  0 07:31"Навбаҳор" тўпурари фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттириши мумкин  2 02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  2 01:56"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи  3 01:24Асосий таркибдан жой ваъда қилинган "Сити" футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1 00:51МЮ "Атлетико" футболчисини 30 млн. еврога сотиб олиши мумкин  1

Хайрулла Каримов: "VAR бўлгани яхши, лекин тўхталишлар кўп бўляпти" Новости

Хайрулла Каримов: "VAR бўлгани яхши, лекин тўхталишлар кўп бўляпти"

Coca-Cola Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган АГМК - "Қўқон-1912" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Хайрулла Каримов ўз фикрларини билдириб ўтди.





- Ўйин ҳақида

- Ўйин яхши ўтди деб ўйлайман. "Қўқон-1912" билан хоҳ уйда бўлсин, хоҳ сафарда бўлсин ҳар доим қизиқарли учрашув бўлади.  Ўйин мухлисларга ёқди деб умид қиламан. 3 очкога эга бўлиб, танаффусга йўл оляпмиз.

- Ўзбекистон чемпионатида бу йилдан VAR'дан фойдаланилмоқда. VAR бўйича фикрингиз қандай?

- VAR бўлгани яхши, лекин тўхталишлар кўп бўляпти. Бугунги вазиятни оладиган бўлсак, VAR пенальтини, қизил карточкали ҳолатни кўриб чиқди. VAR бўлмаганида буни иложи бўлмасди ва бошқача бўлиб кетиши мумкин эди. Ҳакамлар тизим орқали адолатли қарорга келди ва ҳақли равишда ғалаба қозондик деб ўйлайман. Йигитларга ўйин учун раҳмат деймиз, танаффусга яхши кайфиятда чиқиб кетяпмиз.

- Танаффусдаги режалар аниқми?

- Режалар аниқ. Эртага яна муҳокама қилиб оламиз.

- Таркибда ўзгаришлар бўладими?

- Буни бош мураббийни ўзи билади. Танаффусда ўзаро келишиб, бир қарор қабул қилинади.

- Вадим Абрамовнинг айтишича, ЖЧ саралаш ўйинларида бизда дарвоза ва ҳимоя чизиғи асосий муаммомиз бўлди. Сиз нима деб ўйлайсиз, бизда ҳақиқатан терма учун яхши марказий ҳимоячилар йўқми?

- Бор, уларга имкон бериш керак. Мисол учун, Анзур Исмоилов ва Егор Кримецни ёши ўтдими, демак, ёшларни тайёрлаш керак. Рустам Ашурматов, Ҳусниддин Алиқулов, Умар Эшмуродов, Сардор Раҳмонов бор.  Қўрқмасдан, шуларга имкон бериш керак. Ҳамма жойда бош мураббий жавобгар бўлади, Абрамов шунақа деган бўлса, бу унинг фикри. Лекин ёшларга имкон бериш керак деб ҳисоблайман.

- Ҳозирги ўзбек футболида Хайрулла Каримов услубига яқин ёш ҳимоячини кўряпсизми? 

- Сал олдин айтганимдек, улар кўп. Ҳусниддин Алиқулов, Сардор Раҳмонов, Рустам Ашурматов, Бобур Йўлдошев... Улар ўзини устида қанча кўп ишлашса, шунча кучайиб боришади. Имкон бериш керак, секин-секин порлаб чиқишади, бизда йўқ деб ўтиришдан фойда йўқ. Ҳужумчини ҳимояга қўймайсиз-ку?! 

- Қачондир сизни ҳам бош мураббий сифатида кўрамизми?

- Албатта, Худо хоҳласа ният бор. Миржалол Қосимов, Ҳикмат Эргашев ва Александр Волковдан кўп нарса ўрганяпман. Бизда аҳил мураббийлар штаби йиғилган. Лекин барибир шошилмаслик керак, манаман деган юлдузлар ҳам 7-8 ёки 8-9 йилдан кейин бош мураббий бўлади. Мисол учун, Зинедин Зидан.

Рейтинг: -5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика