RU

Последние новости

20:34"Барселона" бразилиялик ҳимоячи учун 30 млн евро таклиф этади  1 20:10Суперлига. "Сўғдиёна" – "Хоразм" 0:0 (Матнли транслация)  1 20:00Суперлига. "Андижон" - "Қизилқум" 0:1 (матнли трансляция)  15 19:50"Манчестер Юнайтед" мухлислари чипталар нархи кескин ошганидан норози  0 19:27Мартинес МЮга ўтишга рози  0 18:44"Реал" Мбаппе касалхонага ётқизилгани ҳақида хабар берди  2 18:16Расман: "Сурхон" россиялик ҳужумчи билан хайрлашди  0 17:52Breaking! Аббос Файзуллаев Туркия клубидан таклиф олди  13 17:36"Бухоро" – "Шўртан" учрашуви нейтрал майдонда ўтади  4 17:15Breaking! Ўринбоев фаолиятини Бельгияда давом эттиради  16 17:09Клублар ўртасидаги ЖЧ-2025. 1-турнинг барча натижалари битта саҳифада  1 16:56"Бунёдкор" пенальтилар сериясига кўра ғалаба қозониб, "Қўқон-1912"ни мусобақадан чиқариб юборган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 16:38Расман: Футзал Олимпия ўйинларига киритилди  8 16:21Ўзбекистонда ёзги трансфер ойнаси қачон очилади?   15 16:15ЦСКА собиқ ҳужумчиси қамоқдан озод этилди  0

Хайнкес: “Бавария” ва Испан клублари Горецкага харидор Новости

Хайнкес: “Бавария” ва Испан клублари Горецкага харидор

Мюнхеннинг “Бавария” клуби бош мураббийи Юпп Хайнкес жамоа “Шальке-о04” ярим ҳимоячиси Леон Горецкага қизиқиш билдираётганлигини тасдиқлади.

Илгарироқ мавсум якунлангач, 22 ёшли футболчи эркин агент сифатида “Бавария” сафини тўлдириши мумкинлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлганди. Аммо футболчининг агенти яқинда футболчи кейинги тақдири борасида аниқ бир қарорга келмаганлигини айтиб ўтди.

“Горецка билан боғлиқ вазият мендан ҳам кўра кўпроқ сизларга маълум. Леон сўнгги мавсумларда анча ўсишга эришди. Футболчининг агентининг у ҳали аниқ бир қарорга келмаганлиги ҳақидаги интервьюсини ўқидим. Бир қатор испан клублари ҳам унга қизиқиши билдиришмоқда. Шу сабаб ҳозир сабр билан воқеалар ривожини кузатишимиз лозим. Леон жуда яхши йигит, у менга ёқади”, деди Хайнкес журналистлар билан мулоқот чоғида.

Горецканинг “Шальке” билан шартномаси 2018 йилнинг ёзига қадар амалда бўлади. Илгарироқ футболчига “Барселона” ва “Реал” қизиқаётганлиги ҳақида хабарлар тарқатилганди.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика