RU

Последние новости

01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  0 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  1 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  14 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  0 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  1 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  21 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  4 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3

Хавининг "Пахтакор"га қарши ўйиндаги "санъат асари"ни суратлар кетма-кетлигида томоша қилинг Новости

Хавининг "Пахтакор"га қарши ўйиндаги "санъат асари"ни суратлар кетма-кетлигида томоша қилинг

Кеча ОЧЛ 3-тури доирасида "Пахтакор" жамоаси Қатарнинг "Ал Садд" клуби билан 2:2 ҳисобида уранг ўйнади.

"Пахтакор" стадионида кечган учрашувда меҳмонларнинг ҳар иккала голига испаниялик ярим ҳимоячи Хави муаллифлик қилди.

ОЧЛ. "Пахтакор" Қатар чемпиони билан дуранг ўйнади, Хави дублга эришди

Маэстро ўзининг иккинчи голини Санжар Қувватов дарвозасига жарима зарбасидан киритди. Қуйида Хавининг кечаги "санъат асари"ни "championat.asia" фотографларининг объективларига тушган кадрлар ёрдамида эътиборингизга ҳавола тамиз.

Одил Ҳамробеков томонидан Бағдод Бунеджага нисбатан ишлатилган қўполлик ва ...


"Пахтакор"ни сардор сифатида бошлаб тушган Шерзод Аъзамов ҳакам жарима зарбаси белгилаганига мана шундай реакция қилди.


Маэстро ўз ишини аъло даражада бажарди.





Шу ўринда "Пахтакор"нинг ўнг қанот ҳимоячиси Ҳожиакбар Алижоновнинг "пушкаси"ни ҳам эътибордан четда қолдирмоқчи эмасман. Ушбу голни "Пахтакор" дарвозаси томонда, тўғридан туриб томоша қилган одам сифатида айтишим мумкин-ки, Алижоновнинг голи Хавиникидан ортиқ бўлса бор-ки, асло кам эмас. Зарбанинг траекториясини шундоққина кузатдим, афсуски "Спорт ТВ"нинг ҳозирги техник имкониятлари бунақанги шедевр голнинг бор жозибасини очиб бера олмайди. Умид қиламиз, яқин йилларда "Спорт" телеканали кўпроқ камерали КТСга эга бўлади ва футбол трансляциялари сифати янада ўсади.

Ҳожиакбарнинг голи қай даражада бўлганига Драган Чераннинг муносабати ҳам баҳо бўла олади.


"Пахтакор" ОЧЛ "D" гуруҳида 3-турдан сўнг 5 очко билан ҳамон пешқадам бўлиб турибди. "Ал Садд" (Қатар) ва "Персеполис" (Эрон) бир хил 4 очкодан жамғарган бўлса, "Ал Аҳли" (Саудия Арабистони) ҳисобида ҳозирча 3 очко мавжуд. Кўриб турганингиздек, бу гуруҳда ҳали барча жамоаларда имконият бор. Кураш ҳақиқий "ўлим гуруҳи"га хос тарзда кечмоқда.


ОЧЛ гуруҳларидаги ҳолат >>>>> ОЧЛ

Толибжон Қосимов

ФОТО  Хави, ёмғир ва 4 та гол. "Пахтакор" - "Ал Садд" ўйинидан суратларни томоша қилинг

Рейтинг: +50   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика