RU

Последние новости

16:02Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор". Таркиблар маълум  0 15:55"Манчестер Юнайтед" Аморимга мавсум охиригача вақт беришга тайёр  0 15:30Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди?  4 14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  1 14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  1 13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  4 13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  1 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  3 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  6 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   2 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  2 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  27 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  1 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  9

Хави: “Месси яна 5-7 йил юқори даражада ўйнай олади” Новости

Хави: “Месси яна 5-7 йил юқори даражада ўйнай олади”

Қатарнинг “Ал Садд” клуби бош мураббийи Хави каталонияликлар сардори Лионель Месси ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Хавининг фикрича, 32  ёшли Месси ҳали бери фаолятини якунлаш ҳақида ўйламаса бўлади.

“Агар мен “Барселона”ни бошқарадиган бўлсам, унда Месси тўп тепаётган бўлса, бу жуда катта плюс бўлади. Албатта, Месси ҳали камида 5-7 мавсум юксак савияда тўп тепа олади.

У доим яхши формада бўлиши учун ўзига етарлича эътибор қаратади. У 37, 38, 39 ёшига қадар юксак савияда тўп тепишига ишонаман.  У 2022 йили Қатарда ўтадиган жаҳон чемпионатида иштирок этишига шубҳам йўқ”, дея Хавининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Marca нашри.

Илгарироқ каталонияликлар раҳбарияти Хавига клубни бошқариш борасида таклиф билан чиққан, аммо у бу таклифни рад этганди. Кейинроқ Хавининг ўзи бу таклифга муносабат билдириб, бундай жамоада ишлаш учун катта тажрибага эга бўлиши кераклигини айтганди.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика