Хавьер Занетти: "Интер" ЕЛда асосий қаҳрамон бўлиши мумкин, совринлар ютадиган вақт келди"
17 дек 2018 23:00
Новости
Хавьер Занетти: "Интер" ЕЛда асосий қаҳрамон бўлиши мумкин, совринлар ютадиган вақт келди"
"Интер" вице-президенти Занетти Европа Лигаси учун ўтказилган қуръа натижалари ҳақида фикр билдириб ўтди.
ЕЛ. 1/16 финалда "Интер" Aвстриянинг "Рапид" клуби билан беллашади.
"Ҳаммаси яхши ўтди. Аммо, Европа Лигасида осон ўйинлар бўлмаслигини биламиз. Қуръанинг афзаллиги шундаки, рақибимизга қарши пайшанба куни ўтказиладиган ўйинга бориш учун узоқ парвоз қилмаймиз. ЕЧЛдан чиқиб кетганимиз дилимизни хира қилди. Лекин, ҳозир эътиборимизни ЕЛга қаратишимиз керак. Бу нуфузли мусобақа саналади".
"Турнирда кучли жамоалар кўп. Ушбу мусобақадаги муваффақият клубнинг обрўсини янада ошириб юборади. Энг яхши ўйинимизни кўрсатиб, финалга қадар етиб боришимизга умид қиламан. Турнир қаҳрамони бўлишимиз мумкин, бизга соврин ютиш муҳим", – деди Хавьер Занетти.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии