RU

Последние новости

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  0 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  18 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  7 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  5 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  45 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  22

Хавьер Тебас: "АПЛ, А Серия ва Лига 1 даромадсиз чемпионатлар. Шайхлар ва америкаликларга шунчаки овунчоқ керак" Новости

Хавьер Тебас: "АПЛ, А Серия ва Лига 1 даромадсиз чемпионатлар. Шайхлар ва америкаликларга шунчаки овунчоқ керак"

Испания чемпионати раҳбари яна бир бор рақобатчилари ҳақида гапирди.

Ла Лига президенти Хавьер Тебас "Барселона"нинг ЕЧЛдан чиқиб кетиши қандай оқибатлар келтириб чиқариши ҳақида гапириб ўтди. "Барселона" ЕЧЛдан чиқиб кетганидан сўнг клубда молиявий қийинчиликлар пайдо бўлиши мумкинлиги борасидаги саволга ҳам Тебас жавоб қайтарди. 

"Йўқ, қийинчиликлар бўлмайди. "Барселона" нотўғри тақсимланган маошларини қисқартиришлари кераклигини аввалдан билишарди. Ушбу мавсум "Барса" шу ишга қўл урди.

Гап бутун Европа футболи ҳақида кетмоқда. Бизнинг иқтисодий назоратимиз - ҳақиқий экосистема. Европада нима бўлмоқда? Иккита ўзаро тенг лига бор, булар Ла Лига ва Бундеслига. Бу лигадаги клублар барқарор.

Бошқа лигаларга назар солсак, улар даромадсиз эканлигини кўришимиз мумкин. АПЛ, А Серия ва Франция чемпионати шулар жумласидандир. АПЛ тўрт йилдан бери ҳар мавсумни икки миллиард евро зарар билан тугатмоқда. Франция - 1.5 млрд евро, А Серия эса 1.2 млрд евро зарар кўрмоқда. Уларнинг раҳбарлари асосан америкаликлар. 

Шайхлар ва америкаликларга шунчаки овунчоқ керак, бу эса Европа футболи экосистемасини бузмоқда. Биз ўз танловимизни амалга оширишимиз керак. Биз молиявий барқарор лигалар яратамимиш керак ёки клублар зарарга киришларига имконият берамиз. Бу ҳолатда Баҳрайн Испанияга келади, футбол эса бутунлай ўзгаради", -дейди Хавьер Тебас.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика