RU

Последние новости

20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  3 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  5 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  22 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  1 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  31 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  4 18:48"Шўртан": Суперлигага тайёргарлик давом этмоқда  1 18:41Қатор топ клублар ПСЖ футболчиси учун курашади  1 18:12"Чадормалу Ардакан" — "Истиқлол". Машарипов асосий таркибда  0 18:07Умид Эргашев "Насаф" билан хайрлашди. У "Навбаҳор"га ўтмоқда  8 17:55Фликка таянч ярим ҳимоячиси керак. Номзодлар: Канте ва Горецка  1 17:32"Реал"га ван Дейк керак эмас  4 17:14АПЛ. "Манчестер Сити" - "Эвертон": Асосий таркиблар маълум  14 16:49Эшитдик-да! "Андижон" икки нафар легионер билан шартнома имзолайди   18 16:33"Нефтчи" Билолхон Тошмирзаев билан шартномани узайтирди  1

Хавьер Маскерано: “Ярим ҳимояда ўйнаганимда “Барса”да бўлмасдим” Новости

Хавьер Маскерано: “Ярим ҳимояда ўйнаганимда “Барса”да бўлмасдим”

“Барселона” клуби ҳимоячиси Хавьер Маскерано Италиянинг “Ла Газетте Делло Спорт” нашрига берган интервьюсида фаолияти, Бускетс билан рақобати ва Рафа Бенитес билан муносабатлари қандай экани ҳақида саволларга жавоб қайтарди.


- Хавьер, жаҳон чемпионати яқинлашмоқда. Унда сиз собиқ клубингиз “Ривер Плейт” билан тўқнаш келишингиз мумкин.

- Ҳа, мен у ерда бахтли бўлганман. Албатта, фаолиятимни бошлаган жойимга қайтиб, барчасини ўша ерда якунлашни истардим. Агар “Ривер”га ҳам худди бошқа жамоаларга фойда келтирганимдек ёрдам бера олсам. Зарур пайтда ва клуб сенга муҳтож бўлганда ўйнашинг яхшироқ.

- Сизни бўлажак мураббий сифатида ҳам кўришмоқда.

- Ҳозирча ўйнашни ва футболчилик фаолиятимни давом эттиришни хоҳлайман. Ўзимни мураббийликка тайёрлашга ҳали вақтим бўлади. Лекин уриниб кўрса арзийди.

- Қайси бири қийинроқ – жамоадошлар ишончини қозонишми ёки уларга ғояни сингдириш?

- Энг қийини – 25-30 кишидан иборат жамоани бошқариш. Унда бири иккинчисидан муҳимроқ ва кўпроқ ўйнайди. Мураббий сифатида ғояни сингдиришинг мумкин, бироқ ҳаммасини майдонда ўйинчилар ҳал қилишади. Менга ўзимни мураббийдек тутиб, унинг қарорларини тушунига интилиш ёқади.

- Гвардиоланинг сизни марказий ҳимояга ўтказиш қарорига қандай қарайсиз?

- Мураббий ўзининг интилиши ва билимларини қўллаб кўради. Гвардиола мен каби футболни соатлаб муҳокама қилишни яхши кўради. Ундан кўп нарсани ўрганганман. Бошида қийин бўлганди, лекин кейин ўрганиш зарурлигини ҳис қилдим.


- Фаолиятингизни ҳимоячи сифатида якунлайсизми?

- Йўқ, ажойиб кунларнинг бирида марказий ярим ҳимояга қайтишни маъқул кўраман. Билмадим, буни “Барса”да амалга ошириш насиб қилармикан, бу жуда қийин. Ҳимояда ўзимни қулай ҳис қиляпман, бироқ ич-ичимдан ўзимни таянч ўйинчиси ўрнида кўраман.

- Лекин ярим ҳимояда қолганингизда фаолиятингиз қандай кечган бўларди?

- Ўйлашимча, ҳозир бу ерда бўлмасдим. Ва “Барса” билан эришган нарсаларимга етишмаган бўлардим. Бунга шубҳа йўқ.

- Футболчи сифатида ўзгардингизми?

- Албатта. Бундай клубда ўсмасдан ўйнаш қийин. Иқтидорлар бу ерда етарли. Ўйинимнинг баъзи жиҳатларини ўзгартирдим ва ҳозир бошқача ҳаракатланяпман.

- Бускетс билан сизни жуфтликда кўриш ҳақиқатдан йироқми?

- “Барса” ишқибозлари жамоанинг аниқ бир услубига кўникиб бўлишган ва икки таянч ўйинчиси билан ҳаракат қилиш ҳимоявий услуб саналади. Натижада ўйин сифатига путур етади, ҳужумда футболчилар етишмай қолади. Бу бошқаларга бу услуб тўғри келмайди дегани эмас. Масалан, “Ливерпуль”га. Бу ерда эса 4-3-3 билан майдонга чиқсак, майдон марказида айнан Бускетс ўйнайди.

- Унинг позициясида тушсангиз, босимни ҳис қиласизми?

- Аксинча, бу ёқади. Лекин 90 дақиқа давомида ўйинга эътибор қаратганим сабабли ундан завқ ололмайман. Фақат машғулотларда бунга йўл қўйишим мумкин. Ҳимояда тушганимда Пике сингари бемалол майдонда ҳаракатлана олмайман. Ҳимояда ўйнаш қобилияти ҳам деярли санъат.

- Ўтган мавсум жамоа треблга эришди.

- Бу осон бўлмади. Ғолиблик йўлида “Манчестер Сити”, “ПСЖ”, “Бавария” ва “Ювентус” каби ўз мамлакати чемпионларини енгдик. Фақат Мюнхенда бир марта мағлубиятга учрадик. Бу охирги йилларда Чемпионлар лигасидаги энг қийин турнирлардан бири бўлди.

- Бу олдиндаги футболчилар ўйини эвазига қўлга киритилди деб айтишди.

- Ҳақиқатга тик қараш керак. Ҳимояда қанча зўр ўйнасанг ҳам ҳужумда ишлар қовушмаса ўйинни юта олмаслик эҳтимоли бор. Якунда яхши футбол намойиш этганинг аҳамиятга эга бўлади. Шу билан бирга Ла лигада ўтган мавсумда энг кам гол ўтказдик. Бу чемпионатни ҳимоя билан ютганимизни билдирмайди. Ҳужум аслида ҳимоядан бошланади. Биз рақибга босим уюштирамиз. Бускетс  ва қанот ҳимоячилари ҳам ҳужум билан машғул бўлади. Баъзан марказий ҳимоячилар ҳам ҳужумга қўшилади.

- 2006 йил “Вест Хэм”га келганингизда доим асосий таркибда ўйнамасдингиз. Лекин бир йилдан кейин Бенитес сизни Ливерпулда кутиб олган.

- 4 ойдан кейин эса Чемпионлар лигаси финалида эдим! “Ривер”да ўйнаган пайтим у мени “Валенсия”га чақирганди. Ўшанда Лондондан кейин Италия ва Испанияда ўйнашни хоҳлаётгандим. “Юве” мен билан алоқага чиққан, бироқ улар ўшанда “В” серияда эди. “Ливерпуль”да Алонсо, Сиссоко ва Жеррард бор эди. Бунга жавобан Бенитес уларда менда бор хусусият йўқлигини таъкидлаганди. “Вест Хэм”да эса жаҳон чемпионатидан кейин Пардью қайси чизиқда ўйнашимни сўраганди. Бундан хафа бўлгандим. Ўсишда давом этдим ва сўнг Бенитеснинг таклифига кўндим.

- У сизни 2014 йил “Наполи”да кўришни ҳам истаган.

- Ҳа, шундай. Ҳозир у “Реал”ни бошқараётганини ҳисобга олсак, камроқ суҳбатлашяпмиз. У мени чуқурдан олиб чиққан. Шу сабабли Бенитесдан миннатдор бўлишим керак. У яхши инсон, ҳаракатчан мураббий ва ажойиб устоздир.

- Фаолиятингизда 670 учрашувда 10 гол ургансиз холос. “Барса”да эса 250 баҳсда бирорта тўп киритмадингиз. Қизларингиз голни уларга бағишлашингизга ишонишадими?

- Рафиқам ва қизларим футболни ёқтиришмайди. Шу сабабли уйда футбол кўриш осон бўлмаган вазифага айланади, лекин бу менга футболдан дам олишга катта ёрдам беради.


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика