RU

Последние новости

00:46РПЛ. ЦСКА учта қизил карточка кўрсатилган Москва дербисида "Спартак"га мағлуб бўлди, Файзуллаев 63 дақиқа ўйнади  4 00:45А Серия. "Милан" "Монца" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  0 00:10Жамшид Саидов: "Дарвозамизга киритилган илк гол кулгули бўлди, иккинчисида эса тўпни ўз дарвозамизга киритиб қўйдик"  1 23:2436 ёшли Марсело клубсиз қолди  2 22:58Лига 1. "Ланс" меҳмонда ПСЖга минимал ҳисобда мағлуб бўлди, Ҳусанов 60-дақиқада қизил карточка олди  69 22:41Икарди Ванда билан қайта бирга бўлиш учун Аргентина чемпионатига қайтишга тайёр  8 22:00А Серия. "Ювентус" "Удинезе" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  4 21:57АПЛ. "Ливерпуль"дан камбэк, "Ман Сити" эса меҳмонда мағлубиятга учради  14 20:34"Ювентус" тўрт футболчига қизиқиш билдирмоқда, улар орасида ПСЖ аъзоси ҳам бор  0 19:37"Локомотив" - "Рубин". Ашурматов асосий таркибда  0 19:27АПЛ. "Арсенал" мағлубиятга учради  9 19:25Денис Коростиченко: "Кетма-кет иккинчи ўйинда бир хил хато туфайли гол ўтказиб юборяпмиз"  0 19:18"Ливерпуль" - "Брайтон", "Борнмут" - "Манчестер Сити" учрашувлари учун асосий таркиблар эълон қилинди  8 19:16Суперлига. "Динамо" супер ва автоголлар эвазига "Қизилқум"ни мағлуб этди  9 18:39Сергей Лушчан: "Футболчи индивидуал хатога йўл қўйяптими, демак унинг маҳорати бўйича саволлар бор. Мақсадлар масаласи бўйича муваффақиятсиз мавсум бўлгани аниқ"  5

Хатолар иккита ҳолат туфайли юзага келади (Мулоҳаза) Новости

Хатолар иккита ҳолат туфайли юзага келади (Мулоҳаза)

19 март куни бўлиб ўтган “Бунёдкор” – “Фулад” (1:1) баҳсидан кейинги матбуот анжумани ўзига яраша қизиқ ўтди.
Матбуот анжуманининг биринчи қисмида қатнашган “Фулад” бош мураббийи сафарда ўйнаш осонроқ, босимни кам ҳис қиламиз, лекин уйда тўп тепганда мухлисларнинг босими юқори бўлади деди. Шунга қарамай, эронликлар устози уйда ўйнаш барибир бошқача эканлигини айтиб ўтди.

Учрашувлар протоколига назар ташлайдиган бўлсак, 2-турдаги “Фулад” – “Ал Фатҳ” ўйинига 37 мингдан кўп мухлис тушибди. 3-турдан ўрин олган “Бунёдкор” – “Фулад” баҳсига эса ҳатто 2 мингта одам келмади. “Ал Жаиш” билан ўйинга бирмунча кўпроқ ишқибоз келганди. Лекин “Бунёдкор”нинг мағлубияти сабаб бўлиб, бу гал ўйинга янаям камчилик ташриф буюрди.



Натижада ўша куни стадионда ОЧЛ муҳити ҳукм сурмади. Стадионга одам кирмади ҳисоб. Бўлмаса, Осиё чемпионлар лигаси-я! Олий лига ёки шунчаки ўртоқлик учрашуви бўлганида ҳам бошқа гап эди. “Фулад”га қойил, жамоа ўзининг ҳар бир уй учрашувида 35-40 минг мухлисни таклиф эта оляпти. Аммо бизда ҳатто 8 минглик “Жар”ни тўлдириш ҳам муаммо. Наҳотки, мухлисларнинг шунчалик футболдан кўнгли қолган бўлса?

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида иштирок этган Миржалол Қосимов гапни аввалги баҳсдаги хатолар такрорланганини айтиш билан бошлади. Бунда мураббий “Ал Жаиш”га қарши кечган баҳсни назарда тутди. Аслини олганда, “Бунёдкор” “Қизилқум” билан кечган беллашувда ҳам зўр намойиш этмади, лекин ютди. Футболда ўзи шунақа: ғалаба қозонилган ўйиннинг хатолари тез унутилади. Аммо “Ал Жаиш”га имконият бой берилди, “Фулад” билан дуранг ўйналди, демак хатолар ҳақида гапирса бўлади.



Ўйин пайтида хатолар қандай юзага келади? Бошқача айтганда, бир жамоа қайси сабабларга кўра бошқа бир жамоани мағлуб эта олмайди?  Албатта, бунинг сабаблари кўп, лекин хатолар юзага келишининг аввало иккита сабаби бор деб ўйлаймиз. Биринчиси, футболчиларнинг савияси паст бўлса, кетма-кет хатолар рўй беради. Иккинчиси, савия юқори бўлгани билан бир-бирини тушунмаслик оқибатида хатолар юзага келади.

“Бунёдкор”ни янги жамоа деб бўлмайди. Масалан, “Локомотив” билан таққослаганда янги жамоа эмас. Аммо жамоанинг ўйинида пасайиш юзага келгани бор гап. Буни пасайиш деган маъқулми, ёки ОЧЛдаги бошқа клубларнинг кучайишими, тўғриси, бир нарса дейиш қийин. Аммо бу икки фикрни тарозининг икки палласига қўядиган бўлсак, ОЧЛда бошқа клубларнинг шиддат билан кучайиши оғирроқ тош босади. Атрофга қаранг, ҳамма кучайяпти, фақат биз эмас. Футболчиларимизнинг савиясига қаранг, ҳозирги “Бунёдкор”дан ким араб клубларида ўйнаб кета олади? Шахсан ўзим Жавлон Иброҳимовдан бошқа ҳеч кимни кўрмаяпман. Тўғри, жиззахлик Сардор Рашидов охирги пайтларда кўп мақталяпти, унинг эпчил ҳаракатлари кўзни қамаштириб қўяётган бўлса-да, майдонда бажараётган фойдали иш коэффициенти (ФИК)ни юқори деб бўлмайди.



“Бунёдкор”нинг ҳар иккала ўйинида ўтказиб юборилган голларни ёдга олинг-а. Бразилиялик Нилмар урган иккала голда ҳам унинг маҳорати бизникилардан анча юқорилиги иш берди. Тўпни олдинга ташлаб Хайрулла Каримовдан ўзиб кетиш, бунинг устига Симоненкони ҳам ортда қолдириб, дарвозабоннинг оёқлари орасидан гол уриш албатта бразилияликларга хос. Бизда йўқ бунача ўйинчи. Хайрулла Каримов олий лига учрашувларида бунақа қаршиликка ҳеч дуч келмаган. Нилмар эса умуман бошқа футболчи. Ўша ҳужумчининг иккинчи голи-чи? Бир ҳаракатда Симоненкодан ўзиб кетди-я. Ёки бўлмаса “Фулад” томонидан киритилган голни айтмайсизми. 10-рақамда ўйнаган футболчи ўзи ҳимояда тўп сураётганди. У майдон марказига яқинроқ жойда тўпни олиб қўйди-ю, худди ВИП ложа томон кетаётгандек бемалол жарима майдончаси ичига кириб борди. Зарба ва гол! Бундаям ўйинчининг маҳорати юқори эканлиги роль ўйнади.



Миржалол Қосимов айтганидек, хатолар юзага келяпти, лекин ўша хатоларнинг йўл қўйилишига сабаб нима? “Бунёдкор” ўйинчиларининг ҳозирги савиясими ёки мавсум энди бошлангани учун бир-бирини тушунмасликми? Агар мавсум энди бошланганини айтадиган бўлсак, “Бунёдкор” янги мавсумга тайёргарликни кеча бошлагани йўқ. Жамоа янги йилдан олдиноқ йиғилганди. Қолаверса, чет эл сафарлари, турли ўртоқлик ўйинлари нима учун ташкил қилинди? Мана шундай ўйинларда хато юзага келмаслиги учун эмасми? Нега энди яна шу хатолар такрорланяпти? Ёки бўлмаса икки-уч ойдан кейин “Бунёдкор” умуман бошқача футбол намойиш этадиган жамоага айланиб қоладими?



Лекин ҳозирги таркиб билан буни уддалаш қийин. Чунки икки-уч ойдан кейин асосий таркиб аъзоларининг савияси бирданига ўсиб қолишига ишонмаймиз. Бола бошидан маълум деганларидек, Ғофуров, Каримов, Симоненко, Пишур, Бугало, Зухуров каби футболчилар аллақачон пишиб бўлишган. Уларнинг бундан ортиқ ниманидир уддалашига ишониш қийин. Лекин иккинчи томондан бу ўйинчилар ўрнига муносиб номзодлар ҳам йўқ-да. Масалан, Пишурнинг ўрнини ким тўлдириши мумкин? Ҳеч ким. Хайрулла Каримов ўрнини-чи? Бобур Акбаров дейишга шошилманг, унга ҳали вақт бор. Қолаверса, ҳозирги “Бунёдкор”да плеймейкернинг ўзи йўқ. Жамоа ўйинини майдон марказида ким бошқаради?



Жавлон Иброҳимов – дуруст, лекин унинг ёнида маҳорат бобида Жавлондан қолишмайдиган бирорта плеймейкер бўлиши керак-да. Қосимов “Ал Жаиш” билан ўйинда Карлес Котони ўртага қўйиб кўрганди, испаниялик футболчига тўп тушган заҳоти нуқул қанотга тортаверди. Ўрганиб қолган-да! Сардор Собирхўжаев ҳам, Дилшод Жўраев ҳам “бузувчи”, яратувчи йўқ марказда. Мана шунинг учун ҳам хатолар юзага келмоқда. “Бунёдкор” бу йил олий лигада саккизинчи мавсумини ўтказади. Ўтган 7 йил ичида клуб ҳеч бўлмаса битта яхши плеймейкерни тарбиялаганда эди, жамоанинг ўйини ҳозиргидек қашшоқ ҳолатга келиб қолмаган бўларди.

Хайрулла Холиқов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика