Ханс-Йоахим Вацке: “Барчани ажаблантиришимизга рухсат беринг” (тўлиқ интервью)
25 июл 2016 22:05
Новости
Ханс-Йоахим Вацке: “Барчани ажаблантиришимизга рухсат беринг” (тўлиқ интервью)
Уч асосий футболчининг кетиши сабабли клуб олдида улар ўрнини тўлдириш вазифаси турибди. “RN” нашри мухбирлари билан суҳбатда Ханс-Йоахим Вацке йўқотишлар, Мхитаряннинг кетишига рухсат бергани ва янги мавсумдаги мақсадлар хусусида тўхталди.
- Ўтган мавсум тугагач, уч асосий футболчининг кетиши ҳақидаги хабарларни рад этгандингиз.
- Буни тўғрилайман, мавсум якунига етиш арафасида шундай деганман. Бундай дейишимга сабаб шундаки, Мхитаряннинг жамоада қолишига ишонгандим. Хато қилганимни тан оламан.
- Генрих Мхитарян бошқа клубга ўтди ва бунга рози бўлдингизми?
- Биринчидан, кейинги мавсум шартномаси тугайдиган футболчи учун бундай қизиқ таклиф оламиз деб ўйламагандим. Иккинчидан, яқинда рўй берган воқеа сабабли унинг спорт баҳоси ўзгарди. Якунда бу ҳолатни муҳокама қилиб, қароримизни ўзгартирдик. Профессионал футболда раҳбар ҳар нарсага чидамли бўлиши керак. Акс ҳолда, у инқирозга тушиб қолади. Мхитарян билан боғлиқ вазиятни нотўғри баҳолаганимни тан оламан.
- 42 миллион евролик таклиф сабабли фикрингизни ўзгартирдингизми?
- Клубга доир барча маъсулият менинг зиммамда. Кейинги ёзда Мхитарян мутлақо текинга кетган бўларди. Ҳар қанақасига унга захира топишимиз керак эди. Аммо унда бир тийин ҳам олмасдик. Вазифам ҳар бир ҳолатнинг ижобий ва салбий тарафларини тарозига қўйиб чиқишдир.
- Мхитарян Томас Тухелнинг ёқтирган футболчиси эди. У трансферни қандай қабул қилди?
- Албатта, бунга ажойиб баҳо бергани йўқ. Ҳар қандай трансфер уч жиҳат бўйича амалга ошади: стратегик, спорт ва иқтисодий. Спорт тарафлама ҳеч бир клуб Мхитаряндек футболчи билан хайрлашишни истамаслиги аниқ. Бизнинг ҳолатда қолган икки жиҳат устун келди. Тухелдан бу янгиликни профессионалдек қабул қилгани учун миннатдорман.
- Обамеянгнинг қолишига сўз берасизми?
- Бугун у ҳақида гапиришга зауррат йўқ. Шартномаси 2020 йилгача тузилган. Унинг ҳолати умуман бошқача. Генрихнинг шартномаси кейинги йил тугамаганда кетишига рухсат бермаган бўлардим.
- “Боруссия” уч асосий футболчисини йўқотиб, 100 миллион еврога ишлади. Бу ҳолат қулайми?
- Рақамларни муҳокама қилмаймиз. Уларни ушлаб қолишдан хурсанд бўлардик. 7 йил аввал 500 клуб биздан барча жиҳатдан устун эди. Муаммо шундаки, ҳозирча биздан кўра эътиборни тортадиган 6-7 клуб мавжуд. Иқтисодий тарафдан ўртада фарқ бор. Бахтга қарши, улар ҳамиша ўйинчиларимиз билан қизиқишади. Бирор футболчимиз “Бавария”, “Реал”, “Барселона”, “МС”ва“МЮ” савиясидан пастроқ .
- “Боруссия” истеъдодли ўйинчилар учун топ-клубларга ўтишдан олдинги нуқтами?
- 5 йил олдин 40 миллион евролик маош билан Германия чемпионига айландик. Ҳозир бу харажат 100 миллионга етган. Бу бизнинг ўсиб бораётганимиз ва топ-клублар билан иқтисодий фарқни қисқартиришга интилаётганимизни кўрсатади. Лекин улар ҳам жойида турмаяпти. Топ-клубларда маош бюджети 200 миллион евродан кўпроқ. Ҳозирча уларга қаршилик кўрсата олмаймиз. Шундай экан, айни пайтда сиз айтган иш билан шуғулланишга мажбурмиз.
- Бу сафар бирданига уч футболчи кетди.
- Ҳа, шундай бўлди. Ката захираларни амалга оширамиз. Лекин бу иштиёқсиз жамоа бўлганимизни билдирмайди.
- Мутахассислар кетганларнинг ўрни барибир билинади деб фикр билдиришмоқда. Шу билан бирга жамоа ёш футболчилар билан ҳам шартнома имзолади.
- Бошқа йўлимиз йўқ. Хуммельсни бирданига тўлиғича алмаштириб бўлмайди. Унинг савиясидаги ҳимоячилар жаҳонда 4-5 нафар холос. Биз уларни таклиф эта олмаймиз. Биз танлаган йўл соврин ва финалларга олиб келганини унутмаслик лозим. Шунинг учун ҳеч қачон афсусланмаймиз. Бундай қилишни бошласак, унда Бундеслиганинг қолган 16 клуби нима билан машғул бўлади? Юзага келган ҳолат биз учун катта синов бу тарафдан бизда ката тажриба мавжуд. Кетганларнинг ўрнини кўп бор муносиб тўлдирдик.
- Матбуотда бу клуб тарихидаги энг катта ўзгариш бўлгани ҳақида ёзишди. Бунга қўшиласизми?
- Бу ёлғондан ўзга нарса эмас. Охирги 10 йилдаги энг катта ўзгаришни қилармиз, бироқ клуб тарихидаги эмас. Биз янги, кучли ва ғалабани истовчи жамоа қуришни хоҳлаймиз. Ба барча саволлар бугун ёки эртага жавоб топшимизни билдирмайди. Юрген Клоппга ўз вақтида вақт керак бўлган. Тухелда ҳам бунга етарлича вақт бўлади.
- “Бавария”ни таъқиб қилиш ҳақида нима дейсиз?
- Уларнинг таъқчибчиси саналмаймиз. Ўтган мавсумда бунга маълум даражада эришган бўлсак ҳам. Ҳозир уларга асосий рақиб деб ўзини санайдиганлар соғ эмас. Матс Хуммельс мисолида ҳимоя янада кучайди. Нойер, Боатенг, Хуммельс – “Бавария” қандай қилиб кўп тўп ўтказишини тасаввур қилолмайман.
- Клуб Шюррле ва Белларабига қизиқиш билдиргани ҳақида хабарлар бор.
- Трансферга оид гапларни изоҳсиз қолдирамиз. Кимгадир қизиқсак ҳам, буни ҳеч қачон оммага эълон қилмаймиз.
- Янги мавсумда жамоанинг мақсади қандай?
- Йўқотишлар сабабли мақсадимизни аниқ қилиб олишимиз даркор. Европа чемпионатида ўзини кўрсатган ёшлар билан шартнома туздик. Чемпионлар лигасида плей-оффга чиқиш биринчи мақсадимиз саналади.
- Клуб Мора (18ёш), Мерино (19 ёш), Дембеле (19 ёш) каби ёшларни таркибга қўшиб олди. Улар билан муваффақиятга эришишни мўлжаллаяпсизми?
- Эҳтимол, биз 38 ёшли ўйинчини олармиз. Яна бирор футболчи билан шартнома тузамиз. Ҳаммани ҳайрон қолдиришимизга рухсат беринг. Ҳужум чизиғига ўйинчи таклиф этамиз.
Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.
Комментарии