Хамес Европага қайтишни истайди
30 апр 2022 00:11
Новости
Хамес Европага қайтишни истайди
"Ал Райян" хавбеки Хамес Родригес фаолиятини Европада давом эттирмоқчи.
Журналист Фабрицио Романонинг ёзишича, 30 ёшли колумбиялик футболчи ёзда Қатардан кетиб, Европанинг бирор клубига ўтишни истайди. Яқин вақтлар ичида футболчининг агентлари потенциал харидорлар топишга ҳаракат қилишади.
Хамес ушбу мавсум жамоаси таркибида 14 ўйинда қатнашиб, 5 гол ва 7 ассист қайд этди. Унинг клуби билан келишуви 2024 йил ёзига қадар давом этади.
Комментарии