RU

Последние новости

09:14Одил Абдумажидов фаолиятини юртимизда давом эттиради  0 08:40"Нефтчи" яна бир легионер футболчи билан хайрлашишга яқин  5 08:13“Мираброр Усмонов кубоги-2025”. Бугун Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб борамиз  2 07:30Саудия Арабистони футболчилари Ўзбекистон U-23га қарши баҳс олдидан нималар деди?  0 00:50"Бавария" "Ливерпуль"га Диас учун 70 миллион евро ва бонуслар таклиф қилади  0 00:15"Аталанта" Ретегини 65 млн. еврога сотди  3 00:12МЮ "Брентфорд"нинг энг яхши тўпурари Мбемони 65+6 миллион фунтга сотиб олди  4 23:48Сауль Туркияга кўчиб ўтиш фикридан қайтди. Нега?  0 23:13As ўқувчиларининг 72% "Реал" Винисиус билан шартнома узайтиришини хоҳламайди  4 22:45"Реал" ва яна бир қатор жамоалар клублар ўртасидаги ЖЧ ҳар 2 йилда ўтказилишини хоҳлашмоқда, ФИФА эса...  3 22:15Луиджи Ди Бияджо: "Мусобақага қийин ҳолатда тайёргарлик кўрмоқдамиз"  6 21:47"Барселона" 2025 йилда "Камп Ноу"да ўйнай олмаслиги мумкин  5 21:36Дмитрий Плетнёв - "Динамо" футболчиси  4 20:45Назорат учрашуви. "Қизилқум" Про лига жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 20:18"Манчестер Сити" "Ньюкасл"нинг 22 ёшли ҳимоячиси учун 65 миллион фунт таклиф қилишга тайёр  6

Хайрия учрашувида жангавор дуранг қайд этилди Новости

Хайрия учрашувида жангавор дуранг қайд этилди

Бугун “Андижон” клуби мавсум якунига бағишлаб шаҳардаги “Соғлом Авлод” стадионида мухлислар учун шоу тадбирини ўтказди.

Шунингдек оғир жароҳат олиб, мажбурий равишда сафдан чиққан Дмитрий Краев учун хайрия учрашуви бўлиб ўтди. Шунинг учун хайриядан тушган маблағ футболчининг даволаниши учун сарф этилади. Унда бевосита иштирок этиш учун мамлакат чемпиони “Бунёдкор” водийга сафар уюштирди.

Мазкур учрашув бошланиши олдидан ўзбек футболининг тирик афсонаси бўлмиш Биродар Абдураимов сўзга чиқди. – Аввало “Бунёдкор”нинг яқинда мамлакат чемпиони бўлганлиги билан самимий муборакбод этаман. Қолаверса “Андижон”нинг ҳам яна кучлилар сафига йўл олгани билан табриклайман – дея қисқача ўз фикрини билдириб ўтди, Биродар Ҳасанович.

Шундан сўнг Биродар Абдураимовга ташкилотчилар томонидан зарбоф тўн қийдирилди. Катта Абдураимов ўзи билан бирга Андижонга набирасини ҳам олиб келган экан, у киши айнан ушбу таҳминан 3-4 ёш бўлган набираси билан майдон марказига чиқиб, “Андижон” – “Бунёдкор” жамоалари ўртасидаги ўйинни бошлаб берди.

“Бунёдкор”нинг терма жамоага таклиф этилган футболчиларидан ташқари қолган барча асосий футболчилар Андижонга ташриф буюрди. Мавсум-2013 тўпурари бўлган Олкесандр Пишур ватанига кетгани боис, хайрия учрашувида қатнаша олмади.

Айтганча, “қалдирғочлар”нинг мураббийлар штаби шу куни бир қатор ёшларга имконият берди. Бош мураббий Миржалол Қосимовнинг кенжа ўғли, Миржамол шу куни отаси каби 4-рақамли либосда майдон марказида ўйнади. Дарвоқе, иккинчи бўлимда Анвар Бердиев айнан Миржамолнинг тўп оширишидан сўнг рақиб дарвозасини ишғол этди.

Забиҳиллио Ўринбоев, Камолиддин Тожибоев ҳамда Жавлон Мирабдуллаев сингари захирада ўз вақтини келишини кутиб ўтирган ўйинчилар ҳам шу куни бошланғич таркибдан жой эгаллади.

Бундай шоуда асосий мақсад мухлисларга қувонч улашиш бўлганлиги учун ҳам ўз-ўзидан натижа кейинги ўринда қолади. Андижонга биргина дарвозабон Акбар Тўраев билан келган “Бунёдкор” иккинчи таймда мезбонларнинг иқтидорли посбони Акмал Турсунбоевнинг хизматидан фойдалангани ҳам мухлислар эътиборини тортди.

Иккинчи бўлимнинг ўрталарига келиб эса “бургутлар” устози Азамат Абдураимов майдон марказида катта ҳажмдаги ишни бажарган Асқар Жадигеров ўрнига таниқли хонанда ДЖ Пилигримни майдонга чиқарди. 9-рақамли либосда майдонга тушган Илҳом Йўлчиев асосан ҳужум чизиғида ҳаракат қилди.

Учрашувда биринчи бўлиб ҳисобни меҳмонлар очди. Шундан сўнг эса андижонликлар ҳам рақиб дарвозаси томон икки бор йўл топа олди. Лекин бу узоққа чўзилмади. Боиси асли андижонлик бўлган Олег Зотеев Юрий Цой дарвозасига жавоб тўпини киритиб, мувозанатни тиклади.

Шу тариқа хайрия ўйинида жангавор дуранг қайд этилди.

Баҳс поёнига етгач, ташкилотчилар ҳар иккала жамоанинг энг яхши ўйинчиларига эсталик совғаларни улашди.  


“Андижон” – “Бунёдкор” 2:2 (0:0).

Андижон. “Соғлом авлод” стадиони.

Ҳакамлар: Темур Тўхтасинов, Улуғбек Каримов, Анвар Маражабов.
Голлар:
Сардор Соибов (пен), Акмал Жўрабоев - Анвар Бердиев, Олег Зотеев.


“Бунёдкор”: Акбар Тўраев (Акмал Турсунбоев), Хайрулла Каримов (Акром Комилов), Анвар Ғофуров, Камолиддин Тожибоев, Жавлон Мирабдуллаев, Олег Зотеев, Жавлон Иброҳимов (Игорь Таран), Миржамол Қосимов, Забиҳилло Ўринбоев, Анвар Бердиев, Алибобо Раҳматуллаев.

“Андижон”: Сергей Смородин (Юрий Цой), Афзал Азизов, Раҳим Қодиров (Даврон Турсунов), Икром Иброҳимов (Тоҳир Маҳмудов), Ғиёс Комилов (Артур Маматказин), Алишер Тўхтасинов (Сардор Соибов), Баҳром Абдураҳимов, Асқар Жадигеров (ДЖ Пилигрим), Расул Раҳмонов (Улуғбек Усмонов), Лочин Солиев (Акмал Жўрабоев), Бекзод Ғозиев.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика